Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йил 18 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида «Ўзбектелеком» АК бош директори ўринбосари Алишер Зуфаров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифинг давомида ОАВ вакилларига «Ўзбектелеком» АК томонидан янги технологиялар асосида Ўзбекистонда телекоммуникация тармоқларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида сўзлаб берилди.

Давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун зарур муҳитни яратиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини тегишли давлат хизматлари билан таъминлаш орқали Ўзбекистон Республикасининг жадал суръатларда рақамлаштирилиши, рақамли иқтисодиётни янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида, 2020 йил 5 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ 6079-сон фармони билан тасдиқланган «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган ишлар намойиш этилди.

«Ўзбектелеком» АК томонидан мамлакатимизда замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, электрон давлат хизматларини кўрсатишнинг яхлит тизимини яратиш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқот қилишининг янги механизмларини жорий этиш юзасидан изчил ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йил 1 майдан оператор ва провайдерларга халқаро пакетли коммутация маркази (ХПКМ) орқали тақдим этиладиган канал нархи олдинги тарифларга нисбатан20 фоизгача арзонлаштирилиб, 32 минг сўм этиб белгиланган. Мазкур хизмат нархи сўнгги3 йил ичида 7,5 баробардан кўпроққа арзонлаштирилганини кўрсатмоқда.

Халқаро пакетли коммутация марказининг ўтказувчанлигини самарали захиралаш мақсадида, «Ўзбектелеком» АК модернизация ишларини олиб бормоқда ва ушбу ишлар доирасида мавжуд 1 200 Гбит/с тезлиги 3 200 Гбит/с гача оширилади.

Магистрал транспорт тармоғини ривожлантириш ва модернизация қилиш доирасида 2020 йилда «Ўзбектелеком» АК транспорт тармоғининг ўтказувчанлиги вилоят марказларига қадар 600 Гбит/с гача ва туман марказларига қадар 60 Гбит/с гача, магистрал транспорт тармоғининг умумий қуввати 23 Тбит/с га етказилди. Шунинг натижаси ўлароқ, 2021 йил 1 январдан оператор ва провайдерлар учун транспорт каналлари хизмати нархи 2 баробарга арзонлаштирилди, жорий йил 1 майдан нарх яна 30 фоизга арзонлаштирилди.

Брифингда нафақат транспорт тармоғи, балки маҳаллий телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ҳақида ҳам сўз юритилди.

Аҳолига симли, кенг полосали уланиш хизматларини тақдим этишни ривожлантириш, юқори тезликдаги интернет хизматларидан фойдаланиш учун янада кенг имкониятларни яратиш мақсадида, 2020 йилда 1,2 миллион кенг полосали уланиш портлари ўрнатилиб, компаниянинг кенг полосали уланиш портлари сони 2,3 миллионтага етказилди. 2021 йилда «Ўзбектелеком» АК томонидан қўшимча равишда яна 1 миллиондан кўпроқ порт ўрнатиб, уларнинг умумий сонини 3,3 миллионга етказиш режалаштирилган.

Абонентлар учун ажойиб совға сифатида 2021 йил бошидан Unlim сериясининг янгиланган тарифлари амалга киритилганини келтириш мумкин. Янгиланган тарифлар тўпламида янада юқори тезликда интернет тармоғига уланиш таъминланди. Тезлик ўртача 1,5-2 баробарга оширилган бўлса, абонент тўлови эса аввалгидек ўзгаришсиз қолган.Абонентларимизнинг кўплаб илтимосларига кўра, илк маротаба аҳоли учун ҳақиқатан 300 Мбит/с тезликка эга бўлган тезкор чексиз тариф режалар, шунингдек, 1 000 Мбит/с лик гигабит тезликдаги тарифлар жорий этилди!

Онлайн иш ва ўқишни ташкил этиш харажатларини оптималлаштириш учун Uztelecom маълумотлар маркази базасида видеоконференциялар учун қулай ва кўп тармоқли платформа хизматларини таклиф этди.

Ҳозирги вақтда ҳам оптик толали линиялар орқали телекоммуникация хизматларини улаш бўйича сўровларнинг ҳажми катталиги сабаб, айрим жойларда хизматларга уланиш муддатлари чўзилаётганлиги кузатилмоқда.

«Ўзбектелеком» АК бутун мамлакат бўйлаб оптик толали алоқа линияларини қуриш бўйича лойиҳаларни амалга оширмоқда.

Бугунги кунда «Ўзбектелеком» АК томонидан бутун Ўзбекистон бўйлаб, оптик толали алоқа тармоғини янада кенгайтириш бўйича кенг кўламли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Масалан, бугунги кунда ётқизилган оптик толали алоқа линияларининг умумий узунлиги 72,1 минг километрни ташкил этади. Биргина 2020 йилда 37 минг километр оптик толали алоқа линиялари ётқизилди.

2021 йилда оптик толали алоқа линиясининг умумий узунлигини 122 минг километрга етказиш режалаштирилган. Шу билан бирга, республика бўйлаб компания симсиз кенг полосали интернетга уланиш технологиялари – WTTx технологияларини жорий этиш устида иш олиб бормоқда.

Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш ва илғор жаҳон тажрибасига асосланган энг замонавий алоқа хизматларини жорий этиш энг қисқа вақт ичида «Рақамли Ўзбекистон»га ўтиш учун мустаҳкам замин яратмоқда.

Бизнинг веб-сайтимиз: uztelecom.uz

Ягона call-марказ: 1099

Facebook: fb.com/uztelecom

Техник қўллаб-қувватлаш: fb.com/groups/tshtt.uz

Instagram: uztelecomuz

Telegram: t.me/uztelecomuz

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди