Футбол бўйича АҚШ терма жамоаси КОНКАКАФ Миллатлар Лигаси финалида Мексика терма жамоасини 3:2 ҳисобида (қўшимча бўлимларда) мағлубиятга учратиб, чемпионга айланди.
Ушбу мусобақа Европа Миллатлар Лигасининг америкача талқини сифатида илк бор ташкиллаштирилди.
АҚШ таркибида голларни Жованни Рейна, Уэстон Маккенни ва Кристиан Пулишич урган бўлса, Мексика терма жамоаси таркибида Хесус Корона ва Дего Лайнес ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.
Қайд этиб қўйиш лозим, қўшиб берилган 4-бўлимда АҚШ терма жамоаси дарвозабони Итан Ҳорват пенальтини қайтарди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)