• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    Ҳар икки йилда бир бўладиган фестиваллар билан миллий мусиқий меросни сақлаб қолиб бўлмайди. Ҳусниддин Ато — соҳа муаммолари ҳақида

    «Шашмақом», «Катта ашула», Хоразм «Лазги»си каби ўзбек миллий мусиқа йўналишлари ва рақслари ЮНЕСКО номоддий маданий мероси репрезентатив рўйхатига киритилган бўлса, халқаро миқёсдаги «Шарқ тароналари», мақом, бахшичилик фестивалларининг ўтказилиши эса анъанага айланиб улгурди. Аммо ўзбек миллий мусиқаси шу рўйхатлар ва фестивалларда қолиб кетаётгандек гўё. «Дарё» мухбири Oxus Culture жамияти раҳбари Ҳусниддин Ато билан ўзбек миллий мусиқаси ва куйларининг тарғиботи ҳамда сақлаб қолиниши учун қилинаётган ишлар ҳақида суҳбатлашди.

    Ҳусниддин Ато.

    Ҳусниддин Ато.
    Фото: Дилруҳ Исомиддинова

    Ҳусниддин Ато — дунё мусиқаси бўйича эксперт, халқаро тоифадаги маданият ва санъат менежери, тренер. Transglobal World Music Chart лойиҳаси, ICCIRA — Маданият ва ижод соҳалари халқаро маъмурий ташкилоти директорлар кенгаши, MusiConnect Asia — Осиё минтақаси дунё мусиқаси ижодкорлар бирлашмаси бошқарув кенгаши, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Oxus Culture жамияти раҳбари, Ўзбекистон номоддий-маданий меросининг тарғиботчиси, фотожурналист.

    «Энг катта муаммо — маданият тизимидагиларнинг номоддий меросни шоу-бизнесдан ажратишга ақллари етмаётганида»

    Номоддий-маданий мерос бўйича ким қандай фаолият кўрсатмасин, ҳар кимнинг профессионал иши давом этиши, мерос тарғиботига бўлган тўсиқлар олиб ташланиши керак. Биздаги энг катта тўсиқ — лицензиялаш тартиби. Даромад келтирса-ку, майли, бир чораси топилар, лекин бу тартиб даромади ҳаминқадар миллий мусиқа вакилларининг кўзини кўр, қулоғини кар қилиб, оёғини кишанлаб турибди.

    Қизиқ томони, моддий-маданий меросимизга кирадиган ҳунармандчилик соҳасида лицензиялаш тартиби йўқ. Ҳунармандлар азалдан ўлмас меросимизни тарғиб этишаётгани учун ҳатто солиқлардан ҳам озод этилган. Шунчаки «Ҳунарманд» уюшмасига аъзолик бадалини тўлаб, ишлайверади. Номоддий-маданий мерос ҳам ҳунармандчиликдек гап.

    Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов иштирокидаги илк «Достон кечаси». Ўшанда «Малла савдогар» достони ижро этилган, мусиқий кеча уч соатдан ортиқ давом этган эди. Тошкент, Тасвирий санъат галереяси, 2015 йил 24 январь.

    Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов иштирокидаги илк «Достон кечаси». Ўшанда «Малла савдогар» достони ижро этилган, мусиқий кеча уч соатдан ортиқ давом этган эди. Тошкент, Тасвирий санъат галереяси, 2015 йил 24 январь.
    Фото: Ҳусниддин Ато

    Мени ўйлантиргани, нега ҳунармандчиликни мерос ҳисоблаб, у учун алоҳида тартиб-қоидалар яратамиз-у, номоддий-маданий меросга келганда жим турамиз?! Миллий мусиқамиз негадир эстрада қонун-қоидаларга амал қилишга мажбур. Чунки номоддий маданий мерос намуналарининг ўзи учун қоидалар ишлаб чиқилмаган. У ҳам ҳунармандчилик каби тўсиқларсиз, чегараларсиз эркин бўлишга, унинг тарғиботчилари эса профессионал концертлар ташкил этган ҳолда даромад топишга ҳақли.

    Оддий туздонни олайлик — агар буни бирор компания тайёрласа, давлатга солиқ тўлайди, лекин ҳунарманд ясаса, солиқдан озод этилади. Бундан ташқари, ясаган маҳсулотларини сотиб, ҳунарини давом эттириб, даромад топаверади.

    Кўпгина хориж давлатларида бўлиб, бирор ерда санъаткор концерт қўйиши учун кимдандир Ўзбекистондаги каби махсус рухсатнома олишини ҳеч учратмадим. Майли, эстрада тўғрисида гапирмайман, аммо исталган санъатда ҳам лицензия керак эмас. Аслида, лицензия тартиби мафкурани жиловлаш мақсадида, санъаткорнинг хоҳлаган нарсани ижро этмаслиги, овозини, санъатга лойиқлигини текшириб кўриш учун жорий этилган. Бугун эса, кўриб турибмизки, лицензия жорий этилишидан кўзланган асл мақсад умуман ўзгарган ва исталган хонанда исталган мазмундаги таронасини ижро қилиб келмоқда.

    Лицензиялаш тартибининг ўзида ҳам турли мантиқсизликлар бор. Концерт ташкиллаштирувчи ташкилот эмас, айнан созанда ва хонанда, яъни ижрочи лицензия олиши керак. Анъанавий ва халқ мусиқа мероси йўналишида ижод қилаётган ижрочи ортиқча, эҳтимолий бошоғриқларга учрамаслик учун хонанда ёки созанда санъатини бундай концертларда эмас, балки давлат тадбирлари ёки тўйлардаги турли кичик доираларда ижро этиш билан кифояланиб қўя қолади. Ижрочи бўлмагандан кейин концерт ташкиллаштирувчи ҳам бўлмайди. Мавжудлари ҳам бугуни ва келажаги йўқ бундай соҳадан бош олиб кетади.

    «Мумтоз мусиқа оқшоми» дастури доирасидаги «Торлар базми» мусиқа кечасидан лавҳа. «Мумтоз мусиқа оқшоми» дастури 2014 йилдан буён ташкиллаштириб келинади. Тошкент, Тасвирий санъат галереяси, 2018 йил 8 май.

    «Мумтоз мусиқа оқшоми» дастури доирасидаги «Торлар базми» мусиқа кечасидан лавҳа. «Мумтоз мусиқа оқшоми» дастури 2014 йилдан буён ташкиллаштириб келинади. Тошкент, Тасвирий санъат галереяси, 2018 йил 8 май.
    Фото: Ҳусниддин Ато

    Энг катта муаммо — маданият тизимидагиларнинг номоддий меросни эстрададан, шоу-бизнесдан ажратишга ақллари етмаётганида.

    Маълумот учун: Президентнинг 2020 йил эълон қилинган «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳасида концерт-томоша фаолияти учун лицензия (рухсатнома) олиш тартибини бекор қилиб, хабардор қилиш тартибини жорий этишни назарда тутувчи нормалар кўзда тутилган эди, аммо якунда 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензия олиш тартиби бекор бўлган кўплаб тармоқлар қаторига концерт-томоша фаолияти киритилмади.

    Агарда бу мерос тарғиботи ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланмаса, ундаги тўсиқлар олиб ташланиб, лицензия тартиби бекор қилинса ҳам соҳа ривожланиб кетолмаслиги мумкин. Ҳозирги мавжуд дастур ва кўмаклар етарли эмас. Бизда маданият соҳасининг шоу-бизнесдан бошқа деярли барча тармоқлари давлат тасарруфида. Чунки шоу-бизнес даромад дегани.

    Ўзини-ўзи қопламайдиган соҳаларни эса давлат молиялаштиради. Шу боис, анъанавий ансамбллар, миллий мусиқа концертлари ҳам фақат давлат томонидан, маълум белгиланган мавсумлардагина қўйилади. Яъни хусусий тармоққа йўл йўқ. Даромад қилиб бўлмайдиган соҳага хусусий ташкилотларнинг кириб келиши, номоддий маданий мероснинг ҳам маҳаллий, ҳам халқаро майдондаги тарғиботига елкама-елка бўлиши учун эса маълум имтиёзлар, қўлловлар бўлиши керак.

    «‘Сен хусусий секторсан! Ўз аравангни ўзинг торт’, дейишади»

    Номоддий-маданий меросимизнинг халқаро майдонга чиқишига етарли эътибор берилмагач, гарчи молиявий имкониятимиз ҳаминқадар бўлиб, даромад йўқлигини билсак-да, бошқа соҳадан топганларимизни ўртага қўйиб, хусусий ҳолатда иш бошлаганмиз.

    Маълумот учун: Ҳусниддин Ато 2013 йили номоддий-маданий мерос тарғиботи билан шуғулланувчи Oxus Culture («Окс маданияти») жамиятига асос солган. Бугунги кунгача ушбу жамият халқаро майдонда ўзбек номоддий маданий мероси тарғиботи билан шуғулланиб келади. «Окс» — Амударёнинг қадимги номи. Амударё қадимдан Шарқ ва Ғарб маданиятлари алмашинувидаги жой. Ҳусниддин Атога кўра, маданиятлар алмашинувини яна давом эттириш учун жамият номи шундай аталган.

    Анъанавий мусиқа тарғиботи билан 8 йилдан бери, давлатдан ҳеч қандай ёрдам олмай, ташкилотимиз билан хусусий ҳолатда ишлаяпмиз. Ҳатто харажатларни қоплай олмаймиз. Шунинг учун кўпинча хориждаги концертларга боришга, қатнашишга имконимиз етмайди.

    Давлатдан ёрдам сўрасак, «сен хусусий секторсан, ўз аравангни ўзинг торт», дейишади. Тўғри, биз хусусиймиз, лекин миллий, барчамиз бонг уриб мақтанадиган мусиқанинг тарғиботи билан шуғулланяпмиз.

    Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Тошкент, 01.27.2018

    Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Тошкент, 01.27.2018
    Фото: Ҳусниддин Ато

    Барча соҳаларда хусусий секторнинг фаолияти қўллаб-қувватланаётган бир пайтда ҳукумат ўзи сезмаган ҳолда маданият соҳасида муаммо яратилишига йўл қўймоқда. Кўплаб соҳаларни қамраб олаётган имтиёзлар маданият соҳасини четлаб ўтаверади.

    Эътибор берсангиз, расмий фаолият олиб борадиган, концертлар орқали даромад топадиган бирорта мустақил анъанавий мусиқа ва рақс жамоаларини учратмайсиз. Буни инкор этадиганлар билан баҳслашишга тайёрман. Ҳукумат маданий мерос тарғиботи билан шуғулланишни мақсад қилган хусусий сектор вакилларига бееътибор.

    Қанча лойиҳаларни бошламанг, кўзи билан кўриб, фикри ўзгарар, деб тадбирларингизга таклифномалар жўнатманг, сизни ҳатто эслашмайди ҳам. Чунки сиз давлат секторидан эмассиз. Хусусийсиз. Бегонасиз. Таъбир жоиз бўлса, ўгайсиз. Карантин даврида ҳам ҳеч кимдан ёрдам сўролмайсиз.

    Мексика ва Канададаги ҳамкорларимиз Америка томонларга йўлимиз тушиб, концерт қўйишимизни кутиб туришибди. Аввал пандемия сабаб йўллар ёпилди, боролмадик. Энди йўллар очиқ, аммо молиявий аҳволимиз танг. Агар кимдир молиявий қўлласа, Канада, АҚШ ва Мексикада бир нечталаб концерт қўйишга тайёрмиз.

    Биласизми, баъзида турли шоулар, тадбирлар учун миллиардлаб пул сарфланганини кўриб, шу маблағ бизга ажратилса бўлмасмиди, деб қоламан. Мисол учун, «Тошкент Беш ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалида безатиш ишларига кетган пул Австралиядан Канадагача профессионал тарзда 50 та концерт қўйишимизга етиши мумкин эди.

