Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёдани Nexia автомобили уриб кетди, дея хабар қилмоқда ЙҲХББ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 2021 йилнинг 30 май куни соат 01:00 ларда Қарши шаҳар Ислом Каримов ва Насаф кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Р.Б. Nexia русумли автомобилида белгиланмаган жойдан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда пиёда, 1996 йилда туғилган Б.О. тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал Фарғонада бир кечада юз берган 3 та ЙТҲ оқибатида скутер ва велосипед ҳайдовчилари вафот этгани, Қирғизистонда президент кортежи иштирокида ЙТҲ рўй бергани ҳамда Қашқадарёда Damas ва Lacetti иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида ота-бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.