АТБ «Қишлоққурилишбанк»нинг Гала Осиё филиалидан 280,6 миллион сўм қарздорлиги мавжуд аёлнинг Malibu автомашинаси хатлаб олинди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Илҳом Турсунов хабар берди.
Таъкидланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг 2021 йил 23 мартдаги ижро ҳужжатига асосан, бюронинг Бухоро туман бўлими иш юритувига фуқаро А.Г.дан АТБ «Қишлоққурилишбанк» Гала Осиё филиалига 280,6 миллион сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисида ижро ҳужжати келиб тушган.Мазкур ҳужжат ижроси юзасидан А.Г.га қарздорликни ихтиёрий муддатда тўлаб бериши ҳақида огоҳлантириш берилган. Шунга қарамай, А.Г. ўзида бўлган мулкни яшириб, қарздорликни тўламай келган. Давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг номида Malibu русумли автомашина мавжудлиги аниқланган ва автомашинага нисбатан қидирув эълон қилинган.
2021 йилнинг 7 июль куни қидирув тадбирлари натижасида аёлга тегишли Malibu топилиб, хатланган ва жарима майдончасига жойлаштирилган.
«Ҳозирда автоулов баҳоланиб, ‘E-ijro auksion’ электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқариш чоралари кўрилмоқда», — дейди бюронинг Бухоро вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси инспектори Жаҳонгир Бобоқулов.
Мавзуга доир:
- Ўзбекистонда «Авто 60 ой» иши бўйича жабр кўрган фуқаролар пулларини олиш учун энди МИБ туман ёки шаҳар бўлимларига мурожаат этишлари мумкин
- Ойлик даромадини яширган фарғоналик отадан вояга етмаган фарзандлари учун 100 млн сўмдан ортиқ алимент пули ундирилди
- Тошкентда МИБ ходими икки йилда 596 млн сўмни ўзлаштириб юборгани маълум бўлди
Изоҳ (0)