    Мавзуга доир: «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивали учун 1 миллиард сўм ажратилган»

    Биз муҳокама қилаётган соҳаларга меценатлар, санъатга шайдо ҳотамтойларнинг ёрдами, албатта, керак. Аммо хусусий тармоққа йўл очиб берилмаса, меценатларнинг ҳаракати пулни беҳуда совуришдан бошқа нарса бўлмайди. Юқорида айтганимиздек, тез даромад олиш қийин бўлган соҳага хусусий секторнинг кириб келиши учун ўша тармоққа имтиёзлар берилиши, турли солиқлардан озод қилиниши, қўллаб-қувватланиши керак. Акс ҳолда, бир кун келиб меценатнинг пули тугаса, барчаси яна тўхтайди.

    «Қачонгача номоддий меросимиз эстрада билан бир қозонда қайнайди?»

    Биргина «Муаллифлик ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонуннинг анъанавий мусиқа учун ҳам амал қилиши соҳадаги катта-катта йўқотишларга сабаб бўлади. Эстрада йўналишидаги мусиқа ва сўзларнинг муаллифлари аниқ. Лекин миллий мусиқамиз ижросида ғазаллар, халқ оғзаки ижоди билан шу кунгача етиб келган қўшиқлар, достонлардан фойдаланилади. Санъаткор уларни ижро этаётганда муаллифлик асарини эмас, меросни ижро этади ва ўша меросни давом эттиради.

    Тахминан, 15 йил олдин хонанда Насиба Сатторованинг бир қанча тароналарини тарғибот мақсадида YouTube каналимизга қўйган эдик. Хонанда муаллифлик ҳуқуқлари бўйича бир ташкилот билан шартнома имзолаган экан. Унга кўра, Насиба Сатторованинг ижроларини ижтимоий тармоқларга қўйиш фақат шартнома имзолаган ташкилотга мумкин экан. Мендан тароналарни ўз саҳифамдан олиб ташлашимни сўрашган.

    Хонанда Гулзода Худойназарова (орқа фонда, доира билан) WOMEX — Жаҳон мусиқа ярмаркасида куйламоқда. Гулзода Худойназарова ушбу тадбирда расмий концерт берган илк ўзбекистонлик ижрочи ҳисобланади. Испания, Сантьяго-де-Компостела, 2016 йил 21 октябрь.

    Хонанда Гулзода Худойназарова (орқа фонда, доира билан) WOMEX — Жаҳон мусиқа ярмаркасида куйламоқда. Гулзода Худойназарова ушбу тадбирда расмий концерт берган илк ўзбекистонлик ижрочи ҳисобланади. Испания, Сантьяго-де-Компостела, 2016 йил 21 октябрь.
    Фото: Сардор Газиев

    Биз фақат тарғибот мақсадида қўйганмиз, фойда олмаймиз, қолаверса, шахснинг эмас, мероснинг тарғиботи билан шуғулланяпмиз десам ҳам кўнишмади. Ноилож олиб ташладим. Лекин ўша тароналар интернетда ҳали ҳам йўқ. Ҳозирги авлод бу тароналардан фойдалана олмаяпти.

    Турли қонунлар ишлаб чиқилаётганда номоддий маданий мероснинг эстрада ёки бошқа санъатлардан фарқ қилишини инобатга олиб, алоҳида бандлари ишлаб чиқилиши керак. Қачонгача номоддий меросимиз эстрада билан бир қозонда қайнайди? Бугунги Муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш департаментининг ҳам миллий мусиқамизнинг кенг ёйилишига жиддий таъсир кўрсатиш эҳтимоли бор.

