• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин Очиқ осмон шартномасидан чиқиш тўғрисидаги қонунни имзолади

    Россия президенти Владимир Путин Очиқ осмон шартномасини бекор деб эълон қилувчи (денонсация) қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборотлар расмий порталида эълон қилинди, деб ёзади «РБК».

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    «1992 йил 24 мартда Хельсинки шаҳрида имзоланган Очиқ осмон шартномаси денонсация қилинсин», — дейилади ҳужжат матнида.

    2020 йил 21 майда ўша пайтда АҚШ президенти бўлган Дональд Трамп ҳам АҚШ ушбу шартномадан чиқиб кетаётганини эълон қилганди. Трампнинг сўзларига кўра, Россия шартнома қоидаларини бузган. Шартномага биноан томонлар бошқа давлатларнинг ҳудудлари бўйлаб текширув парвозларини амалга оширишга ҳақли ҳисобланади.

    Wall Street Journal Россия «Американинг кузатув парвозларига аралашганини» ҳамда штатларда разведка маълумотларини тўплагани ҳақида ёзган.

    АҚШнинг ўша пайтдаги давлат котиби Майк Помпеонинг таъкидлашича, Россия шартномани «қўрқитиш ва таҳдид қилиш воситаси» сифатида, жумладан, АҚШ ва Европа мамлакатлари инфратузилмасини қуролли нишонга олиш мақсадида ишлатган. Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт O’Брайен Россияни АҚШ бўйлаб амалга оширилган парвозлар чоғида Америка президенти жойлашган ҳудудда жосуслик қилганликда айблаган.

    Ўз навбатида, Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябков Москва қуролли нишонга олиш учун кузатув парвозларидан фойдаланган деган тахминни кулгили деб атаган. Унинг сўзларига кўра, Россия самолётлари артиллерия ва ракета ўқлари учун тўпчи сифатида ишлатилгани ҳақидаги даъволар «Москва идораларида ва Москва штаб-квартирасида қаттиқ кулгига сабаб бўлган». Дипломат ушбу баёнотларни АҚШнинг келишувдан чиқиш қарори учун «чалкаш ва мантиқсиз важлар» деб ҳисоблаган.

    2020 йил ноябрда АҚШ шартномадан чиқди. Помпеонинг таъкидлашича, шартномадан чиқиш билан Америка янада хавфсизроқ мамлакатга айланади. Кремль АҚШнинг шартномадан чиқишини афсус билан қабул қилди ва унинг шартномадан чиқиши салбий оқибатларга олиб келиши, шартнома ҳаётийлигини йўқотишидан хавотир билдирди.

    Январь ойи ўрталарида Россия ҳам шартномадан чиқишни бошлади. Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг чиқиб кетиши шартнома томонлари манфаатлари балансининг бузилишига олиб келганини хабар қилди. «Россия янги шартларда ҳаётийлигини сақлаб қолиш учун шартноманинг асосий қоидаларига мос келадиган аниқ таклифларни илгари сурди. Улар АҚШнинг иттифоқдошлари томонидан қўллаб-қувватланмаганини афсус билан маълум қиламиз», — дейилади Россия ТИВ хабарида.

    Европа Иттифоқи, ўз навбатида, Россиянинг Очиқ осмон шартномасидан чиқиш қароридан афсусда эканини айтиб, Россия бу ниятини қайта кўриб чиқишига умид билдирди.

    11 май куни Путин Россиянинг Очиқ осмон шартномасини денонсация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Давлат Думасига тақдим этди. Қуйи палата 19 май куни чиқишни бир овоздан маъқуллади. 2 июнь куни Федерация Кенгаши қонунни тасдиқлади.

    Маълумот учун, очиқ осмон шартномаси 1992 йилда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган 27 давлат вакиллари томонидан имзоланган. Бугунги кунга келиб шартномада 33 та давлат иштирок этмоқда. Шартнома мамлакатларга бир-бирларининг ҳудудлари бўйлаб кузатув парвозларини амалга оширишга, шунингдек, ушбу жараёнда фото ва видеотасвирлардан фойдаланишга имкон беради.

    Мавзуга доир:

    • Украина МДҲнинг авиация ва ҳаво макони тўғрисидаги шартномаларидан чиқди
    • Путин АҚШнинг ракета бўйича шартномадан чиқишига жавоб қайтариш билан таҳдид қилди
    • Россия ҳукумати Туркия билан ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартномани бекор қилишни таклиф қилди

    07.06.2021, 18:10   Изоҳ (0)   30261
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Толибон» Тожикистон ва Қирғизистонни ўз муаммоларини оқилона ва музокаралар йўли билан ҳал қилишга чақирди

    07.06.2021, 17:27

    «Дунёнинг исталган жойида ва исталган вақтда» — Зеленский Байдендан Россия—Америка саммити олдидан у билан учрашишни сўради

    07.06.2021, 16:56

    Хитойда 3 ёшдан ошган болалар коронавирусга қарши эмланади, Малайзияда иситмани аниқлашда дронлар қўлланилмоқда, Исроилда ниқоб режими бекор қилинади. Коронахабарл...

    07.06.2021, 16:13

    Туркманистон президенти ўғлига ахалтекин отини совға қилди

    07.06.2021, 14:27

    АҚШ вице-президентининг Лотин Америкасига учаётган самолёти техник муаммо туфайли ортга қайтди

    07.06.2021, 13:40

    Байден ва Путин Женеванинг қайси нуқтасида учрашиши мумкинлиги маълум қилинди. Учрашув вақтида Женева осмони парвозлар учун ёпилади

    07.06.2021, 11:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бачадон бўйни саратонини эрта аниқлайдиган тиббий ускуна ишлаб чиқилди

    Технологиялар | 6 август, 14:20

    Трамп 8 август куни Озарбайжон ва Арманистон етакчилари билан учрашади

    Дунё | 6 август, 14:08

    Арқадағ протокол тартиб-қоидаларидан четга чиқиб, Шавкат Мирзиёевни шахсан кузатиб қўйди

    Ўзбекистон | 6 август, 13:54

    Туркия авиакомпанияси бортга повербанк олиб чиқишни тақиқлади

    Дунё | 6 август, 13:45

    “Манчестер Юнайтед” Душан Влаҳович трансферидан воз кечди

    Спорт | 6 август, 13:28

    Табиий аспирин ва витаминлар кони: малина ейиш учун 7 та сабаб

    Маслаҳатлар | 6 август, 13:22

    АҚШда тиббий самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 6 август, 13:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.