Ўзбекистонда чиройли авторақам сотилиши бўйича янги рекорд ўрнатилди, деб хабар бермоқда Spot Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси маълумотларига таяниб.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

2021 йилнинг дастлабки 6 ойида ўзбекистонликлар 70 мингдан ортиқ чиройли авторақамлар сотиб олишга жами 139 миллиард сўм сарфлаган. Бу чиройли авторақамлар сотувга чиқарила бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич. Авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 3 баробарга, ҳажми бўйича 50,6 фоизга ўсган.

Фото: Spot

Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 миллион сўмни ташкил қилган.

Маълумот учун, 2020 йилда онлайн аукционлар орқали 243 миллиард сўмлик, 2019 йилда эса 156,1 миллиард сўмлик чиройли рақамлар сотилганди.