• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Қувғинликдан миллат қаҳрамони бўлишга қадар. Италияни узоқ куттирган ҳужумчи — Чиро Иммобиле

    Евро—2020 бошланишидан аввал мусобақанинг тўпурари ким бўлиши ҳақида муҳокамалар бўлиб ўтганди. Негадир Чиро Иммобиленинг исми деярли тилга олинмади.

    Фото: Emmefoto

    Фото: Emmefoto

    Чиро «Стадио Олимпико» стадионидан узоқ бўлмаган жойда истиқомат қилади ва «Лацио» шарафини ҳимоя қилади. 2019/20 йилги мавсумда 36 та гол уриб, «Олтин бутса»ни қўлга киритган эди. Ўша вақтда у бир мавсумдаги голлари сони бўйича А Серия рекордини такрорлаганди (Жино Росетти 1928/29 йилги мавсумда, Гонсало Игуаин 2015/16 йилги мавсумда 36 та гол урган).

    Ўтган мавсумда эса бу натижани такрорлай олмади. Шундай бўлса ҳам рақиблар дарвозасига 20 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг А Сериядаги статистикаси: 260 ўйинда 155 та гол. Ёмон эмас.

    31 ёшли ҳужумчининг Евро—2020 дастлабки икки турида Туркия ва Швейцария дарвозасини ишғол қилиши ҳайратланарли эмас.

    Ҳозирда унинг натижаларини танқид қилиш ҳам ғалати бўларди, лекин яширмаслик керак, Chironинг терма жамоадаги ишлари доим ҳам кўнгилдагидек кечмайди. 2017 йил ЖЧ—2018 йўлида Швецияга қарши плей-офф ўйинида Италия бирорта гол ура олмаган, Иммобиле ўша баҳсда ҳужум чизиғида ўйнаганди. Шу тариқа терма жамоа 1958 йилдан кейин илк марта Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаган эди. Аслида бу Чиро учун икки йил давом этадиган голсиз сериянинг бошланиши эди. «Гол ура олмасангиз, юрагингиздаги оғриқ кучайиб бораверади», — тан олади Чиро 2019 йил сентябрь ойида Финляндия дарвозасини ишғол қилганидан сўнг. «Тўғрисини айтганда, бошқаларнинг муаммони бўрттириб кўрсатишга бўлган уринишлари менга оғир ботди», — деганди Иммобиле.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Роберто Манчини Италия терма жамоаси мураббийига айланганидан сўнг унинг олдида қизиқ бир дилемма пайдо бўлди: дунёнинг энг яхши тўпурар футболчиларидан бирини термага чақириши мумкин, лекин ўша ҳужумчининг терма жамоа учун фойдаси жуда кам тегган. Арзирмикан?

    Дастлаб Манчини танқидчиларнинг овозини ўчириш учун Марио Балотеллига «юзинчи» имкониятни берди. Кейин эса тезкор Кевин Лазане ва иккинчи қават қироли Леонардо Паволетти ўз имкониятига эга бўлди. Ҳамманинг ёдидан чиқиб кетган ноёб истеъдод соҳиби Петро Пеллегри ҳам терма жамоадан чақирув олди. Қанчадир муддат Мойзе Кин ва Фабио Куальярелла жуфтлиги ишончли ҳаракат қилди.

    Италия ҳужумчисиз ўйнаган вақтларда Иммобиле хурсанд бўлмагани аниқ. Масалан, Украинага қарши ўйинда (2018 йилда бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви) Федерико Бернардески «ёлғончи тўққизлик» вазифасини бажарди. Манчини Чирога бўлган ишончини йўқотгандек туюлганди, аслида эса ундай эмас. У клуб даражасида жуда яхши ҳаракат қиларди. Аммо мураббийнинг шубҳалари чекинмаганди, у ҳужумчининг ўзига бўлган ишончсизлиги ортда қолишини кутарди. Саралаш босқичида италиялик мутахассис «Пескара»дан бўлган даволаб бўлмас кашанда Зденек Земан тарбиялаган Инсинье, Вератти ва Иммобиле учлигидан фойдаланишга қарор қилди. Футболчилар бир-бирини жуда яхши тушунарди ва ҳужумни яхши кўрарди, шунинг учун Манчини уларга имкон бераётганидан хурсанд эди.

    Барчаси кўнгилдагидек бўлмади, лекин Манчинининг мураббийлик услуби Чирога ажойиб таъсир ўтказди. Миллатлар Лигасида Нидерландия дарвозасини ишғол қила олмаган Иммобилега Манчини: «Польшага гол урасан», — деган эди.

    Бу орада Стефано Сенси, Николо Барелла ва Лоренцо Пеллегрини каби ярим ҳимоячилар гол урарди. Кўпчиликда Италияга ҳужумчи керакмикан, деган савол пайдо бўлди, лекин Манчини дарров танқидчиларнинг оғзини ёпди: «У қачон майдонга чиқса, бизни хурсанд қилган». У ҳужумчининг «Лацио»даги 20 та голини таъкидларди.

    «Биз доим ҳам кўриша олмаймиз, бу эса барчасини мураккаблаштиради. Агар 38 та ўйин кетма-кет ўтказганимизда, Чиро Италия учун 25 та гол урарди».
    Вақт ўтиши билан Италия унга мос услубни танлади. Иммобиле Евро—2020 нинг очилиш ўйинида Италия сафидаги 14-голини урди. Бу унинг йирик мусобақалардаги дастлабки гол эди (ЖЧ—2014 ва Евро—2016 да асосий футболчи эмасди). Аммо ҳозирги жамоада уни қадрлашларини ва унга ишонишларини ҳис қилади, демак голлар ҳам етарлича бўлади. Италия терма жамоаси уй ўйинларини «Лацио» стадионида ўтказиши шунчаки тасодиф эмас.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Италияда ҳужум чизиғи билан боғлиқ муаммо бартараф этилди. Чиро Иммобиле ҳар бир ўйинда гол уришга тайёр.

    Италия терма жамоаси Евро—2020 нинг А гуруҳида 9 очко тўплаб, биринчи ўрин билан плей-офф босқичига йўл олди. Нимчорак финалда «Скуадра Адзурра» Австрияни 2:1 ҳисобида таслим этди. Чорак финалда эса Бельгияни ҳам худди шундай ҳисобда мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди. Чиро Иммобиле ҳисобида ҳозирча 2 та гол мавжуд.

    6 июль, сешанба тунида Евро—2020 мусобақасининг ярим финал ўйини бўлиб ўтади. Италия «Уэмбли» стадионида Испанияга қарши баҳс олиб боради. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00 да старт олади.

    06.07.2021, 15:01   Изоҳ (0)   15471
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Олтин тўп» рейтингидаги кескин ўзгариш, Бразилия яна финалда ва «Барселона» билан судлашишга тайёр футболчилар. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    06.07.2021, 10:00

    Америка Кубоги—2021. Бразилия Перуни мағлуб этиб, финалга чиқди

    06.07.2021, 08:28

    Тест: «Манчестер Юнайтед»нинг супер камбэки қайси стадионда бўлган, ЕЧЛда 7 хил клуб сафида ўйнаган ягона ўйинчи ким? Чемпионлар Лигаси ҳақидаги билимларингизни си...

    05.07.2021, 19:29

    Яшил соч Неймар, Токио—2020 йўлидаги «парвоз» ва Евро—2020 эҳтирослари. Июнь ойининг энг сара суратлари (фото)

    05.07.2021, 17:40

    «Насаф» — «Сўғдиёна» учрашувида оммавий жанжал юзага келди. Ўйинни «Нефтчи» футболчисидан тепки еган Шавкат Насибуллаев бошқариб бораётганди (видео)

    05.07.2021, 01:06

    Тошкентга қайтаётган Жалолиддинов, Дубайни тарк этган Машарипов, ҳал қилувчи паллага кирган Евро ва Копа Америка. Спортга оид энг сўнгги хабарлар дайжести

    04.07.2021, 23:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.