• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда ковид-марказлар қайта очилмоқда, аммо статистика бўйича пойтахтдаги вазият икки ой аввалгидан кўра яхши. Энг оғир вазият Сурхондарёда, Самарқанд эса илк бор 2-ўринда

    Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ вазият сўнгги икки ойда яхшиланган, хусусан, 1 июль куни пойтахтда сўнгги бир ой ичидаги энг паст касалланиш кўрсаткичи (99 киши) қайд этилди. Буни Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юритилаётган Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалишига доир расмий статистик маълумотлар кўрсатмоқда.

    Доимий ўчоқлар

    Расмий статистикага кўра, Тошкент шаҳрида апрель ойида 5072 та касалланиш ҳолати рўйхатга олинган (30 апрелнинг ўзида пойтахтда 259 кишида касаллик тасдиқланган — таққослаш учун, 9 июнь куни бутун Ўзбекистон бўйича 243 кишида коронавирус аниқланган). Май ойида Тошкентдаги касалланиш кўрсаткичи 4660 ни ташкил этган (апрелга нисбатан 412 тага кам).

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Июнь ойида эса Тошкент шаҳрида касалланиш кўрсаткичи май ойидагидан ҳам пастроқ бўлган — қайд этилган 3968 та ҳолат майдаги кўрсаткичдан 692 тага, апрелдаги «натижа»дан эса 1104 тага (ёки салкам 23 фоизга) кам. Тошкент вилоятида ҳам қарийб шундай ҳолат — ҳудудда июндаги касалланишлар сони майдагига нисбатан 16,7 фоизга камайган.

    Шу боис Самарқанд вилояти биринчи марта касалланишлар сони бўйича Тошкент вилоятини ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилди (биринчи ўринда пандемия бошидан бери Тошкент шаҳри туради) — вилоятда июнда 1328 ҳолатда коронавирус тасдиқланган. Бу майдаги «натижа»дан 70 тага кам, бироқ ўсиш суръати Тошкент вилояти билан таққослаганда барибир юқори.

    Янги ўчоқлар

    ССВнинг 1 июль ва 2 июль якунлари бўйича берган ҳисоботларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси (1 июль — 47 та), Андижон (2 июль — 38 та), Бухоро (2 июль — 45 та), Навоий (2 июль — 8 та) ва Сирдарё (2 июль — 23 та) вилоятларида коронавирус инфекциясини юқтириб олиш бўйича 2021 йил ҳисобидан мутлақ антирекордлар қайд этилган. Июннинг иккинчи ярмида Жиззах (30 июнь — 41 та), Наманган (30 июнь — 43 та), Самарқанд (25 июнь — 90 та), Сурхондарё (19 июнь — 74 та), Фарғона (29 июнь — 60 та), Хоразм (26 июнь — 49 та), Тошкент (25 июнь — 94 та) вилоятларида йил антирекордлари ўрнатилган эди. Айнан шу антирекордлар сабаб 2021 йилда биринчи марта Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони бир ойда 10 минг кишидан ошди.

    <strong>Ўзбекистонда 2021 йилнинг июнь ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида).</strong> <strong>Қизил ранг</strong> билан у ёки бу ҳудудда шу ойда қайд этилган энг юқори касалланиш кўрсатиши (антирекорд), <strong>мовий ранг</strong> билан энг паст кўрсаткич ажратиб кўрсатилган; ой давомида икки ва ундан ортиқ марта бир хил энг юқори ё энг паст кўрсаткич қайд этилган бўлса, сўнггиси танланган. Агар ой давомида ҳудудда камида битта «ковидсиз кун» қайд этилган бўлса, шу кун «натижаси» «энг паст кўрсаткич» деб олинган — «ковидсиз кун»лар <strong>яшил</strong> билан кўрсатилган.

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг июнь ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида). Қизил ранг билан у ёки бу ҳудудда шу ойда қайд этилган энг юқори касалланиш кўрсатиши (антирекорд), мовий ранг билан энг паст кўрсаткич ажратиб кўрсатилган; ой давомида икки ва ундан ортиқ марта бир хил энг юқори ё энг паст кўрсаткич қайд этилган бўлса, сўнггиси танланган. Агар ой давомида ҳудудда камида битта «ковидсиз кун» қайд этилган бўлса, шу кун «натижаси» «энг паст кўрсаткич» деб олинган — «ковидсиз кун»лар яшил билан кўрсатилган.
    Жадвални каттароқ ҳажмда кўриш учун расм устига босинг.

    Июнь ойи якунлари бўйича хулоса қилинса, энг оғир вазият Сурхондарё вилоятида юзага келганини кўриш мумкин — вилоятда май ойида бор-йўғи 65 та ҳолатда коронавирус қайд этилган бўлса, июнь ойида 837 та — май ойига нисбатан 772 тага ёки 1187 фоизга ёки салкам 13 баробарга кўп — касалланиш ҳолати рўйхатга олинган. Таққослаш учун, 2021 йилнинг дастлабки беш ойида Сурхондарё вилоятида жами 230 та (биргина июндаги кўрсаткичдан 3,6 баробарга кам) ҳолатда COVID-19 аниқланган эди. «Дарё» манбалари, вилоятдаги муштарийлар берган маълумотларга кўра, Сурхондарёда оилавий касалланиш ҳолатлари кўпайган, вафот этган беморлар ҳам оз эмас.

