• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Абдулазиз Комилов «Толибон» нима хоҳлаётганини маълум қилди

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов америкалик телебошловчи Деннис Уоли билан This Is America TV телелойиҳаси доирасида бўлиб ўтган интервьюсида Афғонистон инқирози ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиб, ушбу мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган бошқарув шакли, «Толибон» ҳаракатининг мақсадлари ҳақида гапирди, шунингдек, Ўзбекистоннинг оптимистик кайфиятини ва нима учун шахсан ўзи «Толибон»ни террористик ташкилот деб ҳисобламаслигини тушунтириб берди.

    Фото: YouTube / ThisIsAmericaTV

    Фото: YouTube / ThisIsAmericaTV

    Ташқи ишлар вазири Афғонистон инқирозининг асосий масалалари бўйича Ўзбекистоннинг позициялари тўғрисида тўхталди.

    «Биринчидан, биз афғон инқирозининг ҳарбий ечими йўқлигини англаб етишимиз керак. Иккинчидан, Афғонистон Марказий Осиё минтақасининг интеграциялашган қисмига айланиши жуда муҳим. Ягона умумий минтақа. Учинчидан, Афғонистонда тинчлик жараёнига ўтишнинг ягона минтақавий ва халқаро ечими бўлиши зарур. Мана, нима учун биз Доҳа, Туркия ёки бошқа жойлардаги музокараларнинг барча форматларини қўллаб-қувватлаймиз», — деди у.

    Мавзуга доир: Абдулазиз Комилов Доҳада «Толибон» ҳаракатининг сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашди

    Абдулазиз Комилов Ўзбекистон «Толибон» етакчилари билан тўғридан-тўғри алоқани ўрнатган биринчи мамлакат бўлганини эслатиб ўтди.

    «Очиқ айтганда, ўша вақтда ‘Толибон’ни тан олганимиз учун бизни танқид қилишди. Бу — реал мухолифат. Масала Афғонистонда сиёсий тизимнинг қандай бўлишида. Албатта, биз Афғонистонда 1990 йиллардаги Афғонистон Ислом Амирлиги бўлишини қабул қила олмаймиз. Бироқ, айни вақтда, ушбу муаммо амалдаги ҳукумат ва ҳарбий мухолифат — ‘Толибон’ ва бошқалар ўртасида ўзаро компромис асосида ҳал қилиниши керак, деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлади у.

    «Бу нимани англатади? Бу, албатта, у ерда жиддий ислом қоидалари аломатлари бўлиши кераклигини англатади. Албатта, ислом давлати бўлади, чунки аксарият аҳоли — мусулмонлар. Бироқ, айни вақтда, биз сўнгги 9 йил давомида эришилган демократик ютуқларни ҳам инкор қила олмаймиз. Масалан, амалдаги ҳукумат сайловлари, ҳарбий кучлар, хавфсизлик кучлари, аёллар ва қизлар ҳуқуқлари, фуқаролик жамияти ва бошқалар. Шу билан бирга, биз ислом қадриятларини ҳам ҳурмат қилишимиз керак».

    «Толибон» нима хоҳламоқда?

    Фото: YouTube / ThisIsAmericaTV

    Фото: YouTube / ThisIsAmericaTV

    «Биринчи навбатда, ‘Толибон’ (АҚШ) қўшинларнинг чиқиб кетишини хоҳлайди», — деди вазир.

    Мавзуга доир: АҚШ Афғонистонда 650 га яқин ҳарбийни қолдирмоқчи — ОАВ

    Бошловчи Деннис Уоли «Толибон» бунга эришганини таъкидлаб, рақиблар эндиликда қолмаган экан, ҳаракат келгусида ким билан курашмоқчи эканини сўради.

    «Рақиблар йўқ, бироқ айни пайтда Афғонистондаги можаро — у ерда фуқаролар уруши бўлган. Фуқаролар уруши. Улар нафақат АҚШ ҳарбийлари ёки НАТОга қарши курашган, балки фуқаролар уруши бўлган ва жамият иккига бўлинган. Ҳа, (улар ўзаро жанг қилишади)», — деб тан олди у.

    Абдулазиз Комилов афғон жамиятининг бошқа вакилларини «рақиблар» деб аташни истамаслигини таъкидлади.

    «У ерда афғон жамиятининг жуда кўп турли қисмлари мавжуд бўлиб, улар ушбу жараёнда фаол иштирок этмадилар. Масалан, айрим сиёсий партиялар раҳбарлари, анъанавий етакчилар, диний раҳбарлар, баъзи ҳудудларнинг раҳбарлари ва бошқалар. Ва шунинг учун бу жараёнда ‘Толибон’дан ташқари, улар ҳам иштирок этишлари керак», — деб ҳисоблайди ТИВ раҳбари.

    Вазирнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳарбий мухолифат ва ҳукумат ўртасида келишувга эришиш жуда осон бўлади, деган хаёлларга бораётгани йўқ.

    «Аммо, шу билан бирга, халқаро ҳамжамият уларга ёрдам бериши, ҳар икки томоннинг келишувга эришишига ёрдам бериши керак. Биз Афғонистондаги вазиятнинг жиддийлигини эътиборсиз қолдиролмаймиз. Албатта, биз Афғонистонда миллий ярашувга эришишни талаб қиламиз», — деди у.

    Абдулазиз Комилов «Толибон» ҳимоячиси бўлишини хоҳламаслигини таъкидлади, бироқ Афғонистон Ислом Амирлиги сайтида «Толибон» хоҳлаётган мамлакат тури ҳақидаги мақола ҳақида тўхталиб ўтди.

    «Жуда қизиқарли мақола. Улар ташқи аралашувисиз мустақил ва суверен мамлакатни исташларини айтмоқдалар. ‘Биз ўз ҳудудимизни хорижий ҳарбий кучлар томонидан босиб олинишини истамаймиз. Биз аёллар, қизлар ва бошқаларнинг ҳуқуқларини кафолатламоқчимиз. Аёллар таълим, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ишлашлари мумкин. Биз қўшни мамлакатлар билан дўстона алоқалар ўрнатмоқчимиз’ ва ҳоказо», — дея санаб ўтди у.

    Вазир шунинг учун «ҳукумат ва мухолифатнинг умумий манфаатларига хизмат қиладиган кенг доирали ишлар» мавжуд деб ҳисоблайди.

    «Улар ушбу майдонни кенгайтириб, афғон жамияти манфаатлари йўлида келишувга эришишлари керак. Бундан ташқари, айрим (мухолифат) вакиллари, агар афғонлар президентлик республикасини танласа, биз ҳам рози бўламиз, деб айтганини эшитдим», — деди у.

    Оптимистик кайфият

    Фото: YouTube / ThisIsAmericaTV

    Фото: YouTube / ThisIsAmericaTV

    Абдулазиз Комилов, шунингдек, нима учун Ўзбекистон Афғонистондаги вазиятга оптимистик муносабатда эканлиги ва унда салоҳияти нимада кўраётганини тушунтирди.

    «Бизда бир оз некбинлик бор. Нима учун? Чунки вазият ўзгарган. Икки йил олдин вазият қандай бўлганига назар ташланса. Қанчалик ижобий ўзгаришлар юз берди. Биринчидан, икки томон 40 йил ичида биринчи марта тўғридан-тўғри алоқаларни бошладилар. Уларда ўзларининг кун тартиби бор. Халқаро ҳамжамият Афғонистонда тинчлик жараёни ва барқарорликка эришишда янада фаол. ‘Толибон’ ҳам келишувга эришиш учун шундай тўғридан-тўғри музокараларни хоҳламоқда», — деди вазир.

    Шунингдек, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири «Толибон» ҳаракати террористик ташкилот деб қаралиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

    «Албатта, улар Афғонистон ичкарисида турли хил экстремистик ташкилотлар билан қандайдир алоқада бўлишган ва ҳоказо. Аммо, шу билан бирга, сиз ‘Толибон’ аъзолари 40 йил ичида Афғонистоннинг миллий чегараларидан ташқарида — Марказий Осиёда ҳам, Европада ҳам, бошқа жойларда ҳам теракт уюштиргани ҳақида битта мисол келтира олмайсиз», — деди у.

    Ташқи ишлар вазири Доҳадаги «Толибон» ҳаракати сиёсий идораси раҳбари Мулла Абдул Ғани Барадарнинг Афғонистондан Ўзбекистонга таҳдид ва хавф пайдо бўлишига йўл қўймаслигини айтган сўзларини эслади.

    «Биз, албатта, келишув шартларини бажарамиз. Шу нуқтайи назардан, биз келажакда Афғонистондан Ўзбекистонга ёки бошқа Марказий Осиё мамлакатларига таҳдид ва хавф пайдо бўлишига йўл қўймаймиз деб айтишимиз мумкин… Келгусида биз афғон тупроғида радикал кайфиятдаги гуруҳлар ва ташкилотлар, террористик гуруҳлар бўлишига йўл қўймаймиз», — дея таъкидлаган «Толибон»нинг Дохадаги идораси раҳбари.

    Абдулазиз Комилов шахсан ўзи «Толибон»ни террористик ташкилот деб ҳисобламаслигини айтди.

    «Чунки ўшанда АҚШ ‘Толибон’ билан иш юритиб, шартнома имзолаган. Чунки АҚШнинг аниқ принциплари бор — сиз ҳеч қачон террорчилар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказмагансиз, ўтказмаяпсиз ва ўтказмайсиз. Шу жавоб», — деди у.

    Мавзуга доир:

    • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон Афғонистон билан чегарадаги вазиятни жуда кескин деб баҳолади
    • Афғонистонлик 53 нафар ҳарбий Ўзбекистон ҳудудига қочиб ўтди

    26.06.2021, 21:33   Изоҳ (0)   215200
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларига табрик йўллади

    26.06.2021, 21:10

    Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусга қарши эмланди

    26.06.2021, 20:34

    Сенат томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш тартиби ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритиш рад этилди

    26.06.2021, 20:15

    Ўзбекистонда бир йил ичида енгил автомобиль экспорти қарийб 85 млн долларга ошди

    26.06.2021, 19:16

    Шавкат Мирзиёевни йиғлатган Сабрина Инсофалиева даволаниш учун Россияга юборилди

    26.06.2021, 18:19

    Сенат давлат тили тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни маъқуллади

    26.06.2021, 17:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.