Голливуд юлдузи, «Оскар» мукофоти совриндори Майкл Дуглас Келли Кларксоннинг шоусида 18 ёшли қизи Кериснинг битирув кечасига ташриф буюрганига оид қизиқарли воқеани сўзлаб берди, деб ёзади «Film.ru».
«Эшикдан чиқишинг билан бошқа ота-оналар ‘О, табриклаймиз, набирангиз билан фахрланишингиз керак’, дейиши бироз қўпол. Лекин мен ‘Оғайни, билмайман. Окей’, деб қўя қоламан. Мен буни кўнглимга яқин олмайман, чунки улар шунчаки илтифотли бўлишга уринди», — дейди Дуглас.
Шунга қарамай, актёр Кериснинг битирув маросимидан жуда кўнгли тўлган ва у билан фахрланади. Тадбирга коронавирус пандемияси сабаб чеклов ўрнатилгани боис актёр рафиқаси Кетрин Зета-Жонс билан битирувчилар бўлган бинога кира олмаган, оилавий сурат кўчада олинган. Битирув кечаси сурати билан Дуглас май охирида Instagram’даги саҳифаси орқали бўлишганди.
https://www.instagram.com/p/CPI_Ocss6Di/
Изоҳ (0)