Дунёнинг турли нуқталарида 21 июнь куни олинган суратларни тақдим этамиз.

Ҳиндистоннинг Ратҳамбор миллий боғидаги ҳавзада оғзини очиб турган илон.

Фото: Legion Media

Эронда президент этиб сайланган Иброҳим Раисий сайловда ғалаба қозонганидан кейин биринчи матбуот анжуманида қатнашмоқда.

Фото: Shutterstock

Буюк Британиядаги Стоунҳенж тош ёдгорлигида ёзнинг энг узун кунининг қуёш чиқишини томоша қилиш учун йиғилган одамлар.

Фото: PA

Покистоннинг Лаҳор шаҳрида 21 июнь — Халқаро йога куни муносабати билан йога машғулотларида қатнашаётган аёллар.

Фото: «ТАСС»

Қиролича Елизавета II Reach for the Moon лақабли тулпори билан турибди. Қироличанинг оти ва чавандоз Фрэнки Деттори Royal Ascot пойгаларининг бешинчи кунида иккинчи ўринни эгаллади.

Фото: Getty Images

Ғарбий Бенгалия штатидаги Уттар Бхатора қишлоғида яшовчи Юсуф Али Ҳиндистоннинг Серум институти томонидан ишлаб чиқарилган Covishield вакцинаси билан эмланмоқда.

Фото: Reuters

Бурнейж шаҳридаги уй футбол бўйича Евро—2020 чемпионатида қатнашаётган миллий жамоани қўллаб-қувватлаш учун Англия байроқларига бурканди. Англия гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинда Чехия билан куч синашади.

Фото: Getty Images

Дакка шаҳрида ёмғирдан сақланиш учун целлофандан фойдаланаётган эркак.

Фото: Getty Images

Ғазо секторидаги ҲАМАС ҳаракати раҳбари Яҳё Синвар БМТнинг Яқин Шарқдаги тинчлик жараёни бўйича махсус координатори Тор Веннесланд билан учрашгандан сўнг ОАВга интервью бермоқда. Унинг орқа томонида Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган болалар сурати туширилган плакат.

Фото: Getty Images

Малайзияда 309 га яқин ҳужжатсиз муҳожир ҳибсга олинди. Қўлга олинганлар вақтича сақлаш жойига келтирилмоқда.

Фото: EPA

Лондондаги Christie’s кимошди савдосига қўйилган Рожер Федерернинг теннис жиҳозлари намойиш этилмоқда.

Фото: EPA

Москвадаги Останкино телеминорасининг кузатув платформалари ташриф буюрувчилар учун очилди.

Фото: «ТАСС»

Бразилияда коронавирус қурбонлари сони 500 минг кишига етгани муносабати билан Копакабана пляжида қизил атиргуллар билан улар хотирланмоқда.

Фото: EPA

Минскда ҳукуматга қарши тинч намойиш ўтказаётган беларус аёллари.

Фото: EPA

Италиянинг Помпей шаҳри яқинидаги тоғлар ортига ботаётган қуёш.

Фото: EPA

Бруклиндаги сайлов кампанияси пайтида Нью-Йорк мэрлигига номзод Майя Уили ҳалқа айлантирмоқда.

Фото: Getty Images

Анқара осмонидаги яшин.

Фото: Getty Images

Хитойнинг Хандан шаҳрида йога билан шуғулланаётган аёллар.

Фото: EPA

Россиянинг Плёс туманидан ўтган Волга дарёси устидан қуёш чиқиши.

Фото: «ТАСС»

Британияда коронавирус тарқалиши муносабати билан расмий тадбирлар бекор қилинганига қарамай, Ёзги Қуёш туриши кунини нишонлаётган йигит. 21 июнь шимолий ярим шардаги айрим мамлакатларда йилнинг энг узун куни сифатида нишонланади.

Фото: Reuters

Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатда ўтказилаётган ҳудудий ва идоравий сайловларнинг биринчи босқичида овоз беришда қатнашди.

Фото: Reuters

Хорватия эшкак эшувчилари Мартин Синкович ва Валент Синкович мураббийлар билан бирга Перука кўли бўйлаб Токио—2020 Олимпиадасига тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: Reuters

Тбилисидаги стационар камера билан олинган 5 та алоҳида фотосуратларнинг композицион тасвирида акс этган қуёш ва унинг фонидаги Халқаро космик станция.

Фото: Reuters

Мумбай шаҳри атрофидаги поездда қатновчилар Халқаро ёга кунига бағишланган ёга машғулотларида қатнашмоқда.

Фото: AP Photo

Борис Жонсон 18 ёшдан ошганлар коронавирусга қарши эмланишига рухсат берилгандан сўнг Лондон шимолидаги StoneX стадионидаги эмлаш марказига ташриф буюрганида бир аёл билан саломлашмоқда.

Фото: Reuters

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: