Тошкент шаҳри Чилонзор туманида жойлашган савдо дўкони ёнидаги морс бочкасини ўғирлаган шахс қўлга олинди, деб хабар беради пойтахт ИИББ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 2 июль куни соат 03:30 ларда Чилонзор тумани ИИО ФМБга 36 ёшли Ш.Х. исмли эркак 27 ёшли Р.А. исмли фуқарога тегишли морс бочакасини ўғирлаб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Таъкидланишича, бочканинг қиймати 7 миллион сўм туради.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи эркак қўлга олинган, ҳозирда тергов давом этмоқда.
Аввалроқ Бухорода вояга етмаган икки қиз ўзганинг хонадонидан кондиционер ўғирлагани, Деновда 4 ёшли қизнинг тилла зирагини ўғирлаш учун унга 4 та уйқу дори берган мактаб ўқувчисига жиноят иши қўзғатилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)