• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДХХ Бўстонлиқда от спортига ажратилган 25,4 гектар ерни 1,5 млн долларга сотмоқчи бўлган шахсни қўлга олди

    ДХХ Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятларида ноқонуний ер сотиш ҳолатларининг олдини олди. Бу ҳақда «Дарё»га ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Маълум қилинишича, 2018 йил Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимининг қарорига мувофиқ от спортига ихтисослашган МЧЖга меҳмонхона, коттежлар, отхона, ветеринария блоки, манеж, очиқ ва ёпиқ турдаги плац қуриш учун 25,4 гектар ер майдони ажратилган. Лекин мазкур жамият таъсисчиси амалда ҳеч қандай иш бажармасдан, ўзининг маклер таниши билан келишган ҳолда ушбу ер майдонини бошқа бир фуқарога 1,5 миллион долларга сотмоқчи бўлган.

    ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда улар сўралган пулдан аванс сифатида 700 минг доллар олган вақида ушланган.

    Тошкент вилоятининг Зангиота ва Тошкент туманларида истиқомат қилувчи 3 нафар шахс ўзганинг номида бўлган МЧЖга 2019 йил Зангиота тумани ҳокими қарори билан юқори технологик иссиқхона қуриш учун ажратилган 2 гектар ер майдонининг 1,5 гектарини бошқа бир фуқарога расмийлаштириб, эгалик ҳуқуқини олиб бериш эвазига ундан 150 минг доллар талаб қилган. Улар олдиндан 60 минг доллар олган вақтида ДХХ ва Департаментнинг Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ходимлари томонидан ушланган.

    Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи, муқаддам судланган шахс 2018 йил деҳқончилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога мазкур туман ҳокимининг қарори асосида ажратилган 35 сотих ер майдонини бошқа бир фуқарога 80 сотих дея алдаб, унга ҳокимият ва кадастр идораларида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали эгалик ҳуқуқини олиб беришини ваъда қилади ва эвазига 160 минг доллар сўраган. У сўралган пулдан 30 минг долларни аванс сифатида олган вақтида ушланган.

    ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ҳамда Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда маклерлик билан шуғулланувчи икки нафар шахснинг ноқонуний ҳаракатларига ҳам чек қўйилган.

    Хусусан, ушбу фуқаролар маҳаллий тадбиркорга Бўстонлиқ тумани «Ғазалкент» ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи Чирчиқ дарёси бўйидан тумандаги МЧЖлардан бирига қайиқлар тўхташ жойи ва ташриф буюрувчиларга дам олиш жойи яратиш учун ажратилган 1 гектар ер сотилаётганини айтиб, 260 минг доллар эвазига мансабдор танишлари орқали ушбу ер майдонини унинг номига расмийлаштириб беришини билдирган. Улар сўралган пулдан 20 минг долларни аванс сифатида олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Бир вақтнинг ўзида Наманган вилояти Косонсой туманидаги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган кластер бош агрономи ҳамда пахтачилик билан шуғулланувчи фермер хўжалигининг иш бошқарувчиси вазифаларида фаолият юритувчи шахс ўзганинг ишончига кириб, унга иссиқхона ва дала дўкони қуриши учун мазкур фермер хўжалиги ер майдонидан 2,1 гектарни мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 55 минг доллар талаб қилган.

    ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят прокуратураси ҳамда Департаментнинг ҳудудий бошқармаси вакиллари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида у 45 минг доллар ва 106 миллион сўм пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Фарғона вилояти Қува тумани ҳокимлигининг икки нафар собиқ ходими андижонлик икки фуқарога тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳудудида жойлашган эркин иқтисодий зонадан 6 гектар ер ажратиб бериш эвазига улардан 28 минг доллар талаб қилган. ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушбу фуқаролар 23 минг доллар олган вақтларида ушланган. Шунингдек, улар сўралган пулдан 5 минг долларини муқаддам олгани ҳам маълум бўлган.

    Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида эса ушбу шахслар ўзларининг ноқонуний ишларига Қува тумани ҳокимлигининг инвестиция ва ташқи савдо бўлими ходимини ҳамда 1977 йилда туғилган маҳаллий фуқарони ҳам жалб этгани аниқланган.

    Қайд этилишича, ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бундан аввал Ўзбекистонда энди ноқонуний қурилиш ва ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш тўғрисида Telegram-бот орқали хабар бериш мумкинлиги, Бўстонлиқдаги «Бочка» дам олиш маскани ҳудудидан фуқарога 450 минг долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушлангани, Жиззах ва Бухорода ерларни ноқонуний равишда сотиш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: ДХХ Ўзбекистонга Тожикистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини мусодара қилди

    04.07.2021, 14:29   Изоҳ (0)   17371
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда Зарафшон миллий табиат боғининг 1,5 гектар майдони ёниб кетди

    04.07.2021, 14:08

    Ўзбекистонда 6—8 июль кунлари 48 даражагача иссиқ бўлиши мумкин

    04.07.2021, 13:33

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 4 млн дозадан ошди

    04.07.2021, 12:27

    Коронавирус: Сирдарёда кетма-кет олтинчи кун антирекорд, бутун Ўзбекистон бўйича 467 кишида касаллик аниқланди

    04.07.2021, 12:06

    Ўзбекистонда COVID-19’га қарши вакцина олган талабаларга контракт тўлашда чегирма берилади

    04.07.2021, 11:05

    «Бир порталчи фуқароча обрўмиз йўқ». Қашқадарёлик депутат ташкилот раҳбарларининг депутатлар сўровига жавоб бериши қониқарсиз эканини айтди

    04.07.2021, 10:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Сенати комитети Украинага 500 млн доллар ёрдам кўрсатишни маъқуллади

    Дунё | 12 июл, 11:05

    Павел Дуров ўз муваффақиятининг сирини очди

    Лайфстайл | 12 июл, 10:45

    “Барселона” асосий эътиборини Рэшфорд трансферига қаратади

    Спорт | 12 июл, 10:35

    Ўзбекистонда қанча электромобиль борлиги маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 июл, 10:25

    Исроил ҲАМАСнинг 6 та юқори мартабали денгиз қўмондонини йўқ қилганини эълон қилди

    Дунё | 12 июл, 10:06

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.