Марказий банк 13 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,51 сўмга кўтарилиб, 10 637 сўмни ташкил қилди. Евро 14,13 сўмга кўтарилиб, 12 606,97 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг 9,26 сўмга пастлаб, 10 621,49 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида эса 9 июль куни доллар курси биринчи бор 10 680 сўмга қадар кўтарилганди.
Изоҳ (0)