Бугун,

  • USD 10920.28
  • RUB 177.49
  • EUR 11052.42

Ўзбекистонда мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 2021 йил 1 апрель ҳолатига кўра 26,9 миллионтани ташкил этди. Давлат статистика қўмитасининг қайд этишича, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ёки 2,6 миллионтага кўп.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шунингдек аҳолида 24 миллион 795,4 мингта абонентни ташкил этган. 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 6,1 фоизга ёки 1 миллион 424,1 мингтага ошган. Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.

Йиллар кесимида мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони:

2019 йил 1 апрель

  • жами: 21 960,2 минг
  • аҳолида: 21 331,2 минг
2020 йил 1 апрель
  • жами: 24 316,7 минг
  • аҳолида: 23 371,3 минг
2021 йил 1 апрель
  • жами: 26 953,5 минг
  • аҳолида: 24 795,4 минг
Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон январь–апрель ойларида хориждан қанча мобил телефон импорт қилганини маълум қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар