• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Миллий тест тизими атрофидаги можаролар: Бухоро ва Наманганда тест саволлари олдиндан тарқалиб кетган

    Ўзбекистонда миллий сертификат имтиҳонлари саволлари сотувга чиқиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди. «Gazeta.uz» умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими атрофидаги можароларни ўрганди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    11 июнь куни аноним блогер томонидан юритиладиган «TentakMinds» канали Бухоро вилоятида умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими топшириқлари (саволлари) тарқалиб кетгани ва Давлат тест маркази (ДТМ) томонидан текширув олиб борилаётгани ҳақида хабар тарқатди. Кейинчалик ушбу канал биология ва кимё фанларидан тарқалиб кетгани даъво қилинаётган тест топшириқларини эълон қилди. Журналист Хуршид Далиев ҳам ўз каналида Бухорода тест топшириқлари жавоблари тест ўтказилишидан бир кун олдин ёдлатилиши ҳақида ёзди.

    ДТМ расмий баёнотида мазкур тест топшириқларининг ҳақиқатан ҳам миллий тест тизимига оид эканлигини тан олди. Шу билан бирга, ДТМ баёнотига кўра, тест топшириқлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган ва Давлат фелдегерлик хизмати ходимлари томонидан тест синови ўтказиладиган биноларга махсус транспорт воситалари орқали махфийлик таъминланган ҳолда тест синови бошланишидан бир соат олдин етказилган.

    Тарқалиб кетганлиги ва абитуриентларга сотилганлиги айтилаётган тест топшириқлари, ДТМ баёнотида айтилишича, тест синови ўтказиб бўлинганидан кейин тест синовига кирган шахслар томонидан ёдлаб чиқилган саволлар асосида жуда кўплаб хатолар билан компьютерда терилган, расмли тест топшириқларида расмлар келтирилмаган.

    Шу билан бирга, «TentakMinds» каналида эълон қилинган тест вариантлари топшириқлар сони, тузилиши, бўлимлар кетма-кетлиги ва ҳар бир бўлим ичидаги топшириқлар сони жиҳатидан ДТМ расмий сайтида эълон қилинган кимё ва биология фанлари бўйича намунавий тест вариантлари билан бир хил эканлигини кўриш мумкин.

    «Gazeta.uz» билан суҳбатлашган мутахассислар тестга кириб чиққан абитуриентлар барча топшириқларни эслаб қолиши, тест топшириқларининг вариант ичида кетма-кетлиги, бўлимлар бўйича тақсимланишини бу даражада аниқлик билан тиклаб бериши имконсизлигини таъкидлаган.

    «Gazeta.uz» мухбири билан гаплашган Наманганлик мутахассис 10 июнь куни кимё фанидан ўтказилган тест топшириқлари олдиндан тарқалганини, лекин у қадар кенг доирада тарқалишга улгурмаганини айтган. Унинг сўзларига кўра, 11 июнь куни биология фанидан ўтказилган тестда ишлатилган топшириқлар тестдан бир кеча олдин жуда кўп абитуриентларга ёдлатилган ва бу абитуриентлар 50 та топшириқни ўз ичига олган тестни тахминан 10 дақиқаларда ечиб чиқиб кетган.

    Исмини ошкор қилишни истамаган наманганлик абитуриентнинг сўзларига кўра, кимё ва биология фанларидан абитуриент тайёрлаш билан шуғулланадиган тайёрлов курсида ўқиган 300 га яқин абитуриент бугунга қадар шу фанлардан сертификат олишга муваффақ бўлган ва бу абитуриентларга имтиҳонда тушадиган тест топшириқлари олдиндан ёдлатилган. «TentakMinds» канали Давлат тест маркази директори Мажид Каримов Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида айнан шу тайёрлов курси раҳбари ва ўқувчилари билан учрашгани ҳақида ёзди.

    Бундан олдин «Тўрақўрғонликлар» Telegram-каналида Рустам Алиев номи остидаги фойдаланувчи «Тўрақўрғон туманида кимё-биология йўналишида фаолият олиб бораётган айрим шахслар Наманган вилоятида ДТМ саволларини ноқонуний тарқатиш билан шуғулланаётганлиги» ва «ўқувчиларига миллий сертификат баҳосини ноқонуний олиб беришга кўмаклашаётганлиги» ҳақида ёзган эди. Айни пайтда ушбу канал ўчириб қўйилган.

    Миллий сертификат учун тест топшириқлари тузишга жалб қилинган экспертлардан бирининг хабар беришича, у май ойида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясини Наманган вилоятида биология ҳамда она тили ва адабиёт фанларидан миллий сертификат тест топшириқлари сотилаётгани ҳақида огоҳлантирган. Эксперт «Тўрақўрғондаги тайёрлов курсида тайёрланганлар тестларда қандай натижа кўрсатган? Наманган вилоятининг бошқа туманларида натижа қандай, Тўрақўрғон билан статистикаси бир хилми? Бошқа вилоятларнинг натижалари қандай?» сингари саволларни ўртага ташлади ва ДТМ баёнотида бундай маълумотлар эълон қилиниши кераклигини таъкидлади.

