• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Менинг жамоам, ғурурим 8 йил икки шахснинг қўлида ўйинчоқ бўлди». ПФЛ раҳбари Вадим Абрамовнинг «агентлик фаолияти» ва натижа келтирмайдиган услуби ҳақида

    ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев «Offside» кўрсатувида қатнашди. Унда функционер Ўзбекистон терма жамоаси собиқ бош мураббийи Вадим Абрамов ва бошқа масалалар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

    Коллаж: «Дарё»

    Коллаж: «Дарё»
    Терма жамоанинг кейинги босқичга чиқа олмаслигини олдиндан тахмин қилгани ҳақида

    Тахмин бўлган, олдиндан, буни яширмайман. Лекин олдиндан билганман деб айта олмайман. Чунки ҳеч нарсани олдиндан билиб бўлмайди. Ички хавотир бор эди, менда бу Вадим Абрамов терма жамоага тайинлангандан кейин бошланган. Шунинг учун жуда бир оламшумул, дод-вой соладиган нарса бўлмади мен учун.

    Хорижлик мураббийнинг кетиши ва Абрамовнинг келиши нотўғри йўл эканлиги ҳақида

    Кўпчилик бизга ҳужумкор футбол ёқишини айтади, менга ҳам ёқади шундай ўйин. Мана кеча боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев ҳам ҳужумкор бокс кўрсатиб, битта кучли зарба ўтказиб юбориб, нокаутга учради. Футболда ҳам шунақа. Уришни билган одам, калтак ейишни ҳам билиш керак. Саудия Арабистони иккита ўйинда 3 тадан гол уриб, Эктор Купернинг фалсафаси тўғри эканлигини кўрсатди. Тошкентда ҳам, Ар-Риёдда ҳам. Фақат гол уришимиз, олдинги чизиғимиз ва ярим ҳимоямиз билан иш битмаслигини ҳамма билади. Купер ҳимояни тўғрилашдан бошлаётганди. У биларди, ҳимоямиз оғриқли нуқта эканлигини. Жаҳон Чемпионатидаги рақибларимиз Япония, Корея, Эрон, Австралия ва Саудия Арабистони эканлигини ҳам яхши тушуниб турганди. Биз улар билан ҳужумкор ўйнай оламизми? Йўқ. Қийналамиз, жудаям қийналамиз.

    Мисол учун Кореянинг етакчи футболчилари Европанинг кучли чемпионатларида ўйнайди. Бизникилар эса Кореянинг 1-лигасида. Шундай экан, қандай қилиб ҳужумда ўйнашимиз мумкин. Абрамов ҳимояланишни билмайди. У буни бир неча маротаба исботлаган. Ўзбекистонни Олимпиададан мосуво қилганда ҳам, клубларда ишлаганда ҳам, 6 талаб голлар ўтказган. У авантюрист мураббий. Шунинг учун менга унга на шахс сифатида ва на мураббий сифатида ишонмаганман, ишонмайман ҳам.

    Вадим Абрамов терма жамоа мураббийлигига қайта тайинланишидан олдин «Бунёдкор»ни тубликдан олиб чиққани ҳақидаги гаплар борасида

    Битта савол бераман: «Бунёдкор» қачон тубга тушиб кетганди? Академияси бор, майдонлари бор, доим футболчилар етишиб чиқади. Бу клуб қанақасига тубга тушиб кетди ва Абрамов нимадан олиб чиқди? У ўсиб турган лолаларга тайёр боғбон бўлиб келди. Молиявий қийинчиликлар бўлган бўлиши мумкин. Бироқ «Бунёдкор» ва «Насаф»да шундайки, жамоа минг ўйинчисиз қолиб кетса ҳам, нарироқда қурол сақланадиган омбори бор. Ўша футболчилар билан Суперлигадан чиқиб кетиш ҳақида ўйламаса ҳам бўлади. Ўша жамоага келди ва тайёр футболчиларни ўйнатди. Буни нимаси тубдан олиб чиқиш, тўғриси тушунмадим.

    Абрамов «Нефтчи»да қандай ишлаганини биламан, «Локомотив»да нималар қилганини биламан. Клуб миқёсида қандай оламшумул иш қилди? Тубдан олиб чиқиш қанақа бўлади, «Андижон» билан Суперлигада 4—5-ўринни олсин, «Бухоро»да ишласинда, жамоани олиб чиқсин.

    Эктор Куперни кетказиш учун Фаластинга қарши дастлабки ўйинда атайин имконият бой берилгани ҳақида

    Эшитган фикримга қараб иш қиладиган бола эмасман. Футболчиларни кўр-кўрона айблашдан йироқман. Бироқ ўзимни шубҳага солган ўйинлар бор. Масалан, ЖЧ—2014 йўлида Ливанда дуранг ўйнаганимиз, КХДРга қарши ўйиндаги мағлубият ёки Фаластинга қарши баҳс — булар шубҳали ўйинлар, бироқ бунга ҳеч қандай далилим йўқ.

    Ҳар қандай футболчи терма жамоада унга тайинланган мураббий билан ишлаб, натижа кўрсатиши керак. Футболчиларни терма жамоада мураббий танлаб ўтиришини ҳазм қилиб бўлмайди. Қайси футболчи бўлишидан қатъи назар.

    Мисол учун, Абрамов биринчи марта ишдан олиниб, унинг ўрнига Миржалол Қосимов тайинланган вақтда Сервер Жепаров ва Темур Кападзени федерация биносида кўрганман. Улар мураббийни олиб қолишга ҳаракат қилганди. Лекин улар ватан терма жамоасида ўйнаяптими, ким мураббий бўлмасин, у жамоада жонини бериб ўйнаши керак.

    Абрамовнинг салоҳияти ҳақида

    Ўзбекистон терма жамоасининг салоҳияти Яман ва Сингапурни мураббийсиз ҳам ютишга етади. Мураббийнинг имзоси ўзидан кучли ёки тенг рақибларга қарши ўйинларда сезилади. Биз Саудия Арабистони билан икки марта ўйнадик. Иккита ўйинда улардан олтита гол ўтказиб юбордик. Бу Абрамовнинг ҳақиқий салоҳиятини билдирадиган натижа.

    Эктор Купернинг ҳимоявий услуби футболчиларимизни толиқтирган бўлиши мумкин. У кетганидан кейин Абрамов келди ва «бемалол ўйнанглар» деди. 1-2 ўйинда шундай эйфория билан ғалаба қозонса бўлади, аммо кейингиларига мураббийнинг имзоси керак.

    Абрамовда тайёргарлик учун бир йил вақт бўлди. У марказлаштирилган тизим, мусобақанинг бошқа ерга кўчирилганини муҳокама қилмасин. Биз жавоб ўйини учун шундоқ ҳам Саудияга боришимиз керак эди, Яман билан ҳам ўйин сафарда, шунга ўхшаш жойда бўлиб ўтарди. Фақат Сингапур билан ўйинимизгина ўша ерга кўчиб қолди. Дубайга борди, 6-7 минг доллар сарфлаб Галиулинни кузатишга борди. Бир йил шу ўйинга тайёрланиб, бир кун қолганида кимдир хонасига кириб «мен ҳимояда ўйнамоқчиман», деган экан «хўп, ўйна» дебди. Бу ахир кулгили ҳолат. Сен бу ўйинга бир йил тайёрландинг! Одил Аҳмедов кириб шундай деганига ишонмайман ҳам. Ўша куни (ЎФА конгрессида) фақат Одил Аҳмедовга ачиндим. У сардор сифатида Ўзбекистон терма жамоасининг, «Пахтакор»нинг муваффақиятларига ҳисса қўшган. Миллион-миллион пуллар таклиф қилинганида ҳам «Пахтакор»ни тарк этмаган. Ўша куни шундай вазият бўлиб қолди ва у ҳам фаолиятини тугатди.

    «Бугун ўзгармасак, ҳар 4 йилда шундай туриб кечирим сўраймиз». Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

    Саркисян, Бабаян ва Абрамов ҳақида

    Мен нимага ачинаман, биласизми, миллатчи эмасман, бироқ менинг жамоам, менинг ғурурим 8 йилдан бери иккита одамнинг қўлида ўйинчоқ бўлиши... Бу ҳолатга ачинаман. Келади. Хоҳлаган ишини қилади. Мухлисга ҳам «қўйиб қўяди», хоҳласа у футболчини чақиради, хоҳласа бунисини, истаган ишини қилади ва охирида биттаси ҳамма айб менда дейди, яна бири матбуот анжуманига келмай ҳам қўя қолади. Хато қилиш айб эмас, хатони такрорлаш айб. Қачонгача шу хатони такрорлаймиз? Ўзбек футболида миллий терма жамоада Саркисян ҳам ишлади, Бабаян ҳам ишлади, Абрамов ҳам ишлади. Сиз уч ўзбек мутахассиси Арманистон терма жамоасини кетма-кет бошқаришини тасаввур қила оласизми? Мен эътиқод томондан ҳам, миллат томондан ҳам бағрикенгман.

