• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Коронавирус ўчоғига айланган Копа Америка, Golden Boy’га даъвогар «олтин бош»лар, Еврода яна серб-албан муаммоси. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё футболига оид 15 июнь куннинг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Golden Boy совринига даъвогарларнинг дастлабки рўйхати тасдиқланди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Италиянинг Tuttosport нашри Европанинг 21 ёшгача бўлган энг яхши футболчисига топшириладиган Golden Boy совринига номзод 100 нафар ўйинчи номини эълон қилди. Рўйҳатдан Жуд Беллингҳем («Боруссия Д»), Эдуардо Камавинга («Ренн»), Амад Диалло, Мэйсон Гринвуд (иккиси – «Манчестер Юнайтед»), Илайш Мориба, Педри, Эрик Гарсия (барчаси – «Барселона»), Родриго Гоэс, Такефуса Кубо (иккиси – «Реал»), Габриэль Мартинелли, Букайо Сака (иккиси – «Арсенал»), Кёртис Жонс («Ливерпуль»), Даниэль Мальдини («Милан»), Жамал Мусиала («Бавария»), Анатолий Трубин («Шахтёр»), Иля Забарний («Динамо» Киев») ва бошқа футболчилар жой олди.

    Копа Америкада навбатдаги муаммо

    Бразилияда ўтаётган Америка Кубоги—2021 мусобақаси иштирокчилари орасида коронавирус кенг тарқалмоқда. Бразилия соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар қилишича, иштирокчилар орасида 2927 та тест ўтказилган. Таҳлиллардан кейин 41 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган. Зарарланганлар орасида 20 га яқин футболчилар борлиги айтилмоқда, бироқ уларнинг номлари ошкор этилмаган. 4 та терма жамоа бундан зарар кўрган.

    Хабарларга таяниладиган бўлса гап Венесуэла (10 га яқин зарарланган футболчи), Боливия (4-5), Колумбия ва Перу жамоалари ҳақида кетмоқда.

    Австрия вакили Марко Арнаутович миллатчиликда айбланмоқда

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Австрия терма жамоаси ҳужумчиси Шимолий Македонияга қарши кечган ўйинда рақиб футболчиларини ҳақорат қилган. Бу учрашув назоратчисининг қайдномасига киритилган. УЕФА мазкур ҳолат юзасидан иш очди.

    Таъкидланишича, келиб чиқиши сербиялик бўлган Арнаутович албанлардан бўлган Эгзон Бейтулаи ва Эзжан Алиоскининг келиб чиқишини (онасини) ҳақорат қилган.

    Евро—2020 даги жароҳатлар ҳақида

    «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Дин Ҳендерсон болдиридан жароҳат олди ва Англия терма жамоаси тасарруфини тарк этди. Унинг ўрнини «Шеффилд Юнайтед» посбони Аарон Рэмсдейл эгаллади.

    Шунингдек, Россия терма жамоасининг тажрибали футболчиси Юрий Жирков ҳам катта эҳтимол билан мусобақа охиригача сафдан чиқди. Бу ҳақда руслар бош мураббийи Станислав Черчесов маълум қилди. Жирков Бельгияга қарши 1-тур ўйинида жароҳат олганди.

    Эриксендан мурожаат

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Евро—2020 1-турида юрак билан боғлиқ муаммога учраган Дания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен Instagram саҳифаси орқали мухлислар ва жамоадошларига мурожаат қилди.

    «Барчага салом. Ёқимли ва ажойиб тилаклар учун дунёдаги барча инсонларга раҳмат айтаман. Бу мен ва оилам учун кўп нарсани англатади. Бошдан ўтказган вазиятимни инобатга олсак, мен билан ҳаммаси жойида. Шифохонада яна бир қатор текширувлардан ўтишим керак, бироқ ўзимни яхши ҳис қиляпман.

    Энди кейинги ўйинларда Дания терма жамоасига мухлислик қиламан. Бутун Дания учун ўйнанг!», — дея ёзади Эриксен.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    15.06.2021, 22:36   Изоҳ (0)   18485
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Даҳшатли ҳужум чизиғи тартибли ҳимояга қарши. Франция—Германия тўқнашувлари тарихи ва фактлар

    15.06.2021, 22:33

    Рақамлар сўзлаганда: афсонавий рекордга яқинлашаётган Криштиану Роналду

    15.06.2021, 19:24

    «Ўлим гуруҳи»да кураш бошланмоқда: Роналду бошлиқ Португалия аутсайдер билан, Франция эса «немис машинаси»га қарши ўйнайди

    15.06.2021, 17:48

    Криштиану Роналду матбуот анжуманида Coca-Cola’ни ёнидан четга суриб қўйди. У нега бундай қилганини биласизми?

    15.06.2021, 16:48

    Ўзбекистон терма жамоаси учун йилнинг энг муҳим ўйини, Мессидан навбатдаги рекорд ва «Спартак М»га зарар келтираётган Остон Ўрунов. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    15.06.2021, 09:12

    Копа Америка—2021. Месси гол урган ўйинда Аргентина терма жамоаси Чилини мағлуб этолмади

    15.06.2021, 07:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Винисиуснинг режалари барбод бўлди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.