Alter Ego йирик инжиниринг компанияси фаолияти, лойиҳалари ва режалари ҳақида фильм ишлаб чиқди.

Машҳур блогер Кирилл Альтман Ўзбекистондаги йирик инжиниринг марказида бўлиб, у ерда компания раҳбариятидан интервью олди, компания тузилмаси билан танишди, лойиҳалаш билан бевосита шуғулланадиган мутахассислар билан суҳбатлашди, шунингдек, UzLiti Engineering томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларга биноан қурилиш ишлари олиб борилаётган жойларга ташриф буюрди.

UzLiti Engineering ҳақида маълумот

UzLiti Engineering компанияси 2017 йил июль ойида ташкил этилган ва Ўзбекистондаги йирик, мустақил инжиниринг маркази ҳисобланади. Замонавий лайиҳалаш технологиялари асосида компания нефть-газ, кимё, энергетика соҳалари ҳамда фуқаролик инфратузилмаси объектлари учун рақобатбардош лойиҳаларнинг амалга оширилишини таъминлайди.

Компаниянинг ходимлари сони 500 га яқин одамни ташкил этади, улардан 180 нафари чет эллик мутахассислардир. Шунингдек, Киев шаҳрида унинг офиси мавжуд.

  • М-25 конини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва Бойсун ГҚИЗни қуриш (маҳаллий ташкилот томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида лойиҳалаштирилаётган 1-газни қайта ишлаш заводи);
  • Самарқанд кимё мажмуаси;
  • Ўзбекистон Республикасининг газ узатиш тизимини модернизация қилиш лойиҳаси (500 километрдан ортиқ магистрал газ қувурлари);
  • Фарғона нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш;
  • Бухоро вилоятида МТО асосида газ-кимё мажмуасини қуриш каби объектларни лойиҳалаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

UzLiti Engineering матбуот хизмати