Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи, ҳозирда фаолиятини «Навбаҳор» мураббийлар штабидан давом эттираётган Самвел Бабаян «Женоа» ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳақидаги айрим саволларга жавоб қайтарди.
Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятида етишмаган жиҳат ҳақидаМенга ўша вақтда ҳозирги Элдор Шомуродовдек ўйинчи етишмаган. Бу тажриба, бу атлетизм, бу куч. Аввалги Элдор ва ҳозиргиси буткул бошқа ўйинчилар — тун ва кун. Ўша вақтда бундай даражадаги ўйинчи фақат Одил Аҳмедов эди. Россияда чемпионлик учун курашаётган, Европа Лигасида қатнашаётган «Краснодар» футболчиси.
Мундиал орзусига элтувчи йўл борасида
Бизга Европа биринчиликларида тўп сурадиган ва терма жамоага тайёр ҳолда келадиган ўйинчилар етишмайди. Сўнгги вақтларда бир жиҳат хурсанд қилмоқда, ўзбекистонлик ҳозирги ёш ўйинчиларнинг ҳаммаси Европада ўйнашни мақсад қилган. Мисол учун, Россия ўсмирлар ёки ёшлар терма жамоаси аъзолари ўз юртидан кетишни хоҳламайди. Бизда эса бошқача интилиш: йигитлар Европано хоҳламоқда. Агар бизнинг футболчилар мунтазам равишда Европа миллий чемпионатларида ўйнайдиган бўлса, Жаҳон Чемпионатига чиқиш масаласи ижобий томонга ҳал бўлади.
Элдор Шомуродовни «Пахтакор»га олиб келолмагани сабаби ҳақида
«Машъал»да ўйнаб юрган вақтдаги 3-4 йил уни «Пахтакор»га олиб келмоқчи бўлганман. Афсуски, бунинг уддасидан чиқа олмаганмиз. Чунки «Машъал» «Ўзнефтгаз»га тегишли эди. Ўша вақтда уларда 5-6 та жамоа бўларди ва ўртамизда доим кураш кечарди. Бу «Машъал» ва «Бунёдкор»ни молиялаштирувчи корхона эди. Шу сабаб трансферга келганда бизнинг таклиф анча фойдали бўлса ҳам ўтмади. Бу ўринда бошқа ресурслар ишга тушди ва «Машъал», табиийки, уни «Бунёдкор»га берди. Ўша вақтда бу йигитни қўлга киритиш учун бизда шунчаки имкон йўқ эди.
Самвел Бабаян, «Навбаҳор» маслаҳатчи мураббийи
Элдор Шомуродов 1995 йилнинг 29 июнида Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида туғилган. Элдор «Машъал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланиб, 2006—2014 йиллар мобайнида муборакликлар тизимида ҳаракат қилган. У шунингдек, «Бунёдкор» (2014—2017) ва «Ростов» (2017—2020) шарафини ҳимоя қилган қилган. Ҳозирда фаолиятини Италиянинг «Женоа» жамоасида давом эттирмоқда. Шомуродов 2015 йилдан бери Ўзбекистон миллий терма жамоасида тўп тепиб келади. У терма жамоанинг расмий учрашувларида 46 та ўйинда 20 та гол урган.
Изоҳ (0)