• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия Британия ҳарбий кемаси Қора денгизда чегарани бузгани учун «огоҳлантирувчи бомбалар»га учраганини маълум қилди. Британия буни рад этмоқда

    Россия Мудофаа вазирлиги Британиянинг Defender эсминеци (ҳарбий кемаси) Қора денгизда Россия чегарасини бузиб кирганини маълум қилди, деб ёзади Meduza.

    Одесса портида турган Defender эсминеци, 2021 йил 18 июнь

    Одесса портида турган Defender эсминеци, 2021 йил 18 июнь
    Фото: Reuters

    Ҳодиса 23 июнь куни Қримдаги Фиолент бурни яқинида юз берган. Вазирлик талқинига кўра, кема Россия қирғоқ бўйи сувларига 11:52 да кирган. У чегараларни бузган тақдирда, қурол қўлланилиши ҳақида огоҳлантирилган, аммо унга жавоб қилмаган. Шундан кейин чегара соқчи кемаси огоҳлантирувчи ўт очган, 12:19 да эса Су-24М самолёти эсминец томонга қарата «огоҳлантирувчи бомба ташлаш»ни амалга оширган. Яна тўрт дақиқадан кейин «Defender» Россия ҳудудий сувларини тарк этган.

    Россия Мудофаа вазирлиги эсминецнинг хатти-ҳаракатларини БМТнинг денгиз ҳуқуқи бўйича Конвенциясининг бузилиши деб баҳолади; Россия Ташқи ишлар вазирлиги эса ҳодисани «қўпол провокация» деб атаб, идора Буюк Британиянинг Москвадаги элчисини чақиришини маълум қилди.

    «РИА Новости» бомба ташланишидан аввал Су-24М бортидан олинган кадрларни эълон қилди. Бомба ташланиши ҳолатининг ўзи эса унда кўринмайди.

    Буюк Британия ҳукумати эсминец томонга қарата бомбалар ташланганини рад этмоқда. Россиянинг Қрим устидан суверенитетини тан олмаётган Буюк Британия талқини бўйича эсминец «халқаро ҳуқуққа мувофиқ Украина ҳудудий сувлари орқали ҳеч нимани бузмасдан ўтиш»ни амалга оширган. Мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилишича, эсминецга Россия кемалари ҳамроҳлик қилган ва таъкидланишича, бу стандарт амалиётдир. Шу билан бирга, дея қайд этади идора, Қора денгизнинг ушбу туманида россияликлар отишма машқларини ўтказаётган эди, бу ҳақда олдиндан эсминец экипажига хабар берилган.

    Бортда бўлган BBC журналисти эсминец ўз йўналишини ўзгартирмаганини айтди. Мухбир Жонатан Билнинг сўзларига кўра, кеманинг йўналиши ҳақиқатан ҳам Қрим қирғоқларидан 12 денгиз милидан камроқ масофада, яъни Россия томонидан назорат қилинадиган ҳудудий сувларда жойлашган ҳудуддан ўтган ва бу «онгли қадам» бўлган. «У ердан ўтиш чоғида Defender экипажи юқори шайлик ҳолатида бўлиб турди, ҳамма постда… аммо улар ҳақиқатан отишма бўлади деб ўйламаганди ва шундай бўлди ҳам», — деди журналист. Унинг сўзларига кўра, эсминецга 20 дан ортиқ самолёт ҳамроҳлик қилган, қирғоқ соқчилиги кемалари эса Defender’ни ўз йўналишини ўзгартиришга мажбурлашга уриниб, манёврларни амалга оширди, аммо у бундай қилмади. Шу билан бирга, Билнинг таъкидлашича, кемага бевосита яқин ҳудудда отишма бўлмаган.

    Defender эсминеци 14 июндан буён Қора денгизда турибди. Шу куни акваторияга Нидерландиянинг Evertsen фрегати (соқчи ҳарбий кема) кирди. Россия Мудофаа вазирлиги Ҳарбий-денгиз флоти кемаларни кузатиб бораётганини маълум қилди. 18 июндан буён улар Одесса портида турган эди. Айни пайтда Қора денгизда Американинг Labun эсминеци ҳам бор, у акваторияга 11 июнда кирган. Монтрё конвенциясига мувофиқ, Қора денгиз мамлакатлари бўлмаган давлатларнинг кемалари Қора денгизда бўлиш вақти 21 кеча-кундуз билан чекланган.

    24.06.2021, 15:11   Изоҳ (0)   18980
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда коронавирусга қарши мажбурий эмланишдан бош тортганларга жарима солинади

    24.06.2021, 14:25

    Афғонистон ҳарбийлари бешта туманни «Толибон»дан озод қилди

    24.06.2021, 12:37

    Коронавируснинг янги «ҳиндча» штамми беморнинг ёнидан ўтиб кетганларга ҳам юқади

    24.06.2021, 11:33

    Путин Рамзан Қодировга яна Чеченистон президентлиги учун номзодини қўйишни таклиф этди

    24.06.2021, 09:34

    NYT: Журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор шахслар АҚШда ҳарбий тайёргарликдан ўтган

    24.06.2021, 06:47

    ОАВ: Эрон 12 июнь куни ракета учиришда муваффақиятсизликка учраган

    23.06.2021, 23:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади




    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд ва Камбожа ўртасидаги тўқнашувлар Трамп воситачилигига қарамай давом этмоқда

    Дунё | 27 июл, 17:06

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 27 июл, 16:38

    “Қўшни давлатлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш лозим” — Эрон президенти 

    Дунё | 27 июл, 15:48

    Левандовски келажаги борасида гапирди

    Спорт | 27 июл, 15:25

    Ислом Махачев навбатдаги жанги санасини эълон қилди

    Спорт | 27 июл, 15:18

    Буюк Британия Ғазога гуманитар ёрдам юборади

    Дунё | 27 июл, 14:40

    “Ан-Насср” Феликсни ўз сафига қўшиб олишга яқин турибди

    Спорт | 27 июл, 14:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.