    Халқаро майдонда бутун дунёдан 50 дан ортиқ мусиқий мутахассислар тўпланадиган Transglobal World Music Chart лойиҳаси мавжуд. Ҳусниддин Ато унда Ўзбекистонинг ягона аъзоси. Лойиҳага ҳар ойда мусиқанинг турли йўналишларидан дунё бўйлаб чиқадиган 40 дан зиёд аудио-альбомлар келиб тушади. Аъзолар ушбу альбомлардаги мусиқаларни эшитиб чиқади ва баҳолайди. Ундан ТОП-альбомлар тайёрланади. Ҳусниддин Атонинг айтишича, Ўзбекистоннинг бирор мусиқаси ва мусиқачиси бу лойиҳада эшитилмаган ва танланмаган.

    «Дунё биздан Турғун Алиматов билан Муножот Йўлчиевадан бошқа ҳеч кимни билмайди»

    Халқаро майдонни оладиган бўлсак, бир ойда ёки бир йилда қайси миллий мусиқамиз четга чиққани билан хурсанд бўла оламиз? Қачон Ўзбекистон дунёга миллий қадриятлар билан етишиб келган санъатини, оҳангини экспорт қила бошлайди?

    Бухоронинг «Манзур» ансамбли ва ошпаз Баҳриддин Чустий ҳамроҳлигида Эстонияга амалга оширилган ижодий сафардан лавҳа. Сафар Oxus Culture ва Эстониянинг MUUILMAMUUSICA ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган. Эстония, Алацкиви қалъаси, 2017 йил 1 апрель.

    Бухоронинг «Манзур» ансамбли ва ошпаз Баҳриддин Чустий ҳамроҳлигида Эстонияга амалга оширилган ижодий сафардан лавҳа. Сафар Oxus Culture ва Эстониянинг MUUILMAMUUSICA ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилган. Эстония, Алацкиви қалъаси, 2017 йил 1 апрель.
    Фото: Hannes Pikkat

    Маҳаллий майдонда турли тўсиқлардан чарчаган санъаткорлар халқаро миқёсга чиққанда фақатгина концерт қўймай, рақобатчилари билан курашиши, уларга муносиб тарзда ўз санъатини намоён этиши керак бўлади. У ерда ҳеч ким сизнинг мусиқангиз анъанавий экан, сизни қадрлаймиз, деб айтмайди. Audiтория, тингловчи учун кураш кетади.

    Япония сушини, Италия спагеттини олиб борса, биз паловни олиб борамиз. Таомда фақат паловимиз, миллий мусиқада фақат мақомимиз билан рақобатга кириша олмаймиз-ку! Бошқа санъатларимизни ҳам намоён этишимиз, бошқа санъаткорларни ҳам етиштиришимиз керак. Дунё ҳалигача Турғун Алиматов билан Муножот Йўлчиевадан бошқа ўзбекистонликни билмайди. Бу уят.

    «20 йил олдин миллий мусиқанинг аҳволи бугунгидан яхши эди»

    Ўша пайтда ҳам бугунгидек лицензия тартиби бор эди, мустақил концерт қўйиш имкони йўқ бўлса-да, миллий мусиқанинг аҳволи бугунгидан анча яхши эди. Бугун-чи, мутлақо бошқа манзара. Чунки даромадга бой эстраданинг қўли баланд келди, у янада кўп ва хўб янграмоқда, номоддий маданий мерос эса унинг чангида қолиб кетди.

    Халқаро даражадаги саноқли фестивалларимиз ҳақида маълумот олиш учун платформа ҳам йўқ. Хориждан келадиган сайёҳ ёки маҳаллий шинаванда фестивалларнинг қачон, қаерда ўтказилиши, тадбир нималардан иборатлиги ҳақида қаердан маълумот олади?

    «ОАВда маданият соҳаси муаммоларининг таҳлил қилинмаслиги хатоларнинг тўғриланмаслиги, таклифларнинг эшитилмаслигига сабаб бўлмоқда»

    Ёлғиз отнинг чанги чиқмас дейишади. Бу борада фақатгина озчилик мутахассисларнинг фикрлари инобатга олинмаётган экан, демак, овозни кўтариш керак. Соҳадаги таҳлилий мақолаларнинг камлиги, мавжуд муаммоларнинг ОАВда кенг ёритилмаётгани ҳам оқсашларга, яраларнинг ўрни битмасдан, газак олишига сабаб бўлмоқда.

