• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12676.11
    • RUB161.56
    • EUR14975.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фото: Эмланган ўзбек амалдорлари

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари нисбатан суст кетмоқда. Шу муносабат сўнгги икки ҳафта ичида вакцинация жараёнида қатнашиши мумкин бўлган аҳоли тоифалари кенгайтирилди, хусусан, Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларида 18 ёшдан катта барчани эмлашга рухсат берилди.

    Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги 26 июнь куни «Мен вакцина олдим» акцияси бошланганини эълон қилди. Акция доирасида вазирлик матбуот хизмати деярли ҳар куни вакцина олган юқори мартабали ўзбекистонликлар ҳақида ахборот бериб келмоқда. Улар орасида катта тиббиёт муассасалари раҳбарларидан тортиб, вилоят ҳокими-ю вазирларгача бор.

    «Дарё» ҳозиргача коронавирусга қарши вакцина олган ўзбекистонлик амалдорларни бир саҳифага жамлади (рўйхат тўлдириб борилади).

    Президент

    Президент Шавкат Мирзиёев коронавирусга қарши тўлиқ эмланган. «Президентимиз масъулиятли фуқаро сифатида, албатта, вакцина олганлар. Ўша вақтда Ўзбекистонда учта вакцина — ZF-UZ-VAC-2001, AstraZeneca ва ‘Спутник V’ рўйхатдан ўтган эди. Президентимиз шу вакциналардан бири билан тўлиқ эмланганлар», — дея маълум қилганди президент матбуот котиби Шерзод Асадов 2 август куни бўлиб ўтган брифингда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Сенат раиси

    Сенат раиси Танзила Норбоева 2021 йилнинг май—июнь ойларида Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланган. Бу ҳақда Сенат раисининг масъул ходими «Дарё»га маълум қилди.

    Сенат раиси Танзила Норбоева 2021 йилнинг май—июнь ойларида Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланган. Бу ҳақда Сенат раисининг масъул ходими «Дарё»га маълум қилди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ҳукумат аъзолари

    Бош вазир Абдулла Арипов 2021 йил бошида, вакцина синовлари ҳали давом этаётган ватқда, ZF-UZ-VAC-2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан биринчилардан бўлиб эмланган. Бош вазир матбуот хизматидан «Дарё»га маълум қилишларича, уч босқичли эмланиш жараёнининг бирортасидан сўнг ҳукумат раҳбарида ножўя таъсирлар сезилмаган.

    Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 7 июль куни коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди. Вазир 7 июль куни «Мен вакцина олдим» акцияси доирасида эмланган.

    Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев 7 июль куни коронавирусга қарши эмлангани маълум қилинди. Вазир 7 июль куни «Мен вакцина олдим» акцияси доирасида эмланган.
    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бир неча кўнгиллилар, шу жумладан, ўз оила аъзолари билан бирга ZF-UZ-VAC 2001 рекомбинат вакцинаси бўйича Ўзбекистондаги тадқиқотлар бошланган даврда — 2020 йил 23 ноябрь куни шу вакцина билан эмланган эди. 

    Адлия вазири Русланбек Давлетов «Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бирининг илк дозаси билан эмлангани, ҳозирда иккинчи доза билан эмланишни кутаётгани» ҳақида 6 август куни вазирлик матбуот котиби <a href=маълум қилди, бироқ вазирнинг айнан қандай вакцина билан эмланганига аниқлик киритмади. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, ҳозирги вақтда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган ўзбекистонликларнинг аксарияти «Спутник V»нинг иккинчи дозаси билан эмланишни кутмоқда." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Адлия вазири Русланбек Давлетов «Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган вакциналардан бирининг илк дозаси билан эмлангани, ҳозирда иккинчи доза билан эмланишни кутаётгани» ҳақида 6 август куни вазирлик матбуот котиби маълум қилди, бироқ вазирнинг айнан қандай вакцина билан эмланганига аниқлик киритмади. Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, ҳозирги вақтда коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланган ўзбекистонликларнинг аксарияти «Спутник V»нинг иккинчи дозаси билан эмланишни кутмоқда.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин 2021 йилнинг 4 июнь куни коронавирусга қарши эмланди. Шин билан бирга вазирлик ходимлари ҳам «Спутник V» вакцинасини олган.

    Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин 2021 йилнинг 4 июнь куни коронавирусга қарши эмланди. Шин билан бирга вазирлик ходимлари ҳам «Спутник V» вакцинасини олган.
    Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

    Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 2 июль куни вакцина олаётгани акс этган суратларини эълон қилди. Айтишича, у «олимларимиз билан маслаҳатлашиб, ZF-UZ-VAC 2001 хитой-ўзбек вакцинасини олишга қарор қилган». «Нега айнан бу вакцина? Олимларимиз таъкидлашича ушбу вакцина хавфсизроқ ва самаралироқдир. Иккита дозадан кўра учга бўлиб қилиниши ҳам организмга камроқ таъсир қилади», — деб ёзган вазир ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.

