Наманганда ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган Damas йўлнинг ўнг томонида кетаётган 57 ёшли пиёдани уриб юборди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 5 июль куни соат 19:00 ларда Тўрақўрғон—Калвак-Бураматут йўлининг 7-километрида, «Калвак» МФЙ ҳудудида юз берган.

Оқибатда пиёда олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.

Ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 5 июль куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан аввал Наманганнинг Поп туманида Nexia йўлни кесиб ўтаётган 38 ёшли эркакни уриб юборгани, Янгиқўрғон туманида эса Nexia ҳайдовчиси йўлни кесиб ўтаётган 53 ёшли пиёдани уриб юборгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳар икки ҳолатда жабрланувчилар олган жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.