• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +32°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Марселнинг криминал ҳудудидан чиққан, 11 ёшида дзюдони ташлаган ва Жазоирга қайтишни истайдиган Зинедин Зидан ҳақида

    Футбол мухлислари Зиданни яхши футболчи, буюк мураббий сифатида билади. Лекин у бугунги кунга келгунга қадар қандай синовларни бошидан кечирди? Қуйида Зинединнинг футболга қўйган илк қадамлари ҳақидаги ҳикоя тақдим этилади.

    Фото: «Goodwp.com»

    1954 йил 1 ноябрь тунида Жазоирдаги миллионлаб инсонлар каби Исмоил Зиданнинг ҳам ҳаёти ўзгариб кетди. Ўрта Ер денгизи соҳилида жойлашган Агемунда мамлакат ҳудудидаги француз объектларига ҳужум қилиш масаласи муҳокама қилинди. Ўша тунда Жазоирнинг мустақиллиги учун уруш бошланди ва минглаб одамлар кемаларга ўтириб мамлакатни тарк эта бошлади.

    Исмоил ҳам қўзғолон ҳаракатларидан қочган инсонлар ичида эди. Ёш чўпон ватанидаги қонли жангларга қатнашишни истамасди. Исмоил ўзини тўлақонли жазоирлик деб ҳисобламас эди. Унинг танасида барбарлар қони оқарди. Францияга келиб қолган Исмоил бир неча ой давомида иш излаб Париж яқинидаги Сен-Дени шаҳарчасига борди. У ерда дўстлари билан бирга ижарага уй олди. Орадан бир неча йил ўтиб уруш эндигина якунига етган Жазоирга қараб йўл олиш мақсадида Марселга қайтди. Лекин битта учрашув барчасини ўзгартириб юборди. Малика исмли қизни учратиб қолди ва у учун Марселда қолди. Исмоил ва Малика турмуш қурди, 5 фарзандни вояга етказди. Энг кенжа фарзандига Зинедин Язид (барбар тилида «ишонч гўзаллиги») деб исм қўйди.

    Зинедин Зиданнинг ота-онаси

    Зинедин Зиданнинг ота-онаси
    Фото: Getty Images
    «Мен нотинч ҳудудда яшардим, лекин асосийси қаерда эмас ким билан яшашинг. Дўстларимнинг ҳеч бири чекмасди, ичмасди. Албатта, оиланг ва дўстларинг сен ҳаётингда аҳмоқлик қиласанми, йўқми белгилаб беради».
    Муҳожирлар яшайдиган Кастеллан ҳудуди Марселда алоҳида ўринга эга эди. Зиданнинг оиласи шу ердан ижарага уй олиб яшайди. Исмоил оиласини боқиш учун 2 жойда ишлай бошлади. Кундузи супермаркетда ишласа, тунда юк ташиш билан шуғулланарди. Фарзандларига ҳам иммигрантлар маҳаллий аҳолидан кўра икки ҳисса кўпроқ ишлаши кераклигини уқтирарди. Малика эса уй ишлари билан шуғулланарди ва наркобизнес авж олиб кетган шаҳарда ёмон хулқли инсонлар фарзандларига яқинлашмаслигини назорат қиларди.

    Зинедин кўчага чиқиб кетарди. У уй атрофида қанча вақт юрса ҳам рухсат бор эди, аммо битта шарт билан — гўшт дўкони ва дорихона ўртасидаги Тартан майдончасини тарк этиш тақиқланганди. Айнан шу майдон Зиданларнинг уйига бемалол кўриниб турар, Малика болаларни назорат қиларди. Зинедин уйига қайтиб портфелини ётоқ устига ташларди ва тўпни олиб кўчага чиқиб кетарди.

    Марселнинг криминал ҳаёти Зиданлар оиласини четлаб ўтган. Лекин Зинедин ўша пайтлари бир марта қонунга қарши иш қилганини кейинчалик тан олади. Оналар кунида совға олиш учун дўсти иккаласида пул қолмайди. Натижада битта уйнинг дераза токчасида турган икки тувак гулни кўтариб уйи томон югуриб кетади. Зидан ўша воқеадан ҳанузгача уялишини айтади. Кутилганидек отасидан танбеҳ эшитади. Исмоил фарзандларининг ҳеч қачон оиласини шарманда қиладиган ишларга қўл уришига йўл қўймасди.

    Зидан акаси ва опаси билан Фото: АС
    «Мактабдан келгач егулик олардимда футбол ўйнагани чиқиб кетардим. 8 ёшдан 12 ёшгача бўлган 10 нафар бола бирга шуғулланардик. Нафақат футбол ўйнар, балки қийин финтларни ҳам ўзлаштиришга уринардик. Турли хил мусобақалар ташкил қилардик. Бутун вақтим ва диққатим кўчада футбол ўйнашга кетарди».
    Барбарлар учун оила муҳим ҳисобланади. Исмоил Зидан ҳам оиласига шуни уқтиради. Зинединнинг акалари Фарид ва Нордин кенжа укасига футбол ўйнаш учун футболкаларини берарди, опаси Лила эса турли хил ширинликлар билан сийларди. Зинедин Зидан ўша кунларни ёдга оларкан: ошхона кичик бўлганини, овқатланиш учун навбат кутиш кераклигини айтиб беради.

