Англия терма жамоаси ҳужумчиси Гарри Кейн (ўнгда) Лондоннинг «Уэмбли» стадионида бўлиб ўтган Англия ва Дания ўртасидаги Евро-2020 яримфинал ўйини пайтида рақиб дарвозаси томон пенальти тепмоқда. Ўйин 2:1 ҳисобида Англиянинг ғалабаси билан якунланди.Фото: AFP
«Толибон» ва Афғонистон ҳарбийлари ўртасида давом этаётган можаро пайтида ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлган афғонистонлик оила аъзолари Ҳиротнинг Эмиль туманига етиб келди.Фото: AFP
Бангладешнинг Чариграм шаҳридаги чорвачилик фермасидаги Рани исмли митти бутан буқаси. Ранининг бўйи атиги 0,5 метр ва вазни 28 килограммга тенг. Унинг эгалари Гиннеснинг рекордлар китобига мурожаат қилиб, уни дунёдаги энг кичик буқа деб тан олишни сўраган.Фото: AFP
Ўзбекистонда бўлиб ўтган футбол бўйича ОЧЛ гуруҳ босқичида мағлубиятга учраган Гамба Осака Тошкентни оптимистик руҳда тарк этди. Улар стадионнинг кийиниш хонасида «Рафмат (Раҳмат) Ўзбекистон. Биз яна қайтиб келамиз» дея ёзув қолдирган.Фото: Telegram / «Futbolium»
Сорг ва Малаузен шаҳарлари ўртасида бўлиб ўтаётган Tour de France мусобақасининг 11-босқичида қатнашаётган гуруҳ Мон-Ванту тоғидан тушиб келмоқда.Фото: AFP
Кашмирнинг Ҳиндистон назорати остидаги Тоса Майдандаги кулбаси олдида туриб ҳамқишлоғининг коронавирусга қарши эмланаётганини кузатаётган чўпон аёл. Ҳиндистон шифокорлари чўпонларни ва кўчманчи чорвадорларни эмлаш учун узоқ ҳудудларга боришига тўғри келмоқда. Шифокорларнинг эмлашдан ташқари вазифаси аҳолига вакцина ҳақида тўлиқ маълумот бериб, ушбу ҳудудларда тарқалган вакцина ҳақидаги турли миш-мишларнинг нотўғрилигига одамларни ишонтириш ҳисобланади.Фото: AP Photo
Ҳиндистоннинг Шринагар шаҳри яқинидаги Дал кўлининг қирғоғида турган пуфак сотувчиси.Фото: EPA
Глобал исиш туфайли қуриб қолиш хавфи остида бўлган дунёдаги энг катта шўр кўллардан бири бўлган Эрондаги Урмия кўлида ўтирган эркак.Фото: Getty Images
Ташриф буюрувчилар Англиянинг ҳозирда энг кўп коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган шимолий-шарқий қисмида қурилган «Шимол фариштаси» ҳайкалини томоша қилмоқда.Фото: The Guardian
Эрон–Туркия чегарасини кесиб ўтгач, Ван вилоятидаги темир йўл ёнида бетондан қилинган канализация қувури ичида яширинган афғонистонлик бола.Фото: EPA
Нидерландия қироличаси Максима безакли шапка кийиб, Германия канцлери Ангела Меркель билан учрашишга кетмоқда.Фото: AFP
Яманлик жангчи Хасан Солиҳ Кассара фронт чегарасида ҳусий исёнчилар билан тўқнашувдан сўнг суратга тушмоқда. Солиҳ ва унинг укаси Саид (иккаласи ҳам 20 ёшдан ошган) нефтга бой бўлган Мариб шаҳри ташқарисида ҳукуматнинг бошқа жангчилари билан бир қаторда Эрон томонидан қўллаб-қувватланган исёнчиларнинг бир неча ойлик ҳужумига қарши курашмоқда.Фото: AP Photo
Изоҳ (0)