«Рома» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Франция терма жамоасининг Евро—2020 даги имкониятларини баҳолади.

Фото: Twitter

Жамоангизда Мбаппедек футболчи бўлса, ғалаба қозонмаслик мумкин эмас. Килиан ўйинларни ютадиган ва рақибларни қўрқита оладиган футболчилардан бири.

Мбаппе барчага Лионель Месси ва Криштиану Роналду кетганидан сўнг дунёнинг энг яхши футболчиси айнан у бўлишини исботлашга уриняпти.

Дидье Дешам нима хоҳлаётганини билади. Франция амалдаги Жаҳон чемпиони. Ундан ташқари 2016 йилги Евро мусобақаси финалчиси ҳам. Финалдан олдинги ҳар қандай босқичда иштирокини тўхтатиш улар учун муваффақиятсизлик бўлади, деб ўйлайман. Дешам нима ёзилаётгани ва нима айтилаётганига эътибор қилмайди. Шунчаки у нима хоҳлаётганини билади. Дидьенинг қатъий принциплари бор. Ҳар бир футболчи уни ҳурмат қилиши керак. Агар шундай қилмаса, у таркибда бўлмайди.

Футболчилар мураббий истагандек ҳаракат қилса, жамоа жуда кучли бўлади. Мен бу жамоанинг кучсиз томонларини кўрмаяпман. Мусобақада ғалаба қозониши мумкин бўлган жамоани кўрсатиш керак бўлса, ҳеч иккиланмасдан Францияни кўрсатган бўлардим. Уларда ажойиб таркиб шаклланган.

Франция Еврони ютиши керак. Ундай бўлмаса, мусобақа омадсиз кечган бўлади.

Жозе Моуриньо, «Рома» бош мураббийи

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!