Дунё ва Ўзбекистоннинг турли нуқталарида ҳафта давомида олинган сара суратларни намойиш қиламиз.

АҚШнинг Орегон штатидаги бошига пашша қўниб турган Калифорния юмронқозиғи.

Фото: «ТАСС»

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқтош қишлоғи яқинидаги шаршара.

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин Тошкандий

Хитойдаги яшаш жойи – Миллий табиат қўриқхонасидан 500 километр шимолга кетиб қолган филлар Кунминг яқинидаги ўрмонда ухлаяпти.

Фото: Reuters

Тошкент шаҳридаги Себзор кўчасида тротуарга ағдарилган реклама устуни 10 кундан буён пиёдаларга халал бериб турибди. Бу каби ҳолатлар шаҳар бўйлаб кўплаб топилади. Аввалроқ, 2 июль куни Тахтапул кўчасида пиёдалар йўлига кўндаланг ағдариб ташланган реклама устунининг сурати эълон қилинганди. Лекин масъуллар пойтахт аҳолиси ва шаҳар меҳмонлари ҳаракатига қанчалик халал бераётганликларини ўйлаб ҳам кўрганлари йўқ.

Фото: «Дарё» / Мусулмонбек Иброҳимов

Барселонада бўлиб ўтган Гранд При мусобоқасида фалокатга учраган Petronas Yamaha SRT жамоаси пойгачиси.

Фото: Getty Images

Ўзбек футболи юлдузи, «Олмалиқ» жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ва бошқа ҳамкасблари даврасида суҳбат қурмоқда. Эслатиб ўтамиз, Тошкентда 12 июнь куни футбол бўйича ДХХ Раиси Кубогининг финал босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қуёшнинг қисман тутилиши фонида суратга олинган Нью-Йоркдаги Озодлик ҳайкали.

Фото: Getty Images

Тошкентда 12—15 июнь кунлари футбол бўйича ДХХ Раиси Кубогининг финал босқичи ўтказилади. 12 июнь куни ушбу босқич учрашувлари учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Суратда ўзбек футболи юлдузи, «Олмалиқ» жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов қуръада жамоаларни аниқлаб бермоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида кучли муссон ёғингарчиликлари оқибатида сув тошган кўчада ўйнаётган қиз.

Фото: АФП

Туғилган кун тортини қилич билан кесаётган Буюк Британия қироличаси Елизавета II. Қиролича 95 ёшга тўлганини 12 июнь куни расман нишонлади. Монархнинг таваллуд куни анъанавий тарзда июнь ойининг иккинчи шанбасида нишонланади.

Фото: Getty Images

Хитойнинг Шенян шаҳрида бўлиб ўтган Танг сулоласи даврига бағишланган тунги кўргазма.

Фото: Getty Images

Канаданинг Торонто шаҳридаги қуёш тутилиши. 10 июнь куни Ер сайёрасининг шимолий минтақаларида яшовчи аҳоли қисман қуёш тутилиши ҳодисасига гувоҳ бўлди.

Фото: Getty Images

Австралиянинг Янги Жанубий Уэльс штатида қор ёғди. Жанубий яримшарда ҳозир қиш фасли ҳисобланади.

Фото: «ТАСС»

Москвада мамлакат байроғи ранглари акс этган кийим кийган қизлар «Россия куни» байрамини нишонламоқда. «Россия куни» анъанавий равишда оммавий байрамлар, спорт тадбирлари ва концертлар билан нишонланади. Байрам сўнгида Қизил майдонда мушакбозлик бўлиб ўтади.

Фото: Alamy

NASA Юпитернинг «ой»и Ганимеднинг янги суратини эълон қилди. Сурат Juno космик кемаси томонидан олинган.

Фото: NASA

Шотланд куйчиси Франциянинг Нормандия вилоятида D-day кунининг 77 йиллиги муносабати билан қуёш чиқиши пайтида мусиқа чалмоқда. D-day бу – Иккинчи жаҳон уруши вақтида иттифоқчиларнинг бирлашган қўшини Нормандия соҳилларига туширилиши муносабати билан нишонланадиган кун.

Фото: Getty Images

Евро-2020 мусобақасининг Дания—Финляндия учрашуви вақтида даниялик футболчи Кристиан Эриксен ҳушидан кетиб, майдонга йиқилди. Тиббий муолажа вақтида футболчининг сафдошлари уни ўраб турди. Футболчи шифохонага олиб кетилди, ўйин узоқ вақтли тўхталишдан сўнг давом эттирилди.

Фото: Getty Images

Англиянинг Кил шаҳри яқинида чорва учун силос озуқаси тайёрлаш мақсадида ўт ўраётган фермер.

Фото: Reuters

Руминияда Қаҳрамонлар кунини нишонлашда қатнашаётган ҳарбий.

Фото: EPA

Гонконг аквариумида сузиб юрган акулалар.

Фото: Getty Images

Абдулла ан-Нацҳеҳ, Усайд Абу Ҳалаф ва Ҳаммам Абу Снейна Ғарбий Соҳилнинг Хеврон шаҳридаги анъанавий тош уйларнинг томлари ва зиналарида паркур билан шуғулланмоқда.

Фото: АФП

Дания—Финляндия учрашуви вақтида ҳушини йўқотиб, майдонга йиқилган Кристиан Эриксен майдондан олиб чиқиб кетилмоқда. Суратда унинг ҳушига келганини кўриш мумкин. УЕФА шифохонага ётқизилган футболчининг аҳволи барқарор эканини маълум қилди.

Фото: Getty Images

Буюк Британияга G7 давлатлари саммити учун келган раҳбарлар қиролича Елизавета II’нинг туғилган кунига ташриф буюрди. Суратда қиролича билан суҳбатлашаётган Жо Байден ва унинг рафиқаси. Орқароқда шаҳзода Чарльз, Франция президенти Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси Брижит Макрон меҳмонлар билан суҳбатлашиб турибди.

Фото: Getty Images

Ҳиндистондаги дон бозорида маккажўхори донларини қуёш остида қуритаётган одамлар.

Фото: Getty Images

Француз фотографи ва кўча рассоми JR’нинг Парижда чизган арт-инсталляциясида суратга тушаётган аёл.

Фото: Getty Images

Замонавий бешкураш бўйича Германия чемпионатида қатнашаётган аёл спортчилар.

Фото: Getty Images

Туркиянинг Битлис шаҳри яқинидаги қирда ўтлаб юрган қўйлар подаси.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: