Мазали, ҳазми енгил ва иштаҳаочар мазкур таом оддий маҳсулотлардан тайёрланади.

Фото: Shutterstock

Керакли маҳсулотлар: 

  • помидор — 4 та;
  • пиёз — 1 дона;
  • саримсоқ — 1 бўлак;
  • сариёг —1 ош қошиқ;
  • пишлоқ — 200-250 г;
  • тухум — 2 та;
  • майдаланган мурч;
  • янги ёки майдаланган орегано;
  • райҳон барги — 6-7 та;
  • туз.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Помидорларни айлана шаклида кесиб, туз сепинг ва 10-12 дақиқага қолдиринг.
  2. Майда тўғралган пиёз ва саримсоқни ёғда қовириб олинг.
  3. Пишлоқни қирғичдан чиқариб, озгинасини устига сепиш учун олиб қўйинг. Тухумга қолган пишлоқ қовирилган пиёз, туз, мурч ва кўкатларни солиб яхшилаб аралаштиринг.
  4. Помидорнинг сувини олиши учун уларни қоғозга ёйиб қўйинг.
  5. Запеканка қолипига аввал помидорнинг бир қисмини, сўнгра пишлоқли-тухумли аралашмани қуйинг. Худди шу ҳаракатни бир неча бор такрорланг ва энг устига қолган пишлоқни сепинг.
  6. 190 даражали печга 30-40 дақиқа давомида пишириб олинг. Кесишдан аввал запеканка совишини 6-7 дақиқа кутинг.

Ёқимли иштаҳа!