Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида жойлашган «Сойлиқ» оромгоҳи аукцион орқали сотилди. Бу ҳақда E-auksion матбуот хизматига таяниб, Spot хабар берди.
«Кичиксой» МФЙда ҳудудидаги 5,9 гектар майдоннинг 3525 квадрат метрини бино ва иншоотлар эгаллаган оромгоҳ учун бошланғич нарх 14,2 миллиард сўм деб белгиланган эди.
Оромгоҳ аукцион натижаларига кўра, 14,4 миллиард сўмга Meridian Tempo МЧЖга сотилган.
1980 йилда қурилган оромгоҳ ҳозирда хизмат кўрсатмайди, шу сабабли аукционда ғолиб чиққан шахс оромгоҳ майдонида туристик хизмат кўрсатиш мажмуаси, шунингдек, камида 3 юлдузли меҳмонхона фаолиятини ташкил этиш мажбурияти юклатилган.
Аввалроқ Самарқанддаги Afrosiyob Palace меҳмонхонаси 43,4 миллиард сўмга сотилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)