    Ушбу соҳада таҳлилий мақолалар ёза оладиган журналистларнинг мавжуд эмаслиги Маданият вазирлиги ва соҳа мутасаддиларининг қанчалик «бахти» бўлса, маданият ва санъат учун шунчалик катта фожиадир.

    Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов биринчи «Достон кўчаси»да «Малла савдогар» достонини тўлиқ ижро этмоқда. Кеча уч соатдан ортиқ давом этган. Тошкент, Тасвирий санъат галереяси, 2015 йил 24 январь.

    Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов биринчи «Достон кўчаси»да «Малла савдогар» достонини тўлиқ ижро этмоқда. Кеча уч соатдан ортиқ давом этган. Тошкент, Тасвирий санъат галереяси, 2015 йил 24 январь.
    Фото: Дилшод Шарипов

    Бундан бир неча йиллар илгари Маданият вазири ўринбосари Камола Акилова иштирокидаги йиғилишда санъат соҳасидаги журналистларнинг малакасини оширишимиз, тренинглар ўтказишимиз кераклиги ҳақида таклиф бергандим. Эҳтимол, бу тажриба хатоларимизни кўрсаца, биз учун яхши бўлмаслиги, бироқ санъат ва маданият ривожи учун зарур эканлиги ҳақида гапирганимда, фикримни қўллаб-қувватлашганди. Лекин кейин ҳеч қандай ҳаракат кузатилмади. Расмий тарафдан садо чиқмагач, бу ишга ўзимиз киришдик.

    Маданият соҳасида ёзадиган, таҳлил қила оладиган журналистларнинг малакасини ошириш мақсадида халқаро даражадаги маданият ва санъат менежери, бизнес-коуч Сардор Газиев билан бирга Тошкентдаги Гёте институти билан ҳамкорликда «Арт блогер» лойиҳасини бошладик. Лойиҳамизда катта қисми давлат тасарруфида бўлган давлат ташкилотларидан мутахассислар, маслаҳатчилар, журналист ва блогерлар қатнашишини кутгандик. Афсус, бундай бўлмади, ваҳоланки лойиҳа мутлақо бепул эди.

    Мана, ҳозир кўриб турибсиз — Маданият вазирлигининг сайти ҳам нари-бери ишлайди, вазирнинг матбуот котиби алмашаверади, соҳани тушунадиган матбуот котиби ҳалигача йўқ. Вазирликда Ўзбекистон маданияти имижи билан жиддий шуғулланадиган мутахассисни ҳам кўрмаяпмиз. Шунгами, соҳадаги муаммоларни ҳеч бир журналист олиб чиқмаяпти.

    2014 йилдан бери ҳукумат ва вазирликка киритаётган таклифларимиз таклифлигича қолиб кетмоқда. Агар журналистика факультетларида санъат ва маданият журналистикаси, артблогинг бўйича дарслар қўйилса, биз ҳар жиҳатдан кўмаклашишга тайёрмиз.

    Ҳусниддин Ато раҳбарлигидаги Oxus Culture жамияти ўзбек миллий мусиқаси тарғиботининг асосий қисмини Ўзбекистонда эмас, хорижда олиб боради. Бунинг сабаби қуйидагича:

    Молиявий аҳвол танг. Хорижга бир гастролга чиққанда чет элдаги ҳамкорлар ёрдами билан 10—15 талаб концерт қўямиз, аммо Термиздан Тошкентга бир бахшини олиб келиш учун молиявий имкониятимиз етмайди.

    Мумтоз мусиқа концертлари бўйича гапирганимда деярли барчанинг, ҳатто юқори мартабали соҳа раҳбарлари, сенаторларнинг ҳам бунақа концертларга одам кирадими ўзи, деган саволига дуч келаман. Санъатнинг ҳар бир соҳасида аудитория бор. Аввал шароит яратилиши лозим.

