Тошкент метрополитенига янги раҳбар тайинланди, дея хабар қилмоқда Транспорт вазирлиги.
Қайд этилишича, «Ўзбекистон темир йўллари» ягона акциядори қарори билан Усмонов Раҳмонбек Жаҳонгирович «Ўзбекистон темир йўллари» бошқарув раиси ўринбосари – «Тошкент метрополитени» бошлиғи этиб тайинланди.
Маълумот учун, Раҳмонбек Усмонов 1960 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1982 йили Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаган.
У 2011–2012 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи, 2012–2018 йилларда эса Тошкент шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган. Бундан ташқари, ҳоким 2018 йил апрелдан октябргача Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари, 2018 йил октябридан Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими сифатида ишлаган.
Усмонов 2021 йил январь ойида транспорт вазири ўринбосари этиб тайинланди ва бу лавозимда 2021 йил 10 июнгача ишлади.
Изоҳ (0)