• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Токио—2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида совриндор бўлган ўзбекистонлик спортчиларга 200, 100 ва 50 минг доллар миқдорида мукофот берилади

    «2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг иштирокини таъминлаш ҳамда олимпия спорт турларини яна-да ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори эълон қилинди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларининг ҳар томонлама тайёргарлиги ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш, уларда олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчиларни моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Ўзбекистонда Олимпия ва Паралимпия ҳаракатларини яна-да ривожлантириш мақсадида:

    1. 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон спорт делегацияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    2. Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдуҳакимов), Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шоабдураҳмонов), Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Тошхўжаев) зиммасига қуйидаги вазифаларни бажариш юклансин:

    • Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритган спортчилар учун ўқув-машғулот йиғинларининг якуний босқичини самарали ва сифатли ташкил этиш;
    • Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг иштирок этиши учун уларни спорт анжомлари (шу жумладан, махсус спорт анжомлари), расмий либос ва спорт экипировкаси билан таъминлаш;
    • Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда Олимпия ва Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун уларни кузатиш, жойлаштириш, тантанали равишда кутиб олиш тадбирларини ташкиллаштириш.
    3. Ўзбекистон спорт делегациясининг 2021 йилда Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ёзги ХХХII Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ва иштирок этиши харажатлари сметаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    4. Маълумот учун қабул қилинсинки:

    • 2021 йил 24 июнь ҳолатига Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини берувчи жами 101 та лицензия қўлга киритилган;
    • Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бошлангунга қадар Олимпия спорт турлари бўйича қўшимча квоталар ажратиш, паралимпия спорт турлари (парадзюдо, парапауэрлифтинг, парасузиш, параакадемик эшкак эшиш ва бошқалар) бўйича қўшимча 17 та лицензияни қўлга киритиш кутилмоқда.
    • Олимпия ва Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини сифатли тайёрлашни ташкил этиш бўйича Республика комиссиясига Олимпия ва Паралимпия ўйинлари бошлангунга қадар уларда қатнашиш ҳуқуқини берувчи қўшимча лицензиялар сонидан келиб чиқиб мазкур қарор билан тасдиқланаётган 1 ва 2-иловаларга тегишли равишда комиссия баёни билан ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
    • Республика комиссияси Паралимпия ўйинларига тайёргарлик қилиш ва иштирок этишнинг аниқ миқдорини белгиласин.
    5. Белгилаб қўйилсинки:

    а) Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

    • олтин медал учун – 200 000 АҚШ доллари;
    • кумуш медал учун – 100 000 АҚШ доллари;
    • бронза медал учун – 50 000 АҚШ доллари;
    б) мазкур бандда назарда тутилган харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.

    6. Миллий антидопинг агентлиги (Н. Турсунов) Олимпия ва Паралимпия ўйинларида:

    • спортчилар томонидан антидопинг қоидаларига қатъий риоя қилиниши устидан самарали антидопинг назоратини амалга оширсин;
    • Ўзбекистон спорт делегациясини антидопинг мавзуларига оид тегишли ўқув-ахборот материаллари ва турли кўргазмали маълумотлар билан таъминласин.
    7. Ташқи ишлар вазирлиги (А. Комилов) Ўзбекистон спорт делегациясининг Нарита халқаро аэропортида иммиграция назоратидан ўтишига кўмаклашсин.

    8. Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов):

    • Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларининг Олимпия ва Паралимпия ўйинларида қатнашиши учун Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш биометрик паспорти ўз вақтида расмийлаштирилишини таъминласин;
    • кузатиш ва кутиб олиш тадбирларида хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш, шунингдек, Ўзбекистон спорт делегацияси транспорт воситаларининг Тошкент шаҳар ҳудудида кузатувини ташкил этиш бўйича зарур ташкилий чораларни кўрсин.
    9. Транспорт вазирлиги (И. Маҳкамов):
    • Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси талабномаларига асосан жорий йилнинг июль—сентябрь ойларида Токио шаҳрига рейслар ташкил этилиши, шунингдек, Ўзбекистон спорт делегацияси учун авиачипталар брон қилинишини;
    • «Тошкент—Токио—Тошкент» йўналиши бўйича чартер рейслари ташкил этилиши ва амалга оширилишини;
    • Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларига тегишли бўлган спорт анжомлари ва жиҳозларининг Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти орқали бепул ўтказилишини;
    • Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортининг умумий залида «яшил йўлак» ташкил қилиш ва мазкур йўлак орқали Ўзбекистон спорт делегацияси аъзоларини кузатишни таъминласин.
    10. Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов) Ўзбекистон спорт делегацияси ва уларнинг қўл юклари (спорт овқатлари, спорт анжомлари, жиҳозлар, тиббий асбоб-ускуналар ва препаратлар ҳамда бошқалар) божхона назоратидан ўтказиш ва расмийлаштириш ишлари тезкорлик билан амалга оширилишини таъминласин.

    11. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шоабдураҳмонов) ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Тошхўжаев) «Dori-Darmon» АК (У. Солиҳбоева), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Ҳожибоев) билан биргаликда Ўзбекистон спорт делегациясини зарур бўлган жиҳозлар, тиббий асбоб-ускуналар ва препаратлар билан таъминласин.

    12. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Хўжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) спортчиларнинг Олимпиада олди ўқув-машғулот йиғинлари, Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштироки тўғрисида қисқа метражли видеороликлар ҳамда махсус кўрсатувлар тайёрланишини ва оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.

    13. Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдуҳакимов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (Р. Шоабдураҳмонов) ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси (М. Тошхўжаев) билан биргаликда беш кун муддатда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари давомида ташкилий ишларни тезкорлик билан ҳал қилиш ва мувофиқлаштириш мақсадида миллий штабларни ташкил этсин ва фаолиятини йўлга қўйсин.

    14. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасига Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш учун спорт анжомлари, жиҳозлар, ускуналар, делегация расмий либослари, спорт кийимлари (экипировкаси), спорт тиббиёти жиҳозлари, тиббий-биологик препаратлар харид қилиш бўйича хорижий ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан шартномаларни, шунингдек, ўқув-машғулот йиғинлари бўлиб ўтадиган спорт базалари, ётоқхона, спорт заллари ва спорт жиҳозлари ижаралари тўғрисида ҳамда овқатланишни ташкил қилиш юзасидан шартномаларни, истисно тариқасида, давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталида тегишли эълон жойлаштирмасдан ва электрон савдоларсиз, тендерсиз, тўғридан-тўғри расмийлаштириш ва тўловларни амалга оширишга рухсат берилсин.

    15. Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳамда спорт федерацияларини жалб этган ҳолда қуйидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кирицин:

    а) бир ой муддатда — олимпия захиралари коллежлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, бу борада коллежлардаги спорт таълим йўналишларининг олимпия спорт турлари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш, ҳудудларда иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралашнинг (селексия) янги тизимини жорий қилиш, мураббий ва мутахассисларни моддий рағбатлантириш тизимини яхшилаш бўйича;

    б) 2021 йил 1 декабрга қадар:

    • жамоавий спорт турларини (баскетбол, гандбол, чим устида хоккей, волейбол ва бошқалар) ривожлантириш ва оммалаштириш, бу борада иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селексия) тизимини жорий қилиш, туман (шаҳар), вилоят, республика ва халқаро мусобақалар ва турнирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш, тренер ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича;
    • сув спорти турларини (сув полоси, сузиш, синхрон сузиш, сувга сакраш ва бошқалар) ривожлантириш, сув спорти саройларини барпо этиш, хусусий сув спорти мактабларини ташкил этишни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича.
    16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари – туризм ва спорт вазири А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Р. Шоабдураҳмонов ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М. Тошхўжаев белгилансин.

    Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А. Абдувоҳидов зиммасига юклансин.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    25.06.2021, 21:17   Изоҳ (0)   21401
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марселнинг криминал ҳудудидан чиққан, 11 ёшида дзюдони ташлаган ва Жазоирга қайтишни истайдиган Зинедин Зидан ҳақида

    25.06.2021, 14:01

    Америка Кубоги. Уругвай дастлабки ғалабасини қўлга киритиб, плей-оффга йўл олди, Чили эса ютқазиб қўйди

    25.06.2021, 10:03

    УЕФА 56 йиллик қоидага ўзгартириш киритди, Франциянинг коинотдаги мухлиси ва Остон Ўруновнинг барбод бўлган трансфери. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    25.06.2021, 06:14

    Ўзбекистонлик самбочи Дилшод Чориев 4 йилга спортга оид фаолиятдан четлатилди

    24.06.2021, 18:47

    Криштиану Роналду Али Даининг афсонавий рекордини такрорлади. Португалиялик тирик афсона бу натижага қай тариқа эришди?

    24.06.2021, 16:15

    Америка Кубоги. Бразилия терма жамоаси сўнгги дақиқалардаги гол эвазига иродали ғалабага эришди ва гуруҳни 1-ўринда якунлади

    24.06.2021, 11:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Халқаро қидирувда бўлган шахс Польшадан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:55

    “Канада билан савдо музокаралари тўхтатилади” — Трамп (видео)

    Дунё | 28 июн, 18:35

    Тошкент–Тель-Авив–Тошкент йўналишидаги рейслар қачондан тикланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 18:15

    Эронда Исроил билан урушда ҳалок бўлган ҳарбийларнинг дафн маросими бўлиб ўтди (видео)

    Дунё | 28 июн, 17:55

    Ўзбекистонда 29 июнь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 28 июн, 17:35

    Қозоғистонда аёл автобус бекатида фарзанд кўрди

    Дунё | 28 июн, 17:15

    Покистонда портлаш туфайли камида 16 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 28 июн, 16:55

    Клопп клублар ўртасидаги ЖЧ ҳақида: “Бу каби турнирлар футболчилар саломатлиги ҳисобига ўтказилмаслиги керак”

    Спорт | 28 июн, 16:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.