    Юқорида таъкидлаганимдек, санъатда ҳаммаси мувозанат, хилма-хиллик сақланишига боғлиқ. Ҳамма тинглаши шарт эмас. Биз бунга мажбурламаймиз ҳам. Барчанинг ўз эркин танлов ҳуқуқи бор. Биз улар «бу ерда сизларни эшитувчилар йўқ» деган аудиториядан шинавандаларни топа олдик.

    Мусиқанинг ҳеч кимга кераги йўқ, дерсиз. Лекин биз мерос ҳақида гапиряпмиз. Ўзбекистоннинг ҳавосидан баҳра олмоқчи бўлсак, тоғларига чиқамиз. Таъмини татиб кўрмоқчи бўлсак, таомини еймиз. Қўлда ушлаб кўргимиз келса, тарихий обидалари, музейларига борамиз. Хўш, Ўзбекистоннинг оҳангини тингламоқчи бўлсак-чи, қаерга борамиз?

    Ҳар бир ёки икки йилда бўладиган фестивалларни кутишимиз керакми? Мерос қачон сақланиб қолади? Унга мурожаат қилинганда, у топилса сақланиб қолади. Пули бўлганда уйга чақириш ёки маълум мавсумда саноқли концертлар қилиш билан биз ижрочини сақлаб қолармиз, лекин санъат сақланмайди.

    Ҳусниддин Ато.

    Ҳусниддин Ато.
    Фото: Дилруҳ Исомиддинова

    Бугун Бухоро, Самарқанд, Хива каби тарихий шаҳарларимизда олдиндан буюртириб қўйиш орқали сайёҳлар учун ҳар кун мусиқа топа оласиз. Аммо мусиқа фақат сайёҳлар учун куйланганда ҳам сақлаб қолинмайди. Биз асл шинавандани йўқотяпмиз. Биз мажбурламаймиз, аммо танлов бўлсин. Санъатда мувозанат бўлсин.

    Эстрада кенг ёйиляптими, миллий мусиқанинг ёйилишига ҳам ўрин берилсин, кўмаклашилсин.

    15.06.2021, 18:17   Изоҳ (0)   42360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қизиқчи Ортиқ Султонов ва хонанда Отабек Мамазоитов раҳбарлик лавозимларига тайинланди

    14.06.2021, 18:20

    Тузли қаҳва, пластик торт, хина кечаси: Турк тўйлари қандай ўтади?

    13.06.2021, 19:58

    «Аллоҳ деган сўзни айтиш мумкин бўлмаган». Сардор Мамадалиев клипида тор ва келин кўйлак «запрет» бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    13.06.2021, 12:56

    «Сендаги устун жиҳатдан манфаати йўлида фойдаланиш дўстлик эмас, шунчаки ҳамкорликдир». Халқаро дўстлар кунида дўстлик ҳақида суҳбатлашамиз

    09.06.2021, 16:44

    Муқимий театрига янги директор тайинланди. Театрнинг аввалги раҳбари Мирза Азизов коронавирусдан вафот этганди

    08.06.2021, 22:10

    Фарғонада бўлиб ўтган «Оналарга эҳтиром» фестивали — суратларда

    01.06.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб

     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Форс кўрфази давлатлари Эрон—Исроил ядровий ҳаракатлари эҳтимолидан хавотирда

    Дунё | 19 июн, 14:45

    Ҳиндистон ва Канада муносабатлари қайта тикланди

    Дунё | 19 июн, 14:25

    Серхио Рамос Клублар ўртасидаги ЖЧнинг асосий фаворитини айтди

    Спорт | 19 июн, 14:00

    АҚШ разведкаси Эрон ядровий қурол яратаётганига далиллар топмади

    Дунё | 19 июн, 13:56

    Путин: “Зеленский билан учрашишга тайёрман” (видео)

    Дунё | 19 июн, 13:44

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    Дунё | 19 июн, 13:31

    Ўзбекистондаги 7 та ОТМ дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди

    Ўзбекистон | 19 июн, 13:22

    Президент Қаршидан Шаҳрисабзга поездда борди (фото)

    Ўзбекистон | 19 июн, 13:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.