Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича ёз ойларининг ўртаси учун ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати кузатилади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».
Ҳаво ҳарорати кечалари 18-23 даража, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда 40-42 даражагачани ташкил этади.
Республика ҳудудининг катта қисмида, асосан, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим кунларда Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек, 13 июлда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
13 июлда Республиканинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Изоҳ (0)