Дунё ва ўзбек спортига оид 14 июнь тонгининг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.
Жаҳон
ТеннисДунёнинг биринчи рақамли ракеткачиси Новак Жокович «Ролан Гаррос» мусобақаси финалида Стефанос Циципасни мағлуб этиб (6:7, 2:6, 6:3, 6:2, 6:4), мусобақанинг икки карра (2016 ва 2021 йил) чемпионига айланди.
Қайд этиш лозим, Жокович Париждаги мусобақа тарихида соврин йўлида Рафаэль Надални мағлуб этган илк чемпион бўлди. «Ролан Гаррос»нинг 13 карра ғолиби Надал шу вақтга қадар мазкур мусобақада икки бор ютқазган (Робин Седерлинг ва Жоковичга), бироқ рақиблари кейинчалик финалда имкониятни бой берганди.
Шунингдек, сербиялик теннисчи «Улкан тож» таснифидаги мусобақаларнинг ҳар бирини камида икки мартадан қўлга киритган тарихдаги учинчи спортчи бўлди. Ундан аввал бу кўрсаткични Род Лейвер ва Рой Эмерсон қайд этганди.
Футбол
Евро—2020 мусобақасининг учинчи кунги баҳслари ортда қолди. Англия терма жамоаси Хорватиянинг минимал ҳисобда мағлуб этган бўлса, Австрия дебютант Македонияни енгиб, мусобақадаги илк ғалабасини қўлга киритди. Нидерландия эса қизиқарли кечган ўйинда Украинани ютди.
Украина Европа чемпионати доирасида кетма-кет 6-мағлубиятни қабул қилиб олди. Бу орқали жамоа Югославиянинг антирекордини такрорлади. Бу серия Евро—2012 да Франция терма жамоасига қарши ўйинда бошланганди. Шундан кейин жамоа Англия, Германия, Шимолий Ирландия, Польша ва Нидерландияга имкониятни бой берди.
Украинага қарши ўйинда Нидерландия дарвозасини қўриқлаган Мартен Стекеленбург (38 ёш-у 264 кун) мазкур чемпионат тарихида нидерландларнинг энг ёши катта футболчисига айланди. У Эдвин ван дер Сарнинг рекордини (37 ёш-у 236 кун) янгилади.
37 ёшли Горан Пандев Македония терма жамоасининг Евро финал босқичларидаги дебют голини урди. Горан (37 ёш-у 321 кун) Евро тарихида энг ёши катта гол муаллифлари орсида иккинчи бўлди. Рекорд Евро—2008 да гол урган австриялик футболчи Ивица Вастичга тегишли. Қайд этиш керак, Пандев Евро—2020 мусобақасининг энг яхши катта футболчилари топ-4 лигига киради.
Эриксен воқеадан кейин биринчи марта интервью берди
Дания — Финляндия учрашувида юрак тўхташини бошдан кечирган Кристиан Эриксен ўзининг ҳолати ҳақида гапирди.
«Раҳмат, мен ҳеч қачон таслим бўлмайман. Ҳозир ўзимни яхши ҳис қиляпман, бироқ ўзим билан нима содир бўлганини тушунишни истайман. Мен учун қайғурган барчага раҳмат айтаман», — дейди Эриксен.
Буффон собиқ жамоасини танлади
Жанлуижи Буффон собиқ жамоаси «Парма» билан икки йиллик шартнома борасида музокара олиб бормоқда, дея хабар қилмоқда Фабрицио Романо. Жижи Италия терма жамоасининг учинчи дарвозабони сифатида ЖЧ—2022 га йўл олишни мақсад қилган. Аввалроқ Буффон шу мақсад йўлида «Барселона»га ўтиш вариантидан воз кечгани айтилганди.
Коутиньо АПЛга қайтиши мумкин
«Барселона»нинг 29 ёшли футболчисига «Лестер»дан қизиқиш бўлмоқда. «Тулкилар» устози Брендан Рожерс бразилиялик футболчини ўз жамоасида кўрмоқчи, дея хабар беради Mundo Deportivo.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)