Коронавирусга тест олиш марказида ишлайдиган Тиффани Уайт исмли мелбурнлик шифокор итлар учун Instagram ижтимоий тармоғида аккаунт очишга қарор қилди, деб хабар беради Esquire.

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta

Кўплаб инсонлар тестдан ўтиш учун итлари билан келади. Тиффани эса ушбу ҳолатни расмга олиб, Instagram’да ўз эгаларини сабр билан кутаётган ҳайвонларнинг суратларидан иборат саҳифани тўлдириб боради. У лойиҳани Swab dogs деб атаган.

Уайтнинг айтишича, у доимо беморларнинг ҳайвонларига эътибор қаратган ва бу борада нимадир иш қилиши кераклигини қатъий режалаштириб келган. «Коронавирус пандемияси вақтида жуда қаттиқ чарчаганимиз сабаб бирор ижобий нарса қидиришга уринардик. Ва биз буни топдик», — дейди шифокор.

Унинг сўзларига кўра, одамлар ўз итларини суратга олишаётганидан хурсанд. Ҳозирда аккаунтнинг 426 та пости ва 10,5 мингдан ортиқ обуначиси бор. Қуйида ўз эгасини кутаётган айрим жониворларнинг суратлари келтирилган:

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta

Фото: Instagram /@Swabdogsofinsta

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta

Фото: Instagram / @Swabdogsofinsta