24 июнь куни соат 19:27 ларда Андижон вилояти Избоскан туманида вагон устига чиққан фуқарони юқори кучланишли электр токи уриб юборди. Бу ҳақда «Пойтуғ» темир йўл бекати бошлиғига таяниб, ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси хабар берди.
Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида бўш вагонлар устига чиққан бола Пойтуғ шаҳри «Амир Темур» МФЙда яшовчи 2008 йилда туғилган Ч.Т. эканлиги аниқланган.
Эҳтиётсизлиги оқибатида юқори кучланишли электр токи урган Ч.Т.га зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, Пойтуғ туман тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январида Тошкентда поезд устида селфи қилмоқчи бўлган 18 ёшли йигитни 27 минг волтли ток урган эди.
Изоҳ (0)