«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
15:55, 07.06.2021 14180

Бухорода Nexia ва Lacetti тўқнашди. Оқибатда йўловчилардан бири вафот этди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманидан ўтувчи 4К-198 давлат аҳамиятига эга «Қоракўл—Янгибозор— Жиғачи» автомобиль йўлида ҳайдовчининг шошқалоқлиги бир нафар йўловчининг вафот этишига сабаб бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукруллаев хабар берди.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ

Таъкидланишича, ЙТҲ 2021 йилнинг 29 май куни содир бўлган.

Қоракўл тумани ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятига эга 4К-198 автомобиль йўлининг еттинчи километрида Nexia ҳайдовчиси 32 ёшли М.Р. ўзи билан бир хил йўналишда ҳаракатланиб келаётган Lacetti билан тўқнашиб кетган.

Фото: Бухоро вилоят ИИБ

32 ёшли Nexia ҳайдовчиси йўлнинг қатнов қисмига етганда огоҳлантирувчи чироқларни ёқмаган ҳолда машина рулини чапга бурган. Ва асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Lacetti’га урилган.

Оқибатда Nexia’нинг 33 ёшли йўловчиси Б.А. оғир тан жароҳати олиб, оғир аҳволда шифохонага ётқизилган. Бироқ муолажаларга қарамай, ҳайдовчи касалхонада вафот этган.

Айни пайтда фуқаро М.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарёда тезликни меъёрдан оширган Spark ҳайдовчиси пиёдани уриб юборгани, жабрланувчи вафот этгани, Фарғонада бир кечада 3 та ЙТҲ юз бериши оқибатида скутер ва велосипед ҳайдовчилари вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Бошқа янгиликлар