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг май ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида).

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг май ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида).
    Жадвални каттароқ ҳажмда кўриш учун расм устига босинг.

    Сурхондарёдан ташқари Жиззах вилоятида (майда — 156, июнда — 518) касалланиш ҳолатлари 3 мартадан кўпроққа, Бухоро (майда — 129, июнда — 357) ва Қашқадарё (майда — 134, июнда — 342) вилоятларида қарийб 3 мартага, Наманган (майда — 154, июнда 315) ва Фарғона (майда — 255, июнда — 575) вилоятларида эса деярли 2 баробарга ошган. Расмий статистика бўйича июнь ойида касалликка чалиниш (май ойига нисбатан) фақат Тошкент шаҳрида (14,8 фоизга), Тошкент (16,7 фоизга) ва Самарқанд (5,01 фоизга) вилоятларида камайган.

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг апрель ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида).

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг апрель ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида).
    Жадвални каттароқ ҳажмда кўриш учун расм устига босинг.

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг март ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида).

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг март ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида).
    Жадвални каттароқ ҳажмда кўриш учун расм устига босинг.

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг февраль ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида).

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг февраль ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида).
    Жадвални каттароқ ҳажмда кўриш учун расм устига босинг.

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида).

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь ойида қайд этилган коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатлари сони, ҳудудлар кесимида (ССВ маълумотлари асосида).
    Жадвални каттароқ ҳажмда кўриш учун расм устига босинг.

    Эътиборга молик жиҳат — Жиззахда 2021 йил январь—май ойларида коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ жами 377 та ҳолат рўйхатга олинган бўлса, июннинг ўзида 518 та ҳолат қайд этилган. Қашқадарё (беш ойда — 233 та, июнда — 342 та) ва Фарғона (беш ойда — 462 та, июнда — 575 та) вилоятларида ҳам шу манзара. Қорақалпоғистон (беш ойда — 364 та, июнда — 274 та), Бухоро (беш ойда —373 та, июнда —357 та), Навоий (беш ойда —169 та, июнда —103 та), Наманган (беш ойда —370 та, июнда —315 та) ва Хоразмдаги (беш ойда — 438 та, июнда — 311 та) кўрсаткичлар ҳам шундай аянчли манзарага яқинроқ, дейиш мумкин.

    Нималар қилинмоқда?

    Рақамлардан кўриниб турибдики, Тошкентда апрель—май ойларида вазият оғирроқ эди, бироқ республика бўйича вазият айнан май—июнь ойларида кескинлашган (жамоатчилик фикрича, бу сўнгги ҳафталарда ҳудудларда ўтказилган фестиваллар ва бошқа оммавий тадбирлар билан боғлиқ бўлиши мумкин). Шу боис 2020 йил баҳорида жорий этилган ва шу вақтгача ҳали ҳеч тўлиқ бекор қилинмаган карантин 2021 йил 28 июнидан нисбатан кучайтирилиши, хусусан, Тошкентга вилоятлардан кириш-чиқишда чекловлар ўрнатилиши эълон қилинди (амалда бу чораларнинг фақат емакхоналар фаолиятини 20:00 дан кейин чеклаш қисми сезиларли ишламоқда, холос; Қашқадарёда бу чеклов соат 22:00 гача узайтирилган).

    Шунингдек, июль ойидан бошлаб Тошкент шаҳрида ўтган йил ёзида ташкил этилган, кейинчалик касалланиш ҳолатлари камайгач, консервация қилинган вақтинчалик ковид-марказлар фаолияти қайта тиклана бошлади. Айрим вилоятларда июнь охири — июль ойи бошида касалланиш бўйича янги антирекордлар қайд этилаётгани эътиборга олинса, яқин вақт ичида вилоятларда ҳам вақтинчалик ковид-марказлар фаолияти қайта тикланиши, айрим ҳудудларда (эҳтимол, республика бўйича) карантин чораларини нисбатан қатъийлаштириш, белгиланган талабларга риоя этилиши устидан назоратни янада кучайтириш бўйича навбатдаги қарорлар чиқарилиши мумкинлигини тахмин қилиш мумкин.

    Мавзуга доир: Зангиотадаги касалхона тўлди. 2 минг кишига мўлжалланган жойда 2,5 мингдан ортиқ бемор даволанмоқда

    03.07.2021, 14:12   Изоҳ (0)   52916
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада ЙПХ инспекторига 2 млн сўм пора берган ҳайдовчи қўлга олинди

    03.07.2021, 13:33

    Намангандаги олий ўқув юртлари 50 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади

    03.07.2021, 13:11

    Давлат тест маркази кириш имтиҳонларини ўтказишдаги янгиликлар ҳақида маълумот берди

    03.07.2021, 12:10

    Бухоро ҳокими Ботир Зариповнинг коронавирусга чалингани тасдиқланди

    03.07.2021, 11:38

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида яна 78 мингдан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

    03.07.2021, 11:11

    Зангиотадаги касалхона тўлди. 2 минг кишига мўлжалланган жойда 2,5 мингдан ортиқ бемор даволанмоқда

    03.07.2021, 10:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.