• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олмалиқдаги корхонада аёллар сабабсиз ишдан бўшатилаётгани айтилган хабарлар юзасидан расмий изоҳ берилди

    Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида жойлашган «Аммофос-Максам» акциядорлик жамиятида кўп йиллардан буён ишлаб келган аёллар сабабсиз ишдан бўшатилаётгани, корхона дарвозаси олдида бир гуруҳ аёллар тўпланиб тургани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. «Аммофос-Максам» видеода ишчиларнинг ҳеч бири билан меҳнат муносабатлари тўхтатилмаганини маълум қилди. Ҳолат Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар кенгаши депутатлари ҳамда ХДП шаҳар кенгаши раисидан иборат ишчи гуруҳ томонидан ҳам ўрганилди.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Аниқланишича, «Аммофос-Максам» АЖ билан жами 99 нафар ходим касаначи сифатида шартнома тузиб, ишлаб келган. Улар корхонага қарашли бўлган ошхона учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб берган. 2021 йил 1 мартдан ошхоналар аутсорсинг шартлари асосида мазкур фаолият билан шуғулланувчи компанияга берилган. Ғолиб компания эса зарур бўлган маҳсулотларни узоқ муддатли шартномалар асосида ўз етказиб берувчиларидан сотиб олишни афзал кўрган.

    Натижада жами 99 нафар касаначини иш ўринларини қисқартиришга тўғри келган. Улардан 47 нафари Олмалиқ шаҳрида доимий рўйхатдан ўтган. Корхонанинг ходимлар бошқармаси бошлиғи Барно Мирсаидова берган ахборотга кўра, 99 нафар касаначидан 28 нафар аёллар туғруқ таътилида бўлганлиги сабабли бу қисқартиришга учрамаслиги таъкидланди. Қолган 71 нафар касаначи қисқартириш бўйича меҳнат қонунчилигига асосан, расмий огоҳлантирилган бўлиб, улардан 12 нафари огоҳлантириш хатларига ўз розилиги билан имзо чеккан. Қолган 59 нафар касаначи корхона томонидан қисқартирилиш ҳолатига розилик билдирмаган.

    «Аммофос-Максам» АЖнинг бошқарув раиси ўринбосари Жўра Юсуповнинг таъкидлашича, ҳозирги ҳолатга кўра, юқорида қайд этилган барча касаначилар «Аммофос-Максам»дан ҳали ишдан бўшатилмаган. Улар билан тузилган меҳнат шартномаси ўз кучида. Берилган огоҳлантириш даврида Меҳнат кодексида белгиланган тартибда ўртача ойлик иш ҳақи ва бошқа имтиёзлар сақланиб қолинган.

    Корхона раҳбарияти томонидан иш ўринлари қисқартирилаётган касаначиларга тушунтириш ишлари олиб борилганлиги таъкидланди. Корхона етакчи юрист-консултанти Улуғбек Эргашев ва касаба уюшмаси раиси Нодир Тоғаевларнинг таъкидлашича, ходимларнинг қисқартирилиши билан боғлиқ барча жараёнлар белгиланган қонун доирасида амалга оширилмоқда.

    «Депутатлар томонидан билдирилган фикрларга кўра, хўжалик юритувчи субъект сифатида корхона ўз иқтисодий манфаатларини, энг аввало иқтисодий фойдани кўзлаши табиий. Шундай бўлса-да бизнингча, корхона қисқартиришга тушган касаначиларнинг мутахассислиги ва имкониятларини чуқур таҳлил қилган ҳолда корхонанинг яқин келажакдаги ишчиларга бўлган эҳтиёжини прогноз қилиши ва имкон қадар мана шу касаначиларни бошқа доимий ишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиши керак», — дейилади ХДП депутатлик гуруҳида.

    Шунингдек, маълум қилинишича, 11 июнь куни Олмалиқ шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими, халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар кенгаши раҳбари, депутатлар, сектор раҳбарлари, «Аммафос-Максам» АЖ мутасаддилари, ҳуқуқшунослар ва бошқа масъуллар ҳамда қисқартиришга тушган касаначилар иштирокида мулоқот ташкил этилган. Йиғилишда ҳар бир аёлнинг мурожаатлари тингланиб, «Аммофос-Максам» масъуллари ҳам ҳолат юзасидан тушунтириш бериб ўтган.

    Аввалроқ Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК)га ишга жойлашиш масаласи сабаб бир гуруҳ аёллар шаҳардаги йўлнинг қатнов қисми тўсиб қўйганди. Ҳолатни ўрганиб чиққан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги расмий баёнот берганди.

    13.06.2021, 19:16   Изоҳ (0)   31841
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергели тумани ҳудудида кузатилаётган бадбўй ҳид юзасидан 22 нафар масъулга маъмурий иш қўзғатилди

    13.06.2021, 18:15

    Видео: Наманганда дўл ёғишининг олди олинмоқда

    13.06.2021, 17:14

    Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари Москвада музокара ўтказиши кутилмоқда

    13.06.2021, 16:13

    Бухорода сувга чўкиб кетган мактаб ўқувчисининг жасади бир кундан кейин топилди

    13.06.2021, 15:16

    Андижонда она боласини калтаклаб, тиланчилик қилишга мажбурлаб келгани айтилмоқда

    13.06.2021, 13:35

    Ўзбекистонда Туркиядан келувчиларга қўйилган карантин талаби бекор қилинди

    13.06.2021, 13:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.