• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саёҳат

    Табиатнинг мўъжизага бой эканини исботлайдиган ҳодисалар (фото)

    Табиатнинг нақадар сир ва синоатларга бой эканининг исботи бўлган ҳодисалар ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Намибиядаги айланалар

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Намибиядаги саҳро кенгликларида келиб чиқиши экологларнинг баҳсига сабаб бўлган, диаметри 15 метргача бўлган айланалар бор. Айримлар бунга уяси жойлашган ердаги ўсимликларни жойидан тозалайдиган термитлар (чумолисимон ҳашарот) сабабчи деб билади.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Бошқа бир тахминларда эса шу йўл билан ўсимликлар сувга эришиш учун рақобатлашишини билдиради. Маҳаллий аҳоли бўлса, ер тагида аждарҳо яшаши ва унинг нафаси ташқарига айнан шу йўл билан чиқишига ишонади. Олимлар ҳар иккала гипотеза — термит ва сув билан боғлиқ қарашлар ҳақиқат бўлиши мумкин деган қарорга келган.

    Танзаниядаги Натрон кўли

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Натрон кўли соҳили бир қарашда кишини қўрқувга солса, ранг-баранглиги билан кишини ўзига мафтун қилади. Кўлдаги туз ва ишқор концентрацияси шунчалик юқорилигидан сувга тасодифан тушган исталган тирик жон мумиёга айланади. Ягона истисно галофил сианобактериялари ҳисобланади. Айнан улар сабаб кўлдаги сув ранги пуштидан алвон рангигача ўзгариши мумкин.

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Иккинчи истисно митти фламинголар ҳисобланади. Сувнинг юқори ҳарорати (50 даража) сабаб фламинголар йилнинг исталган фаслида тухум қўйиши мумкин. Ёқимсиз ҳид уларга умуман ҳалал бермайди, қайтанга ёввойи қушларни чўчитади. Февраль ва март ойларида кўлдаги карбонат натрийнинг концентрацияси ҳар доимгидан ҳам юқори бўлади.

    Рақс тушгандек гала бўлиб ҳаракатланадиган чуғурчуқлар

    Кўкда рақс тушган сингари парвоз этаётган чуғурчуқларга назар ташлаб, уларнинг бир гала асалари эмас, қуш эканига ишониш қийин. Кишини ҳайратга соладиган ушбу ўзига хосликнинг сабабини олимлар ҳалигача билишга муваффақ бўлмаган. Тахминлардан бирида бу қушларнинг ёввойилардан ҳимоя реакцияси экани айтилса, бошқасида чуғурчуқлар қатъий алгоритм асосида ҳаракатланиши, бундай парвоз вақтида бир-бирини ҳис қилиб, максимал даражада хабардор бўлиб туриши таъкидланади.

    Ҳаракатланувчи тошлар

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    АҚШдаги Ўликлар водийсида жойлашган, Рейстрек-Плайя қуриган кўл ўрнидаги тошлар дақиқасига 2-2,5 метрга ўз-ўзидан ҳаракатланади ҳамда сезиларли из қолдирмайди. ХХ асргача буни илоҳий ҳодиса деб ҳисоблаган олимлар кейинчалик бунга магнит майдони сабаб деб ўйлаган, 2014 йилда эса аниқ хулосага келган. Бунинг учун тадқиқотчилар датчик ва фотокамера ўрнатилган 5-15 кило оғирликдаги тошларни мазкур ҳудудга қўйиб кузатган. Тадқиқот натижасига кўра, тошларнинг бундай ҳаракатланишига ингичка (бир неча миллиметр), аммо узун музлар сабабчи экани, тошлар шу муз бўйлаб ҳаракатланиши аниқланган.

    Taos шовқини

    Taos hum деб аталадиган шовқин энг ажойиб табиий ҳодисалар рейтингида биринчи ўринни эгаллайди. АҚШнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Taoс шаҳри аҳолиси кўп йиллардан буён саҳродан тараладиган паст частотали шовқинни эшитади. Оғир техника ҳаракатланишининг овозига ўхшаган шовқин маҳаллий аҳолидан фарқли ўлароқ саёҳатчиларга камдан кам ҳолларда эшитилади. Шовқиннинг аниқ сабабини топа олмаган олимлар унинг пайдо бўлишига қишлоқ яқинидан ўтадиган электр узатиш линиялари сабаб бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

    Ҳессдален алангаси

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Табиатга номаълум бўлган оқ аланга илк бор 1981 йил Норвегиянинг Ҳессдален шаҳри яқинидаги водийда пайқалган. Мунтазам равишда пайдо бўлган ушбу ажойиб ҳодиса 1984 йил бир ой ичида олимлар томонидан 53 марта қайд этилган. 1988 йилда водийдан узоқ бўлмаган ерга автомат кузатув станцияси ўрнатилган.

    Шарли чақмоқ

    Фото: «Домашний очаг»

    Фото: «Домашний очаг»

    Шарли чақмоқ физик исботи бўлмаган, аммо пайдо бўлиши билан боғлиқ фаразлар бисёр бўлган кам учрайдиган табиат ҳодисаси саналади. Айрим олимлар шарли чақмоқ умуман мавжудмаслиги, бу галюцинация эканини таъкидлайди. Гўё булутлар булутлардан тушаётгандек кўринадиган чақмоқ вақти унинг ёнида бўлиш хавфли саналади.

    Мавзуга доир:

    • Бепоён гўзаллик: Нидерландиянинг гулларга бурканган Кекенхоф боғига саёҳат (фото)
    • Машҳур диққатга сазовор жойларнинг одамлари кам ва нархлари арзон бўлган эгизаклари (фото)
    • Ер юзидаги одамлар яшайдиган энг хавфли ҳудудлар (фото)

    27.06.2021, 13:56   Изоҳ (0)   49609
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳашамат ва қулайликда машҳур Версал саройини ҳам ортда қолдирадиган Бавария қироли қасри (фото)

    09.06.2021, 14:44

    Фото: Форс кўрфазининг марвариди — Дубайга саёҳат

    02.06.2021, 21:58

    Мукаммал таътил ва эстетик завқ: Дубайдаги Caesars Palace курортига саёҳат (фото)

    01.06.2021, 15:41

    Дунёнинг турли мамлакатларида қишлоқ уйлари қандай кўринишга эга? (фото)

    31.05.2021, 21:42

    Вьетнам маҳаллий аҳолисининг одатий турмуш тарзидан ҳикоя қилувчи суратлар

    24.05.2021, 13:58

    Фақат Японияда учратиш мумкин бўлган ғайритабиий ҳолатлар (фото)

    18.05.2021, 16:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесда номаълум эркак одамларга қарата ўқ узди

    Дунё | 5 август, 23:55

    Самарқанд вилоятининг учта туманига янги ҳокимлар тайинланди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:48

    Нетаньяху Трамп ва Путин ўртасидаги кескинликни юмшатиш учун воситачилик қилмоқда — ОАВ 

    Дунё | 5 август, 23:45

    Тошкентда 21 кунда фуқаролардан 1715 та тиғли қурол мусодара қилинди

    Ўзбекистон | 5 август, 23:35

    Норвегияда 75 минг йиллик ҳайвон қолдиқлари топилди

    Дунё | 5 август, 23:25

    Дональд Трамп психикасида когнитив муаммолар бор — The Guardian

    Дунё | 5 август, 23:15

     Кўкдала туманида яна заправка портлади

    Ўзбекистон | 5 август, 23:12

    Қирғизистон иқтисодий ўсиш бўйича Марказий Осиёда етакчига айланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.