Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистонда шифокорлар коронавирусга чалинган беморда замбуруғ касаллигининг яна бир тури — «яшил замбуруғ»ни аниқлади. Мамлакатда илгари «қора», «оқ» ва «сариқ замбуруғ» қайд этилган, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Фото: EPA

Хабарга кўра, «яшил замбуруғ» билан касалланиш ҳолати Индаур шаҳрида қайд этилган, касаллик сўнгги бир ярим ой давомида шаҳар касалхонасида даволанаётган 34 ёшли эркакда аниқланган.

Бемор ўпкасининг 90 фоизи коронавирус инфекцияси билан зарарланган эди. У коронавирусдан тузалган, аммо кўп ўтмай эркакда бурун қонаши ва юқори ҳарорат кузатила бошлаган.

Шифокорлар уни мукормикоз («қора замбуруғ») билан оғриган деб ўйлаган. Аммо текширувлардан сўнг беморда «яшил замбуруғ» борлиги аниқланди. «Яшил замбуруғ»  — замбуруғ касалликларига кирувчи аспергиллезнинг бир тури.

«Ташхис мобайнида унинг ўпкасида мукормикоздан фарқ қилувчи ‘яшил замбуруғ’ топилди. Бу мамлакатда ‘яшил замбуруғ’га чалиниш бўйича биринчи ҳолат бўлиши мумкин», — деди шаҳар Соғлиқни сақлаш департаменти вакили Апурва Тивари.

Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда COVID пандемияси фонида одамларнинг хавфли замбуруғларга чалиниш ҳолатлари кўпайди. Мамлакатда коронавирус тарқалишининг иккиламчи таъсири сифатида пайдо бўлган «қора замбуруғ» эпидемияси фонида яна бир замбуруғ касаллиги аниқланди, у мамлакатда «оқ замбуруғ» деб аталади.

Май охирида Ҳиндистон шифокорлари коронавирусга чалинган беморда замбуруғ инфекциясининг учинчи тури — «сариқ замбуруғ»ни аниқлади. Мамлакатда «сариқ замбуруғ» билан касалланган биринчи бемор вафот этди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Украина 2 та аэродромга дронлар билан зарба беришга уринди — Россия Мудофаа вазирлиги
Маҳаллий
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди
Маҳаллий
«Меҳнати кўп бўлса-да, маоши кам, олган пули ҳалол бўлсин». Жамоатчилик электр монтёрларни олқишламоқда