Марказий банк 7 июндан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 8,36 сўмга кўтарилиб, 10 547,56 сўмни ташкил қилди. Евро 69,97 сўмга пастлаб, 12 779,42 сўм бўлди.
Бундан аввал долларнинг расмий курси 11,54 сўмга пастлаб, 10 539,20 сўмни ташкил қилганди. Ўзбекистонда ушбу валюта курси олти кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди.
Май ойида Ўзбекистондаги бир неча тижорат банкларида доллар курси 10 650 сўмга қадар кўтарилганди, 4 июнь куни банкларда доллар валютасининг сўмга нисбатан курси 10 600 сўмдан пасайди.
Изоҳ (0)