Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Хонанда Бунёдбек Саидов пандемиядан сўнг ўзи англаб етган ҳақиқатлар ҳақида сўз юритди.

Лола Элтоева «Иймон» спектаклидаги Азиза образида кўриниш берди.

Фото: Instagram

Хонанда Шерзодбек ўғил фарзандли бўлди.

Дилдора Ниёзова «Чақалоқлар» деб номланган қўшиғига клип суратга олдирмоқда.

Фото: Instagram

Клипда бош ролни актриса Севара Солиева ижро этмоқда.

Турк актрисаси Бергузар Корел учинчи фарзанди қиз эканлигини фолловерларига маълум қилди.

Фото: Instagram

39 ёшли актриса Зара Ғаниева ёш йигитлардан турмушга чиқиш таклифини олаётгани ҳақида ҳайрат билан сўзлаб берди.

Озода Нурсаидова концертидаги образларидан қайси бири мухлисларига ёққани ҳақида сўровнома ўтказди.

Фото: Instagram

Дилноза Кубаева тиктокер Озод Хуррамовга берган интервьюсида ижтимоий тармоқларда расмий саҳифаси йўқлигини айтиб ўтди.

«Сетора»чи Феруза Латипованинг онаси 81 ёшни қарши олди.

Фото: Instagram

15 июнь куни шоир, продюсер, режиссёр ва актёр Аҳад Қаюм туғилган кунини нишонламоқда. Уни туғилган кун билан биринчилардан бўлиб блогер Дониёр Қаюмов табриклади ҳамда ҳазил тарзида унинг юзига торт чаплади.

Алишер Узоқов ва Жасмин «Жаноб ҳеч ким» фильмидан кичик парчани ижро этди.