    Зинединнинг спортда фаоллигини пайқаган ўқитувчилари дарсларда уни қийнамасди. Бунинг эвазига Зидан ҳам мунтазам дарсларга қатнашиб, берилган вазифаларни бажариб борарди.  Зиданнинг қизиқишлари жуда кўп эди — футболдан ташқари дзюдо билан шуғулланарди, велосипед ва скейтборд учарди. 11 ёшга кирганда отаси ундан танлов қилишини сўрайди. Зидан шанба куни дзюдо мусобақасига қатнашиб ғолиб бўлиб, эртаси куни футбол мусобақасига кетарди. Бир куни майдонда йиқилиб тушади. Шифокорлар Исмоилга фарзанди фақат битта спорт тури билан шуғулланишини, мунтазам фаолликни унинг организми кўтара олмаётганини айтади. Зинедин танлов қилишга мажбур эди.

    «Мен болаларга ўрнак бўлишга ҳаракат қиламан. Айниқса Марселнинг камбағал ҳудудларида яшайдиган болаларга. Кимдир Зинедин Зиданга ўхшашни истайман деса жудаям хурсанд бўламан».
    Ёш ва истеъдодли болаларни излаб келган скаутлар жамоаси Марселга келганда Зинедин ҳам кўчада эди. «Сен-Анри» жамоаси скаутлари 11 ёшли боланинг истеъдодига тан берди. Шу тариқа Зидан маҳаллий жамоада машғулотлар ўташни бошлайди. Бир ярим йилдан кейин Зидан «Сетем-ле-Валлон» болалар жамоасига боради. 14 ёшигача «Сетем-ле-Валлон» академиясида футбол сирларини ўрганади. Бу вақт давомида у Экс-ан-Прованс шаҳридаги футбол лагерида 13 кун бўлади. Ўша ерда «Канн» футбол жамоаси скаути Жан Варро Зинединни кўриб қолади ва мураббийлар штабига болакай ҳақида хабар беради.

    Фото: «Чемпионат»

    «Канн» жамоаси мураббийларидан бири уни футбол мактабига таклиф қилади, лекин отаси рози бўлмайди. Мураббий Зинединнинг ота-онасига фарзанди учун яхши шароитлар қилиб беришга, сифатли таълим олишига ваъда берди. 1987 йилда Зидан биринчи профессионал шартномасини имзолади. Зидан биринчи маошига онаси, акалари ва опасига совға олди. Бир неча йилдан кейин «Бордо» билан шартнома имзолагач оиласини Марселнинг криминал ҳудудидан кўчириб кетди.

    Фото: Ла Лига
    «Футболдаги барча ишларимни якунлагач отам билан бирга Жазоирга қайтамиз. Футбол билан хайрлашганимдан кейинги энг катта орзум шу».
    Орадан йиллар ўтди, Зинедин Зидан жаҳон футболи юлдузига, жаҳон чемпионига, «Олтин тўп» соҳибига, 4 фарзанднинг отасига айланди. 49 ёшни қарши олган Зидан футболчи сифатида қандай ҳурматга сазовор бўлган бўлса, мураббий сифатида ҳам шундай омадли фаолият олиб боряпти. «Реал» билан 3 марта кетма-кет Чемпионлар Лигасида зафар қучди. Ҳозиргача ҳеч бир мураббий ҳаттоки 2 марта кетма-кет бу мусобақа чемпионига айланмаган.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    25.06.2021, 14:01   Изоҳ (0)   19909
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Америка Кубоги. Уругвай дастлабки ғалабасини қўлга киритиб, плей-оффга йўл олди, Чили эса ютқазиб қўйди

    25.06.2021, 10:03

    УЕФА 56 йиллик қоидага ўзгартириш киритди, Франциянинг коинотдаги мухлиси ва Остон Ўруновнинг барбод бўлган трансфери. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    25.06.2021, 06:14

    Ўзбекистонлик самбочи Дилшод Чориев 4 йилга спортга оид фаолиятдан четлатилди

    24.06.2021, 18:47

    Криштиану Роналду Али Даининг афсонавий рекордини такрорлади. Португалиялик тирик афсона бу натижага қай тариқа эришди?

    24.06.2021, 16:15

    Америка Кубоги. Бразилия терма жамоаси сўнгги дақиқалардаги гол эвазига иродали ғалабага эришди ва гуруҳни 1-ўринда якунлади

    24.06.2021, 11:52

    Рекордларни қаторлаштираётган Роналду, Остон Ўрунов учун курашаётган «Уфа» ва Зиданни ортда қолдирган Бензема. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    24.06.2021, 11:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.