Ушбу оддий тавсиялар йўқотадиган нарсаларингиз сонини 95 фоиздан 5 фоизгача камайтиришга, шу билан бирга асабингизни, вақтингизни ва кучингизни тежашга ёрдам беради.

Фото: Getty Images

  • Аслида ҳар бир буюмнинг ўз жойи бўлиши керак. Акс ҳолда кўзойнак, қувватлантиргич, наушник ва ҳар қандай бошқа нарсаларни керакли пайтда топа олмайсиз. Бундай ҳолатларда квартирангизда, сумкангизда, иш жойингизда сизнинг нажоткорингиз фақат саришталикдир.
  • Мактаб давридаги лайфхак: кечқурун сумкангизни тайёрлаб қўйинг. Эрталаб шошилинч ва шовқин-суронда бирон нарсани унутиш эҳтимоли анча юқори бўлади.
  • Ўзингиз билан олиб кетишингиз керак бўлган нарсалар рўйхатини тузинг. Уйдан, ишдан ёки саёҳатга чиқишдан олдин яхшилаб текшириб кўринг. Бундай ҳолларда стикерга ёзиб, уни кўринадиган жойга ёпиштиришингиз ёки махсус дастурдан фойдаланишингиз мумкин (PackPoint, PackKing ва бошқалар).

Фото: Getty Images

  • Бу парадокс каби кўриниши мумкин, лекин синаб кўринг! Бир ҳафта ичида энг кўп йўқолган нарсаларни кутилмаган жойларга қўйинг. Масалан, калитларни музлаткичга ёки каравот остига. Аммо муҳим шарти бор: 2 сония давомида қимирламанг ва шу жойни миянгизда сақланг. Бундай ноқулай жойлар (албатта, фақат сизнинг уйингизда) сизнинг эътиборингизни ва хотирангизни тезда ўргатишга ёрдам беради. Шундан кейин буюмни қаерга қўйганингизни автоматик равишда сезасиз ва уни қидиришингизга ҳожат қолмайди.
  • Барча банк ва чегирма карталарини мобил иловадан (Stocard, PINbonus, GetCard ва бошқалар) фойдаланиб, телефонингизга ўтказиб олинг. Энди картангизни кассада унутиб қўймайсиз, шу билан бирга ҳамёнингизни кераксиз пластиклардан қутқарасиз.

Фото: Getty Images

  • Агар миянгиз тугалланмаган ишлар, ўйлантирадиган фикрлар ва келгуси вазифалар билан тўла бўлса, телефон ва калитларни қаерда қолдирганингизни унутишингиз ажабланарли ҳол эмас. Миянгизга ҳаддан ташқари ортиқча маълумот юкланган. Енгиллаштириш учун А4 форматидаги вараққа миянгиздаги барча нарсаларни ёзиб қўйинг (бир нечта варақлар керак бўлиши мумкин): 3 йил олдин берилган ваъдадан тортиб, дўстингиз кеча маслаҳат берган фильмгача. Ушбу маълумотларни гуруҳларга бўлинг: иш вазифалари, уй юмушлари, оила, ўз-ўзини ривожлантириш, ваъдалар/қарзлар, учрашувлар, харидлар. Шундан сўнг вазифалар аниқлашиб, эътиборингиз яхшиланади.
  • Психологияда «мақсад гипнози» тушунчаси мавжуд. Биз бирор-бир муҳим вазифага эътибор қаратганимизда атрофда содир бўлаётган воқеаларни сезмаймиз. Масалан, биринчи марта рулга ўтирганингизда ҳамёнингиз эсингизга келармиди! Бундай ҳолларда ишга киришишдан аввал ҳаммаси жойида эканини, муҳим нарсани унутмаганингизни текширинг.
  • Етарлича ухланг! Эсдан чиқариш уйқусизлик ва ортиқча иш натижасида юзага келиши илмий исботланган. Бир неча соат тиниқиб ухлаш сизни бошқа нохуш ҳодисалардан халос қилади.