• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

    Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга қарши кураш бўйича янги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz». Фармон лойиҳасига кўра, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган мансабдор шахсларга жиноий жавобгарлик белгиланади.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фармон лойиҳасида айтилишича, қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган лавозимни эгаллаб турган шахснинг бевосита ёки билвосита шахсий манфаати мансаб (хизмат) мажбуриятларини объектив ва холис бажаришига таъсир кўрсатувчи ёки шундай таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятлар манфаатлар тўқнашуви ҳисобланади ҳамда бундай ҳолатларга йўл қўйганлик ва уларнинг олдини олиш бўйича ўз вақтида чора кўрмаганлик ўрнатилган тартибда жавобгарликни келтириб чиқаради.

    Фармон имзоланса, мансабдор шахсларнинг манфаатлар тўқнашуви деб ҳисобланадиган ҳаракатлари белгиланиб, уларни амалга ошириш қатъиян тақиқланади. Масалан, мансабдор шахсларга тижорат ташкилотларининг муассиси бўлиш, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, давлат органининг ишларида учинчи шахсларнинг манфаатларини ноқонуний илгари суриш ва бошқалар тақиқланади.

    Коррупцияга қарши курашиш агентлигига манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатлар аниқланганда, шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколати берилади.

    Лойиҳада 2022 йил 1 январга қадар «Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида»ги қонун, шунингдек, давлат харидлари, солиқ имтиёзлари, ер ажратиш, давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик учун жавобгарликни ўрнатишни назарда тутувчи қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиши белгиланган.

    Давлат харидлари соҳасида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш учун жисмоний шахсларнинг шахсий идентификация рақами (PINFL) бўйича электрон маълумотлар базаси билан давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталининг маълумотлар алмашинувини таъминлаш орқали манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ хавфларни аниқлаш имконини берувчи электрон тизим жорий қилинади.

    Фармон лойиҳасида Антикоррупция агентлиги давлат харидлари бўйича эълон қилиб бориладиган ҳар ойлик маълумотларни батафсил ўрганиб, манфаатлар тўқнашуви ёки коррупция аломатлари мавжудлиги бўйича хулосани веб-сайтларда эълон қилиб бориши кўзланмоқда.

    Давлат харидлари амалга ошириладиган махсус ахборот порталида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ бўлган хавфларни олдини олиш бўйича автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш режалаштирилмоқда. Унга кўра, тизим қуйидаги маълумотларни қайта ишлайди:

    • қатнашчининг давлат харидларидаги иштироки тарихи (маҳсулот, хизмат етказиб берувчининг илгари иштирок этган танловлари, бажарган ишлари);
    • қатнашчининг бенефициарлари ҳақидаги маълумотлар;
    • буюртмачи ва иштирокчи ўртасидаги эҳтимолий боғлиқликлар (қариндошлик, бирга таълим олганлик, меҳнат фаолияти ёки бизнес алоқалари ва бошқалар ҳақидаги маълумотлар).
    Автоматлаштирилган тизим орқали манфаатлар тўқнашуви аниқланган ҳолларда автоматик равишда давлат хариди жараёнида битимга даъвогарнинг иштирокини чеклаш юзасидан таклифлар тайёрланади.

    Аввалроқ ушбу фармон лойиҳаси билан Ўзбекистонда коррупционэрлар «қора рўйхати» шакллантирилиши, 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари, уларнинг турмуш ўртоғи ва вояга етмаган фарзандларининг даромадлари ва мол-мулкини мажбурий декларация қилиш тизими жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди.

    Эслатиб ўтамиз, май ойининг охирларида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов давлат хизматчиларининг мол-мулки ва даромадларини декларация қилиш бўйича қонун лойиҳаси халқаро ва хорижий экспертлар таклифлари асосида ишлаб чиқилганини ва у тез орада жамоатчилик муҳокамасига чиқарилишини айтганди.

    23.06.2021, 15:58   Изоҳ (0)   26865
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «ЙТҲлар оқибатида коронавирусдан кўра кўпроқ одам вафот этмоқда» — Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи

    23.06.2021, 15:35

    Тошкентда ўзганинг Lacetti’сини миниб қочган 21 ёшли йигит ИИБга қўнғироқ қилиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирди

    23.06.2021, 14:57

    Ўзбекистонда май ойида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

    23.06.2021, 14:33

    Олий ва ўрта махсус таълим вазирига янги ўринбосарлар тайинланди

    23.06.2021, 14:10

    Ўзбекистонда саратонга чалинган болалар учун ўтказилган хайрия марафонида 230 млн сўм пул тўпланди

    23.06.2021, 13:55

    Ўзбекистон ТуркПАга аъзо бўлиш тўғрисида қарор қабул қилди

    23.06.2021, 13:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда аҳолини рўйхатда олишда ноқонуний мигрантлар ҳисобга олинмайди

    Дунё | 8 август, 12:22

    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

    Реклама | 8 август, 12:07

    Бельгия ҳудуди орқали Исроилга ҳарбий юк ташишни тақиқлади

    Дунё | 8 август, 12:15

    Иштаҳани камайтириб, озишга ёрдам берадиган 7 та фойдали маҳсулот

    Саломатлик | 8 август, 12:05

    АҚШ Венесуэла президенти Николас Мадуро боши учун 50 млн доллар мукофот пули эълон қилди

    Дунё | 8 август, 11:52

    Жанглар туфайли 22 мингдан ортиқ сомалилик ўз уйини тарк этган — БМТ

    Дунё | 8 август, 11:40

    Instagram: Тошкентда концерт берган Жей Ло, фарзандини уйга олиб чиққан Афруза, Мадина Тожибоеванинг тўйидан репортаж

    Лайфстайл | 8 август, 11:36

    Украинадаги урушни тугатишнинг 5 та йўли маълум қилинди

    Дунё | 8 август, 10:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат кўтарилади

    Ўзбекистон | 8 август, 10:52
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.