    Фото: Telegram / @shshermatov

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги жамоаси вазир Абдуқодир Тошқулов бошчилигида коронавирусга қарши эмлангани 5 август куни маълум қилинди. Вазир айнан қайси вакцина билан эмланганига аниқлик киритилмаган.

    Фото: Telegram / @eduuz

    Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков Халқаро пресс-клубнинг 3 июль куни бўлиб ўтган жонли эфирида коронавирусга қарши вакцина олди. Халқаро пресс-клуб мутасаддилари вазирнинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланганини маълум қилди. Назарбековнинг ўзи вакцинация ҳақида шундай фикр билдирган: «Олдимизда иккита йўл бор. Бири — карантинда уйда ўтириб, заруратда тиббий ниқоблар билан кўчага чиқиш. Иккинчиси — вирусга қарши эмланиб, одатдаги, гўзал турмуш тарзимизга қайтиш».

    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов 3 июль куни, Қашқадарёга хизмат сафари чоғида Қарши шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиникада коронавирусга қарши вакцина олди. Вазирнинг «Дарё»га маълум қилишича, у Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган «Мен вакцина олдим» акцияси доирасида «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.

    Фото: Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати

    Вилоят ҳокимлари

    Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов 5 июль куни коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмлангани маълум бўлди. 

    Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов 5 июль куни коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмлангани маълум бўлди. 
    Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

    Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов «Спутник V» вакцинаси билан тўлиқ эмланган. У 18 июль куни вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилган.

    Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов «Спутник V» вакцинаси билан тўлиқ эмланган. У 18 июль куни вакцинанинг иккинчи дозасини қабул қилган.
    Фото: Telegram / @navoiuz_official

    Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 16 июль куни коронавирусга қарши вакцина билан эмланган. Унга қандай вакцина қўлланилгани маълум қилинмаган.

    Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов 16 июль куни коронавирусга қарши вакцина билан эмланган. Унга қандай вакцина қўлланилгани маълум қилинмаган.
    Фото: Telegram / @ermanov_f

    Июль ойи бошида коронавирусни бошдан кечирган Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов 2 август куни COVID-19 га қарши эмланди. Ҳокимга айнан қандай вакцина қўлланилгани маълум қилинмаган.

    Июль ойи бошида коронавирусни бошдан кечирган Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов 2 август куни COVID-19 га қарши эмланди. Ҳокимга айнан қандай вакцина қўлланилгани маълум қилинмаган.
    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 17 июль куни ўзбек-хитой вакцинасининг <a href=2-дозасини қабул қилиб, бошқаларни ҳам вакцина олишга чақирган эди. Ўшанда ҳокимнинг ҳақиқатан ҳам ўзбек-хитой вакцинасини билан эмлангани ва умуман вакцина қабул қилгани шубҳа остига олинди, бироқ кейинроқ бу тахминлар рад этилди." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 17 июль куни ўзбек-хитой вакцинасининг 2-дозасини қабул қилиб, бошқаларни ҳам вакцина олишга чақирган эди. Ўшанда ҳокимнинг ҳақиқатан ҳам ўзбек-хитой вакцинасини билан эмлангани ва умуман вакцина қабул қилгани шубҳа остига олинди, бироқ кейинроқ бу тахминлар рад этилди.
    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Бошқа ҳокимлар

    Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамов 1 апрель куни коронавирусга қарши вакцина билан кўнгилли равишда эмланган. Ҳокимлик томонидан эълон қилинган видеода ҳоким AstraZeneca вакцинаси билан эмланганини кўриш мумкин.

    Фото: Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги

    Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов ва ҳокимлик ходимлари 1 июль куни коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини олди.

    Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов ва ҳокимлик ходимлари 1 июль куни коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини олди.
    Фото: Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги

    Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев 1 июль куни ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланди.

    Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими Жонибек Яриев 1 июль куни ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланди.
    Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

    Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов билан бирга Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Жамолов (суратда) ва вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов ҳам коронавирусга қарши эмланган.

    Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов билан бирга Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Жамолов (суратда) ва вилоят прокурори Жаҳонгир Ҳотамов ҳам коронавирусга қарши эмланган.
    Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Бошқалар

    Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев 1 август куни Moderna вакцинаси билан эмланди. Блогерлар ушбу ҳолатга, жумладан, «деярли 75 ёшни қаршилаган, яхшигина ҳаёт тажрибасига эга Ботир ака вакцина олибди, сиз-чи?», деб муносабат билдирган.

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 рекомбинат вакцинасини кўнгилли тарзда қабул қилган. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида хабар берган. «Вакцинанинг мен ва оиламга фойдаси бўлди. Ҳеч кимда ёмон таъсир кузатилмади. Шахсан менда 2-дозадан кейин антитаначалар 100 дан ошди», — <a href=деб ёзган депутат вакцина ҳақида. Қайд этиш жоиз, 2021 йил 17 июль ҳолатига кўра, Қонунчилик палатаси депутатларининг фақат 70 нафари ихтиёрий эмланган эди." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев 1 март куни ZF-UZ-VAC 2001 рекомбинат вакцинасини кўнгилли тарзда қабул қилган. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида хабар берган. «Вакцинанинг мен ва оиламга фойдаси бўлди. Ҳеч кимда ёмон таъсир кузатилмади. Шахсан менда 2-дозадан кейин антитаначалар 100 дан ошди», — деб ёзган депутат вакцина ҳақида. Қайд этиш жоиз, 2021 йил 17 июль ҳолатига кўра, Қонунчилик палатаси депутатларининг фақат 70 нафари ихтиёрий эмланган эди.
    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг 37 ёшли ўринбосари Одилжон Тожиев, ёши ва лавозимига кўра ўша вақтда вакцина олишга ҳали ҳақли бўлмаса-да, 1 май куни Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланганини <a href=маълум қилди. Ушбу ҳолат айрим саволларни (хусусан, «Спутник V» амалдорлар учун олиб келинган деган миш-мишларни) келтириб чиқаргач, у 6 май куни вакцинани соғлиғи билан боғлиқ заруратга кўра олганини билдирган." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг 37 ёшли ўринбосари Одилжон Тожиев, ёши ва лавозимига кўра ўша вақтда вакцина олишга ҳали ҳақли бўлмаса-да, 1 май куни Россиянинг «Спутник V» вакцинаси билан эмланганини маълум қилди. Ушбу ҳолат айрим саволларни (хусусан, «Спутник V» амалдорлар учун олиб келинган деган миш-мишларни) келтириб чиқаргач, у 6 май куни вакцинани соғлиғи билан боғлиқ заруратга кўра олганини билдирган.
    Фото: Telegram / Одилжон Тожиев

    Қонунчилик палатаси спикерининг яна бир ўринбосари, «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров 26 июнь куни ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланганини маълум қилди. «Оила аъзоларим ҳам шу вакцинадан фойдаланмоқчи. Узоқ ўрганишлардан кейин, тайёрланишида бевосита иштирок этган олимларимиз билан маслаҳатлашиб, шу хулосага келдим. Эмланиш керак, ватандошлар!», деб изоҳ қолдирган у.

    Фото: Telegram / Алишер Қодиров

    Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев 3 май куни коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланган. «Мен ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмландим. Бу билан ўзим, оила аъзоларимнинг саломатлигини ҳимоя қилишим мумкин», — деганди у ўзининг эмланиши ҳақида. 

    Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев 3 май куни коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмланган. «Мен ҳам коронавирусга қарши вакцина билан эмландим. Бу билан ўзим, оила аъзоларимнинг саломатлигини ҳимоя қилишим мумкин», — деганди у ўзининг эмланиши ҳақида. 
    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    =AZXppt_FzaHDkko7Wr18OkrHTgRPEiWTnhgXJ133_j9cfn5l0gKh8f-cuTRIs3y-ZKSZ9zr3vzy7-_4ulfyeC77j0a0v4VD6Pd1hPhqOpVtxvtvLo1p3Snax0xw-ldCZl1s&__tn__=%2CO%2CP-R">деб ёзган

    у ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов 26 июнь куни коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмлангани ҳақида <a href=маълум бўлди. Алимов кейинроқ «Дарё»га берган интервьюсида вакцинация «вирусли касалликларни енгишнинг энг самарали усули» эканини таъкидлаб ўтган." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи Анвар Алимов 26 июнь куни коронавирус инфекциясига қарши ZF-UZ-VAC 2001 вакцинаси билан эмлангани ҳақида маълум бўлди. Алимов кейинроқ «Дарё»га берган интервьюсида вакцинация «вирусли касалликларни енгишнинг энг самарали усули» эканини таъкидлаб ўтган.
    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Президент матбуот котиби Шерзод Асадов 7 июнь куни ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг биринчи дозаси билан эмланган. Бу ҳақда унинг ўзи 21 июнь куни бўлиб ўтган брифинг чоғида маълум қилган. «Хабарингиз бор, бу вакцинани ишлаб чиқаришда ўзимизнинг олимларнинг ҳам ҳиссаси бор. Мен шуни танладим», — деганди у.

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган «Мен вакцина олдим» акцияси доирасида ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини олгани эълон қилинди. 

