• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Мессининг Аргентина сафидаги илк соврини, Англияни Лондонга «кўмган» Италия ва оёғи синган Конор. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 12 июль тонгининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Россиялик собиқ футболчи, ҳозирда «Красава» блогини юритаётган Евгений Савин «Женоа» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов борасида катта видео материал тайёрлади. Савин футболчининг Жарқўрғондаги уйига ташриф буюрди, унинг агентлари, терма жамоа ва клубдаги шериклари, собиқ мураббийлар ва унга алоқадор кўплаб шахслар билан интервьюлар ташкил қилган.

    Жаҳон

    11 июль куни жаҳон спортида тўртта муҳим воқеа кузатилди: Копа Америка—2021 финали, UFC 264, Евро—2020 ва Уимблдон финали.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Аргентина терма жамоаси «Маракана»да бўлиб ўтган ўйинда Бразилияни мағлуб этиб, Америка Кубогини қўлга киритди. Бу аргентиналиклар сардори Лионель Месси учун терма жамоа сафидаги илк соврин бўлди. Месси мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Шунингдек, у гол уриш ва голли узатмалар сони бўйича турнирнинг энг яхшиси бўлди.

    Евро—2020 финали Англиянинг ёрқин ўйини билан бошланди ва Люк Шоу мусобақа тарихидаги энг тезкор голни урган ҳолда жамоасини олдинга олиб чиқди. Бироқ танаффусдан кейин ҳимояга берилган инглизлар якунда жазоланди. 34 ёш-у 71 кунлик Леонардо Бонуччи ҳисобни тенглаштирди ва Евро финалларида гол урган энг ёши катта футболчига айланди. Учрашув тақдирини пенальтилар серияси ҳал қилди. Доннарумма фаолиятидаги бешинчи сериянинг бешинчисини ҳам муваффақиятли ўтказди ва жамоасига ғалаба келтирди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Пенальтилар сериясида иккита сейв ижро этган Жанлуижи Доннарумма мусобақанинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Энг яхши ёш ўйинчи сифатида Испаниянинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Педри эътироф этилди. Криштиану Роналду 5 та гол билан энг яхши тўпурар бўлди, португалиялик футболчи яна бир бешта гол урган Патрик Шикни голли узатмалар сони бўйича ортда қолдирди. Швейцария вакили Стивен Зубер эса 4 та голли узатма билан энг яхши ассистент бўлди.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Италия терма жамоаси Евро—2020 да 13 та гол урди. Бу терма жамоа учун йирик мусобақалардаги энг яхши натижа бўлди. Турнирда 11 та гол урган Англия Евродаги энг яхши натижасини қайд этди.

    Шу тариқа 24 та жамоа иштирок этган ва Европанинг 11 шаҳарида бўлиб ўтган мусобақа ўз ниҳоясига етди. Associated Press’нинг хабар қилишича, УЕФА мусобақа иштирокчилари сонини 32 та оширишни режалаштирилмоқда. Агар ташкилот шуни хоҳлаётган бўлса, у ҳолда 2023 йилга қадар қарор қабул қилиш керак бўлади, шунда бу тизим 2028 йилги мусобақадан бошлаб кучга кириши мумкин. Евро—2016 дан бошлаб иштирокчилар сони 16 тадан 24 тага оширилганди. Энди ташкилот 55 мамлакатдан иборат минтақанинг 32 иштирокчиси мусобақада қатнашишини хоҳламоқда.

    Теннис

    Новак Жокович Уимблдон финалида италиялик Маттео Берреттинини мағлуб этди. Сербиялик спортчи қаторасига учинчи марта Уимблдон чемпионига айланди. Бу Жокович учун 20-«Улкан тож» соврини бўлди. Бу борада серб Рожер Федерер ва Рафаэль Надалнинг рекордини такрорлади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    MMA

    Ўзбекистон вақти билан 11 июль тонгида UFC 264 мусобақаси бўлиб ўтди. Оқшомнинг марказий жанги енгил вазн тоифаси вакиллари Конор Макгрегор ва Дастин Порье ўртасидаги кечди. Ушбу жанг бир раунд давом этди. Порьенинг доминантлигида ўтган раунд сўнгида Конор эҳтиётсиз ҳаракат сабаб оёғини синдириб олди ва жанг муддатидан аввал тугади. Шу тариқа Порье енгил вазн чемпиони Чарльз Oliveйра қарши чемпионлик жангида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

    Фото: АP

    Фото: АP
    12.07.2021, 10:28   Изоҳ (0)   30015
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Евро—2020. Италия пенальтилар сериясида Англияни мағлуб этиб, Европа чемпионига айланди

    12.07.2021, 03:01

    Элдор Шомуродов пандемия вақтида Россияда қолиб кетган «Бунёдкор» ёшлар жамоасини 1,5 ой давомида моддий таъминлаб тургани маълум бўлди

    11.07.2021, 21:12

    Самвел Бабаян Ўзбекистон терма жамоасини мундиалга олиб чиқишда нима етишмаганини айтди

    11.07.2021, 18:46

    Евро—2020 финалида енгилмаслар тўқнашуви: «Мовий гвардия» «уч шерлар»га қарши

    11.07.2021, 17:54

    Элдор Шомуродов Жарқўрғондаги уйини кўрсатди ва «Женоа» мадҳиясини ижро этди (видео)

    11.07.2021, 15:20

    Дастин Порье Конор Макгрегорни 3-жангда 1-раундда техник нокаут билан енгди. Конорнинг оёғи синди

    11.07.2021, 09:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.