    Абрамовнинг агентлик фаолияти билан шуғулланиши ҳақида

    Бизда ҳам ғурур бор-ку. Агентлик билан шуғулланади. Футболчиларга шартномага қўл қўй дейди, футболчиларни сотади. Жасур Жалолиддиновни кўрдингиз. Биз ўша вақтда шов-шув кўтардик, шу болани қутқариб қолишга интилдик. Ичимиз ачиди. Етим болани ўйламаган одам, сизнинг терма жамоангизни ўйлайдими? Унинг иши шу.

    Менга алам қиладигани, матбуот анжумани журналистларнинг ҳамма саволига жавоб топиб беради. Ўзимга қолса, унга нисбатан тартиб-интизом ишини очардим. Беш футболчини олиб келиб, уларга боғлиқ вазиятни ўрганиш кифоя. Терма жамоага кимни ва нима мақсадда қўйяпти? Купернинг устунлик томони шунда эдики, унинг терма жамоада агентлик манфаати йўқ эди.

    Унга ҳамма шароит қилиб берилди, хоҳлаган жойига борди, хоҳлаганда чемпионатни тўхтатди, истаган ўйинчисини олди. Бутун халқ айтди: «Ҳой, бу футболчи югура олмайди». Йўқ, ҳамма ишни қилди, ҳаммасини расво қилди!

    Ҳимоявий ўйинда муваффақиятсиз ҳаракати ҳақида

    Наҳотки шуларни олдиндан кўришни иложи бўлмаган? Айримларнинг фикрича, у ҳужумкор ўйнайди. Хўп, Австралия билан натижамиз қандай бўлган? Жанубий Корея биланчи? Биз Осиё Кубоги—2011 да ярим финалга қандай чиққанмиз? Ўша вақтда футболчиларимиз энг юқори даражада эди. Холбуки, чорак финалда Иорданияни ютганмиз, Эрон, Япония ёки кучли жамоани эмас. Австралия ва Корея эса ҳақиқий ҳолатимизни кўрсатиб берган. Тўғри, Эронга қарши Тошкентдаги ўйин (ЖЧ саралаши доирасида 0:1) яхши таассурот қолдиргандир.

    Баъзи вақтда шундай бўлади, ҳақиқатда омад келмайди. Абрамов жамоаси билан Эронга қарши ўйин шундай бўлганди. 90 дақиқа ҳужум қилинган, Одил Аҳмедовнинг ҳаққоний голи инобатга олинмаган ўйинда ютқазиб қўйганмиз. Одамлар мағлубият бўлса-да, ўйинни жуда яхши қабул қилган. Ўша вақтда кўпчилик Абрамовга ишониб қолганди. Бироқ бугунгисичи? Саудия билан ўйинда нима қилдик? Одил Аҳмедовни ҳимояга қўйди, бечора Машариповни, бутун умр вингер бўлиб ўйнаган болани ўртага қўйди. Сиз Play Station’да ҳам шундай ўйнамасангиз керак. Мессини ҳимояга қўймайссизку. Масалан, ўша симуляторда ўйинчини бошқа позицияга олсангиз, рейтинги пасайиб кетади — бу осмондан олинмаган.

    Ўзаро суҳбат борасида

    Ҳамма нарсани очиқлаётганим йўқ, бироқ уларга ҳам бир кун вақт келади. «Бунёдкор»да ишлаб юрган вақтида, бир куни хонамга кирди. U-18 чемпионатини тўхтатишни сўради, пул етмаётган экан. «Бунёдкор» бош мураббийи менга шу гапларни айтяпти. «Сени чемпионатингни тўхтацам, тўхтатаман, аммо бу лигани тўхтатмайман», дедим. Шомуродовни, Шукуровни, Алибоевни қайси чемпионат етказиб берган? Ўша болаларга неча пул ҳам кетарди? Унинг юзига айтдим: «Инсофинг борми, сени бир ойлик маошингга U-18 жамоаси 1 йил яшайди». Жаҳл қилиб чиқиб кетди.

