• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12354.65
    • RUB153.93
    • EUR14384.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда

    2019 йилда Ўзбекистонда яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши 52,11 фоизни ташкил этди. Марказий Осиёнинг бошқа давлатларида ушбу кўрсаткич пастроқ — Тожикистонда 40,76 фоиз, Қозоғистонда 36,65 фоиз ва Қирғизистонда 30,53 фоизга етган. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ахборот хизматига таяниб,  «Gazeta.uz» хабар берди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қайд этилишича, яширин иқтисодиётнинг улуши жаҳон мамлакатлари, жумладан, АҚШда 8,0 фоиз, Бразилияда 36,5 фоиз, Испанияда 21,7 фоиз, Италияда 19,5 фоиз, Португалияда 18,5 фоиз, Кореяда 18,4 фоиз, Хитойда 14,5 фоиз, Канадада 11,0 фоиз, Германияда 10,2 фоиз, Буюк Британияда 9,6 фоиз, Австралияда 9,0 фоиз, Сингапурда 8,6 фоиз ва Японияда 8,1 фоизни ташкил қилди.

    Маълумотлар МIМIC модели асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Жаҳон банки экспертларининг маълумотлари бўйича дастлабки ўрганиш натижаси ҳисобланади.

    Вазирлик эълон қилган инфографикада Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт улуши 2003 йилда — 35 фоиз, 2007 йилда — 50 фоиз, 2011—2017 йилларда — 45-50 фоиз атрофида бўлганини кўриш мумкин. Графикадаги номутаносибликларга аниқлик киритиш мақсадида «Gazeta.uz» вазирлик ахборот хизмати билан бир неча бор боғланган, бироқ улар томонидан аниқлаштирувчи ахборотлар тақдим этилмаган. Ушбу маълумотлар билан бевосита ишлаган вазирлик мутахассислари эса вазир рухсатисиз қўшимча маълумот берилмаслигини билдирган. Яширин иқтисодиёт улуши ҳақидаги хабарнинг ўзи эса вазирлик сайтидан ўчирилган.

    Фото: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

    Фото: Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

    2018 йилнинг 12 январида Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ЯИМнинг 50 фоизидан кўпроқни ташкил этиши маълум қилинган эди.

    Буюк келажак халқаро нодавлат нотижорат ташкилоти маълумотлари 2019 йилда яширин иқтисодиёт улуши 50 фоизга етганини кўрсатган эди. Йиллик йўқотиш эса 16-17 миллиард долларга тенг бўлган. Шу йили бундай кўрсаткич билан Ўзбекистон 159 мамлакат орасидан 152 ўринни эгаллаган.

    2020 йилнинг 9 сентябрида Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистонда 245 триллион сўм маблағ соя остида эканлиги, яширин иқтисодиётнинг ЯИМдаги улуши эса тахминан 48 фоизга тўғри келишини хабар қилганди.

    Вазирлик хабарида, шунингдек, Жаҳон банки экспертлари билан ҳамкорликда «2021—2025 йилларда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш бўйича стратегия» ва «Яширин иқтисодиёт улушини баҳолаш методикаси» (МIМIC модели асосида) каби лойиҳалар ишлаб чиқилаётгани қайд этилган.

    «Шунингдек, вазирлик ва идоралар томонидан яширин иқтисодиёт улуши юқори бўлган соҳалар таҳлили, амалдаги имтиёзлар ва преференцияларни бекор қилиш, Risk analysis дастурининг амалиётга жорий этилиши, кузатувлар асосида баҳолашнинг дастлабки натижалари, яширин иқтисодиётни саноат бўйича баҳолаш, пулни ювиш ва ноқонуний пул оқимларига қарши кураш чоралари, чеклар бўйича совринли ўйинлар ва монетар методда яширин иқтисодиётни баҳолаш ишлари амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.

    Маълумот учун, Президент раислигида 2020 йил 27 июль куни бўлиб ўтган йиғилишда яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этилиши айтилганди. «Яширин иқтисодиётга қарши курашиш тадбиркорларни жазолаш, уларнинг фаолиятига тўсқинлик қилиш дегани эмас», — деган эди Шавкат Мирзиёев.

    30.06.2021, 16:11   Изоҳ (0)   12770
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сурхондарёда ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар сўраган ўқитувчи ушланди

    30.06.2021, 15:25

    «Урганч» халқаро аэропортига янги директор тайинланди

    30.06.2021, 15:10

    Ангренда ўз жонига қасд қилган ППХ ходимига босим ўтказилгани рад этилди

    30.06.2021, 14:11

    Жиззахда Ҳиндистоннинг Sambhram университети ташкил этилди

    30.06.2021, 13:55

    Бухорода уч кун давом этган ёшлар фестивали — суратларда

    30.06.2021, 13:26

    Ўзбекистонда 1 июль куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    30.06.2021, 12:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 

     

    Тавсия этамиз

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қўқонда ушланган 11 та “валютчик” қамалди

    Ўзбекистон | 27 август, 00:10

    Фарғонада она-бола гиёҳфурушлар қўлга тушди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:55

    Сурия президенти ўзини ИШИДнинг асосий қурбони деб атади 

    Дунё | 26 август, 23:40

    Тошкент вилоятида хотинини тош билан уриб ўлдирган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:31

    Банкларда муаммоли кредитлар улуши бир йилда 1,7 трлн сўмга кўпайди

    Ўзбекистон | 26 август, 23:30

    Туркия транспорт вазири 225 км/соат тезликда машина ҳайдагани учун жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:55

    Xiaomi овозли бошқарувга эга “ақлли” сув иситгични тақдим этди

    Дунё | 26 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.