Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида Ўзбекистон Маданият вазирлиги вакиллари ва театр жамоаси иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Маданият вазирлиги.

Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

Йиғилишда Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрига директор этиб Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Александр Бекжонов тайинланганлиги расман эълон қилинди.

Маълумот учун, аввал ушбу лавозимда коронавирус оқибатида 16 апрель куни вафот этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирза Азизов фаолият юритган.

Шунингдек, йиғилиш сўнгида куни кеча таваллуд кунини нишонлаган санъаткорлар Ўзбекистон халқ артисти Наима Пўлатова ҳамда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турғун Бекназаров Ўзбекистон Маданият вазирлиги томонидан ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.