    Вадим Абрамовнинг «агент мураббий» деб аталаши ҳақида

    Бунга 100% қўшиламан. Қолган мураббийларни ҳам шундай дейиш мумкинми? Мисол учун, Рауф Инелеев ёки Миржалол Қосимов футболчиларни шартномага қўл қўйишга мажбур қилганини билмайман. Абрамов борасида ўз фикримни айтдим. Юз фоиз кафолат беришим учун уни иш устида кўришим керак. Бироқ ишончли манбаларим бор ва бунга заррача шубҳам йўқ.

    У нуқул мени журналист эканимни айтади. Ўзинг ким эдинг? Маъмур эдинг, тўп ташиб юрувчи ходим эдинг. Омадини берсин. У бундай кўтарилди, мен ундай. Қаердан келиб чиққанимга «ташлаб» нима қиласан?

    Саудия Арабистонига қарши ўйин ҳақида

    Ўша куни ўйинчиларимиз ҳаракат қилди, уларга бир томондан ачинасиз ҳам. Қўғирчоқ ўйнатувчи одамларни хурсанд қилиш учун яхши театр қўйиб бериш керак, бироқ у буни саҳна ортида қилди.

    Миржалол Қосимовни терма жамоага қайтариш борасида

    Қосимов — ўзининг йўналишида, ўзининг ритмида, ўзи билганича ишлаётган, деярли катта ғалабаларни қўлга киритмаган «ОКМК»ни аста-секин кўтараётган мутахассис. Икки марта терма жамоага олиб келинган, жуда қийин паллаларда қўлидан келган ёрдамни берган. Ҳар сафар оғир аҳволга тушиб қолганимизда — Қосимов. «Қутқарувчи» ролини беришдан аввал унинг фикри билан ҳам қизиқиш керак.

    Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон Чемпионатига чиқа олмаслигига айбдор ҳақида

    Тизим айбдор. Шуни ўзгартириш йўлидамиз. Худо хоҳласа, шу футболда ниманидир ўзгартирамиз ёки кетамиз. Оптимистик кайфиятни сақлаб қоламан ва ўз йўналишимда охиригача кураш олиб бораман. Бир-икки одамнинг сассиқ гапи туфайли бу ердан кетиш ниятим йўқ. Охиригача курашамиз.

    Диёр Имомхўжаев, ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    22.06.2021, 20:01   Изоҳ (0)   40127
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир вақтлар Франция терма жамоасининг келажаги сифатида эътироф этилган, бироқ Евро—2020 да французларга қарши ўйнаган Лоик Него ҳақида

    22.06.2021, 15:01

    Америка Кубоги—2021. Аргентина ғалаба қозонди, Уругвай Чилини енга олмади

    22.06.2021, 09:41

    Евро—2020. 5 та гол урилган ўйинда Дания Россияни янчиб ташлади ва 1/8 финалга йўл олди, Бельгия 3-ўйинда ҳам ғалаба қозонди

    22.06.2021, 01:56

    Диёр Имомхўжаев: «Вадим Абрамовга на шахс сифатида ва на мураббий сифатида ишонганман, ишонмайман ҳам»

    22.06.2021, 01:26

    Евро—2020. Нидерландияда 100 фоизлик натижа, Австрия Украинани мағлуб этиб, 1/8 финалга чиқди

    21.06.2021, 22:55

    «Олтин тўп» курашида юқорилаган Роналду, етакчиларини йўқотаётган «Милан» ва Погба—Варан «рокировка»си. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    21.06.2021, 22:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46

    Япониядаги “EXPO-2025” кўргазмасидаги сувда бактериялар аниқланди

    Дунё | 6 июн, 16:58

    Исроил узоқ танаффусдан сўнг Байрут ҳудудига зарба берди

    Дунё | 6 июн, 16:00

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ва мураббийларини мукофотлаш тўғрисидаги президент фармони эълон қилинди

    Ўзбекистон | 6 июн, 15:25

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.