Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида жойлашган корхоналарнинг бирида юз берган ёнғин бартараф қилинди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 29 июнь куни соат 21:58 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ўрта Чирчиқ тумани «Тинчлик» МФЙ Мунаввар кўчасида жойлашган «Барака Декор» МЧЖда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган.
Шунга кўра, бошқарма ёнғин-қутқарув экипажлари соат 22:07 да воқеа жойига етиб бориб, соат 23:01 да ёнғин ўраб олинган ва соат 23:14 да батамом ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Ёнғин юз берган корхона сайтининг маълумотларига кўра, «Барака Декор» МЧЖ пенополостиролдан декоратив маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланади.
Аввалроқ Термиздаги электр подстанция ҳудудида ёнғин содир бўлгани, Зангиотадаги «Солнечний» канцелярия моллари бозори томонда ёнғин юз бергани, Яшнободдаги кафе ва унга туташ уйда ёнғин бўлгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)