Марказий банк 11 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 16,61 сўмга кўтарилиб, 10 588,01 сўмни ташкил қилди. Евро 6,22 сўмга пастлаб, 12 881,37 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 16,44 сўмга кўтарилиб, 10 571,40 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда ушбу валюта курси қаторасига учинчи кун кўтарилди.
Аввалроқ Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдиргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)