Чемпионлар Лигаси 2020/21 йилги мавсумининг энг чиройли голи аниқланди
«Порту» ҳужумчиси Меҳди Таремининг «Челси» (1:0) дарвозасига урган голи мухлислар талқинига кўра Чемпионлар Лигаси 2020/21 йилги мавсумининг энг чиройли голи деб топилди.
Эронлик футболчи чорак финал доирасида ўтказилган беллашувда мусобақа ғолиби «Челси» дарвозасини чалқанча усулда ишғол этганди.
Иккинчи ўринга «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг «ПСЖ»га урган голи лойиқ кўрилган бўлса, кучли учликка «Челси» ҳужумчиси Оливье Жирунинг «Атлетико» дарвозасига киритган тўпи якун ясаб берди.
https://twitter.com/ChampionsLeague/status/1400838869763997699
Қайд этилишича, Чемпионлар Лигаси 2020/21 йилги мавсумининг энг чиройли голини аниқлашда 1,3 миллион киши иштирок этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!