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Хўжаев Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан бошланган «Мен вакцина олдим» акцияси доирасида ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасини олгани эълон қилинди. 
    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Шунингдек, эмланган мулозимлар орасида Тошкент тиббиёт академияси ректори Алишер Шодмонов (қандай вакцина олгани номаълум), Андижон давлат тиббиёт институти ректори Мадамин Мадазимов («Спутник V»), Тошкент давлат педагогика университети ректори Алишер Умаров (ZF-UZ-VAC 2001), Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори Жасур Ризаев (ZF-UZ-VAC 2001), Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев (номаълум), Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали директори Дилшодбек Ҳакимов (номаълум) ҳам бор.

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцинация жараёни 2021 йил 1 апрелидан бошланган эди. Мамлакат расмийлари 2021 йил июнига қадар аҳолининг 60 фоизини коронавирусга қарши эмлаб бўлиш кўзда тутилганини маълум қилган эди. Бироқ амалда 2021 йил июнь ойи охирига келиб мамлакат доимий аҳолиси (2020 йил якунларига кўра 33,9 миллион) кишининг тахминан 2 фоизи (салкам 327 минг киши) тўлиқ эмлаб бўлинди, холос (вакцинация билан қамраб олинган аҳоли 2,25 миллиондан ортиқ). Таққослаш учун, қўшни Қозоғистонда 1 июлгача аҳолининг 10,7 фоизи (2 миллион киши) тўлиқ эмлаб бўлинган, вакцинация билан қамраб олинган жами аҳоли сони эса 3,4 миллион кишидан ошган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда уч ой ичида 4 млн киши коронавирусга қарши эмланади

    Маълумот учун, 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганларнинг 77 фоизи ўзбек-хитой вакцинасини, 18 фоизи AstraZeneca (Covieshield, Ҳиндистон), 5 фоизи эса «Спутник V» (Россия) вакцинасини олган. Ўзбекистонга шу вақтгача 6,5 миллион доза ўзбек-хитой вакцинаси, 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси, 280 минг доза «Спутник V» вакцинаси — жами 7,44 миллион доза вакцина олиб келинган. 2021 йил августида COVAX дастури доирасида AstraZeneca (CovieShield эмас), Pfizer, Moderna ёки ЖССТ тасдиқлаган бошқа вакцина келиши кутилмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Ўзбекистонда уч ой ичида 4 млн киши коронавирусга қарши эмланади
    • Ўзбекистон COVID-19’га қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқишни бошлади
    • Ўзбекистонда аҳолининг кўпчилиги коронавирусга қарши эмланишни истамаётгани маълум бўлди

    07.07.2021, 20:12   Изоҳ (0)   114613
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муборак тумани собиқ ҳокими Улуғбек Эрназаров янги лавозимга тайинланди

    07.07.2021, 19:25

    Вакцина олгандан кейин ҳам COVID-19 билан касалланиш ҳолати учраётганига изоҳ берилди

    07.07.2021, 19:10

    Шавкат Мирзиёев: «Охирги тўрт йилда 52 минг гектар янги токзорлар ташкил этилиб, соҳага 210 миллиард сўм субсидиялар ажратилди»

    07.07.2021, 18:42

    Марказий Осиё ТИВ раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

    07.07.2021, 18:11

    Самарқанд халқаро аэропортига янги директор тайинланди

    07.07.2021, 17:42

    Бухорода 63 ёшли эркак ер талашиб, синглисини пичоқлаб қўйди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этди

    07.07.2021, 17:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими

    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди

    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 

    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда

     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга

    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди

    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда энди 7-9-синф ўқувчилари университетда ҳам ўқитилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 1 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 1 июл, 23:00

    Уоррен Баффет 6 млрд долларлик Berkshire акцияларини хайрия қилди

    Дунё | 1 июл, 22:40

    Тошкент архитектура-қурилиш университетида дуал таълим жорий этилади 

    Ўзбекистон | 1 июл, 22:25

    3 йил давомида уйдан чиқмаган эркак ахлат ва чиқиндилар уюми орасидан топилди

    Дунё | 1 июл, 22:14

    “Куннинг камида 2-3 соатини салқин хонада ўтказинг”. ЖССТ аномал иссиқда аҳолига зарур бўлган тавсиялар берди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:55

    АҚШ соғлиқни сақлаш вазири америкаликларни дунёдаги энг касал миллат деб атади

    Дунё | 1 июл, 21:45

    “Ёшлар Иттифоқи” қуриб битказган “Аср қурилиши” — БАМ тарихи

    Дунё | 1 июл, 21:35

    WP: Маск рақобатчиларнинг махфий маълумотларига кириш имкониятига эга бўлган

    Дунё | 1 июл, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.