    «Gazeta.uz» мухбири билан суҳбатлашган наманганлик мутахассис ҳам кимё ва биология фанлари билан бир қаторда, она тили ва адабиёт фанидан ҳам тест топшириқлари сотилганини, тест топшириқлари «ДТМга алоқадор шахс» ёрдамида олиб чиқилганини айтган.

    ДТМдаги манбаларнинг хабар беришича, «TentakMinds» канали миллий сертификат тест топшириқлари тарқалишига алоқадор деб атаган экспертларнинг айримлари бундан олдин ёзги кириш тест синовларида кимё фани билан боғлиқ муаммолар кузатилганлиги сабабли четлаштирилган, бироқ Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан миллий тест тизими топшириқларини тузишга тавсия этилган.

    Умумтаълим фанлари бўйича миллий тест тизими Вазирлар маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сонли қарори билан жорий қилинган. Қарорга мувофиқ, миллий тест тизими доирасида тестларни муваффақиятли топшириб, сертификатга эга бўлган абитуриентларга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида тегишли фандан максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорсионал) балл берилади.

    Қарорда сертификат бериш учун тузиладиган тест топшириқлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан ишлаб чиқилиши белгиланган. ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов ҳам тестларнинг мазмунига Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълим вазирлиги масъул эканлигини таъкидлаган эди.

    «Gazeta.uz»даги маълумотларга қараганда, тест топшириқлари ДТМда тузилган. Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси томонидан тавсия этилган экспертлар билан ДТМ ўртасида тест топшириқларини тузиш бўйича шартнома имзоланган. Тест топшириқларини тузишга ХТВ ва инспекция тавсия этган экспертлардан ташқари, ДТМнинг ўз экспертлари ҳам жалб қилинган. Хусусан, она тили ва адабиёт фанидан ХТВ ва инспекция тавсия этган экспертлар томонидан битта тест варианти, ДТМ экспертлари томонидан 3 та тест варианти тузилган ва имтиҳонларда шу вариантлардан топшириқларни аралаштирган ҳолда шакллантириладиган тест вариантлари ишлатилиши айтилган.

    Халқ таълими вазирлиги бунга жавобан тестлар тарқалиб кетишининг олдини олиш учун барча экспертлар ДТМ биносида ишлаганини, вазирлик тестларни алоҳида тузиб, тақдим этмаганини билдирди.

    Вазирлик баёнотида айтилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорида босқичма-босқич умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимининг жорий этилиши белгиланган бўлиб, ҳозирга қадар кимё, биология, математика ҳамда она тили ва адабиёт (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти) фанларидан миллий тест тизими жорий этилган.

    Тест тизими бўйича қарорга мувофиқ, тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тавсия қилинган мутахассислар иштирокида Давлат тест марказининг биносида тузилган ва Давлат тест маркази томонидан назорат материалларини тузишга жалб қилинган Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси экспертлари билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган.

    «Яратилган тестларнинг жойларга етказиб берилиши ёки тестни ташкил этишда Халқ таълими вазирлиги иштирок этмаган», — деб таъкидланган хабарда.

    Эслатиб ўтамиз, умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизими учун тест синовлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 2021 йил 9–10 июнь кунлари ўтказилган. Тест синовидан ижобий натижага эришган талабгорга тест синови натижалари эълон қилинган кундан бошлаб бир ҳафта мобайнида Давлат тест маркази директорининг буйруғи асосида электрон шаклда сертификат берилади.

    Ушбу сертификатга эга бўлган абитуриентга сертификатдаги ўзлаштириш фоизига мос равишда олий таълим муассасаси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фандан белгиланган максимал баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорсионал) балл берилади.

    14.06.2021, 14:21   Изоҳ (0)   25038
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда чиқиндиларни саралаб йиғиш мақсадида рангли пакетларни тарқатиш бошланади

    14.06.2021, 14:10

    Жаҳон банки Ўзбекистонга шаҳарларни ривожлантириш учун 100 млн доллар ажратади

    14.06.2021, 13:23

    Ўзбекистонда 15 июнь куни ҳарорат 38 даражагача иссиқ бўлади

    14.06.2021, 13:11

    Қашқадарёдаги энг баланд чўққига давлат байроғи ўрнатилди (фото)

    14.06.2021, 12:46

    Чорвоқдаги оромгоҳлардан бири аукцион орқали 14,4 млрд сўмга сотилди

    14.06.2021, 12:22

    Фото: Жомбойдаги мактаб синфхоналарини таъмирлаётган ўқувчи болалар

    14.06.2021, 12:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.